Маъруза Тарих фани тадқиқотларида умумфан усуллар
Download 229.55 Kb.
|
6 Umumfan metodlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи усул
- Иккинчи усул
- Учинчи усул
Мантиқий ва тарихий усул. Тарихда тадқиқот объектининг макондаги тизимлилиги, унинг тузилиши ва вазифалари (мантиқий усул) − ҳамда тадқиқот объектининг вақт (замон)даги мавжудлиги (диахрон - тарихий усул) биргаликда, яъни синхрон ҳолатда ўрганилади. Тадқиқот жараёнда юқоридаги ҳар икки усулдан алоҳида ҳолда ҳамда ҳар иккисини умумлаштирган ҳолда ҳам фойдаланиш мумкин. Натижада фанни макондаги ва вақт (замон)даги ҳолатини бир вақтнинг ўзида ўрганиш имкони юзага келади. Мантиқий усул тизимли ёндашув асосида объектнинг тузилиши ва вазифаларининг таҳлили нуқтаи-назаридан ўрганиш имконини беради.
Тарихий усул тарихийлик тамойилларини акс эттириб, тараққиёт жараёнлари тадқиқот объектининг турли вақтлардаги ҳолатини алоҳида-алоҳида таҳлил этиш орқали ўрганилади. Бунда аввал тадқиқот объектнинг структураси ва вазифалари ўрганилиб, сўнгра тарихий таҳлил амалга оширилади. Бу икки усулни бир-биридан ажратиб ташлаш мақсадга мувофиқ эмас. Агар фақатгина тарихий усулнинг ўзига асосланиб хулоса чиқариладиган бўлса, ўрганилаётган даврнинг фақатгина мавжуд тарихий ҳолатини англаш мумкин, бироқ бу ҳолатни мантиқий жиҳатдан, яъни тизимли ёндашув асосида структуравий жиҳатдан таҳлил этилса, ўрганилаётган тарихий давр ёки тарихий жараён ҳақида атрофлича тўлиқроқ хулосаларга эга бўлиш мумкин. Конкретликдан абстрактликка (аниқликдан мавҳумликка) ўтиш ва абстрактликдан конкретликка (мавҳумликдан аниқликка) ўтиш. Бу усул тадқиқотлар жараёнида тадқиқотнинг йўналишини аниқлаштириш хусусияти билан жуда муҳим саналади. Конкретлик билиш объектини унга хос бўлган барча жиҳатлари билан идрок қилишдир. Абстраклаштириш эса реалликнинг у ёки бу жиҳатларини фикрлаш ёрдамида тасаввур қилишдир. Конкретликдан абстрактликка (аниқликдан мавҳумликка) ўтиш уч усулда амалга оширилади. Биринчи усул − эътиборни четга тортиш, чалғитши воситасида, тадқиқот объектининг у ёки бу таркибий жиҳатини бошқалардан алоҳида ажратган ҳолда ёки объектнинг у ёки бу белгиларини жамлаган ҳолда, мазмун-моҳияти ҳамда расмий-микдорий моделларига асосланган ҳолда тадқиқ этиш. Иккинчи усул − турли ҳодисаларни айнан ўхшаш ходисалар сифатида абстрактлаштириш усули бўлиб, объектга ўзига хос ва тааллуқли бўлмаган ҳолатлар орқали баҳо берилади. Бу ҳолат турли хилдаги-классификатсиялаш (воқеаларни таснифлаш) ва типологиялашда (жисмлар ва ҳодисаларни умумий аломатларига асосланиб гуруҳларга, туркумларга ажратиш) қўлланилади. Учинчи усул − идеаллаштириш бўлиб, объект айрим идеал (мукаммал) хусусиятларига асосланиб шакллантирилади. Улар объектнинг ўзигагина хос бўлиб, Бироқ объектда етарли даражада ифодаланмаган ёки объектда етарли даражада ўз аксини топмаган. Бу усул дедуктив-интеграл моделлаштириш имконини беради. Абстрактлаштириш объект моҳиятини чуқурроқ тушунишда ёрдам беради. Бироқ алоҳида конкрет ҳодисаларнинг моҳиятини тушуниш ва англаш учун иккинчи усул - абстрактликдан конкретликка (мавҳумликдан аниқликка) ўтиш усули ҳам катта аҳамият касб этади. Бунда конкрет-назарий билим илмий тушунчалар, қонунлар ва назариялар сифатида ўзини акс эттиради. Бу усул бирмунча мураккаб бўлиб, унчалик кенг тарқалмаган. Download 229.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling