Маъруза Тарих фани тадқиқотларида умумфан усуллар


Анализ (таҳлил) ва синтез


Download 229.55 Kb.
bet4/9
Sana16.06.2023
Hajmi229.55 Kb.
#1494221
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6 Umumfan metodlar

Анализ (таҳлил) ва синтез (ҳодисаларни ўзаро боғланган, бир бутун ҳолда текшириш, олинган натижаларни умумлаштириш, улардан бир бутун хулоса чиқариш) усуллари. Мазкур тадқиқот усуллари ҳам тарихчилар томонидан тадқиқотлар жараёнида кенг қўлланилади. Таҳлил объектнинг турли томонларини алоҳида ажратиб олган ҳолда, бир бутун ҳодисани алоҳида қисмларга ажратган ҳолда ўрганади. Тарихчи ўрганилаётган давр ёки тадқиқот объектини тадқиқот жараёнида бир бутун, яхлит ҳолда жалб қила олмайди ёки тадқиқот кўлами тадқиқот объектини яхлит ҳолида қамраб ололмайди. Ўрганилаётган объектнинг ёки даврнинг турли омилларини ҳамда тадқиқот объектини турли нуқтаи- назарлардан тадқиқ этаётган тарихчи тадқиқот жараёнида таҳлил натижасида қўлга киритилган маълумотларни бирлаштиради ва умумлаштирган ҳолда бир бутун, яхлит тушунчага ёки хулосага келади. Тарихда ва тарихий тадқиқотда синтез нисбатан мураккаб усул бўлиб, тадқиқот объектини тушунишда сифат жиҳатдан жиддий равишда олга силжишга имкон беради.

"Тарихий синтез" тушунчаси А.Берр томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у ХХ аср бошларида "Тарихий синтез журнали"ни ва Халқаро синтез марказини жорйй этиб, бир қатор мамлакатларда фаолият олиб бораётган тарихчилар, сотсиологлар ҳамда табиий ва математика фанлари соҳалари олимларини бирлаштирди. А.Берр маданий-тарихий синтез тушунчасини илгари суриб, психология ва антропологиянинг ютуқларидан фойдаланиш ҳамда тарих ва сотсиологияни бирлаштириш ғоясини ёқлаб чиқди.

Ҳар бир фалсафий йўналиш синтез учун ўз асосларини кўрсата бошладилар.Улардан бири постмодернистлар тушунчасидан келиб чиққан ҳолда маданий омилларга асосланган синтез ғояси бўлиб, бугунги кунда ҳам бу борада аниқ ва конкрет хулосалар мавжуд эмас.

Бироқ шу нарса аниқки, таҳлил (анализ) ва синтез ўзаро боғлиқдир. Таҳлил жараёнида эришилган муваффақият синтезсиз аҳамият касб этмайди. Синтез тадқиқот учун таҳлилга янги бир турткилар бериб, унинг фаоллигини таъминласа, таҳлил ўз навбатида янги синтезга йўл очиб беради. Синтез ҳам муваффақиятларга эришган бўлсада, бироқ улар қисқа ва хусусий характер касб этади. Тарихчилар томонидан синтезни аниқловчи аниқ бир омилларни илгари суришда якдиллик йўқ ва тадқиқот предметининг кўлами қанчалик катта бўлса, синтез ҳам шунчалик мураккаб бўлади.



Моделлаштириш. Моделлаштириш илмий фаолиятнинг кенг тарқалган шаклларидан биридир. Барча фанларда моделлаштирилаётган ҳодисалар ҳақида маълумот олишда, фаразлар ва назарияларни ишлаб чиқишда моделдан фойдаланилади. Шу жумладан тарихчилар ҳам бу усулдан тадқиқотлар жараёнида кенг фойдаланадилар. Тарихий ҳодисаларни моделлаштириш мантиқий шакллантириш ёрдамида амалга оширилади, яъни фикран мазмун-вазифавий режа шакллантирилади. Моделлаштириш соддалаштириш, идеаллаштириш ва абстрактлаштириш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. У манбалардаги маълумотларнинг репрезентативлигини текширишда, далилларнинг ишончлилигини, фаразлар ва назарияларнинг хақиқийлигини текшириш имконини беради. Масалан жамоанинг ҳолатини ўрганиш учун уни моделлаштириладиган бўлсак, бунда сотсиология, хуқуқ, психология ҳамда жамоанинг ўзига хослиги омилларини ҳам эътиборга олиш талаб этилади. Бу эса ўз навбатида фанлараро ёндашув усулининг қўлланилаётганлигини ҳам англатади. Бу жараёнда
бир ҳолатни ҳисобга олиш керакки, бошқа бир фаннинг моделини тўғридан - тўғри жалб этиш мақсадга мувофиқ эмас, уни фаннинг тузилиши моҳняти нуқтаи-назаридан шакллантириш-лозим.

Математик моделлаштириш усули ҳам мавжуд. Бунда математик тартибсизлик назарияси, ижтимоий ҳалоқатлар назарияларидан. фойдаланилади.




Download 229.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling