Маъруза Тарих фани тадқиқотларида умумфан усуллар


Download 229.55 Kb.
bet7/9
Sana16.06.2023
Hajmi229.55 Kb.
#1494221
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6 Umumfan metodlar

Математик моделлаштириш. Моделлаштириш - тарихий ходисаларнинг шартли равишдаги андозасини, шаклини, ҳолатини тузиш, шакллантиришдир. Ҳар қандай модел (андоза, шакл) - бу тадқиқ этилаётган ҳодисалар ва жараёнлар моҳиятининг абстарктлашган кўринишидр. Моделлаштириш асосида ўхшашлик назарияси ётади, бунда модел (андоза, шакл) тадқиқ этилаётган ҳодисалар ва жараёнларнинг яқинлаштирилган ўхшашлигидир.

Моделлаштириш ўз таркибига сифат ва миқдор жиҳатдан тузилган моделлаштиришни киритади (яъни моҳият-мазмун жиҳатдан ва тузилиш-миқдорий жиҳатдан).

Тузилиш миқдорий моделлаштириш - бу моҳият-мазмунли шаклнинг (андозанинг) тузилиш шаклидир. Унинг аниқ-конкрет маълумотлар билан тўлдирилиши ва бу маълумотларнинг математик усуллар ёрдамида таҳлил қилиниши тадқиқ этилаётган ҳодисалар ҳақида янги маълумотлар бериши мумкин.

Қўлга киритилган бу маълумотларни талқин қилиш ва тушунтириб бериш моҳият-мазмунли шакл орқали амалга оширилади ва бунда тадқиқ этилаётган ҳодисанинг моҳияти очиб берилади.

Тарих ва математика фанларининг ўзаро алоқаси кўп қиррали муаммо бўлиб, бутун маъруза давомида булар бирин-кетинлик билан илмий-усулий баҳоланиб, бу фанларни узвий, чамбарчас боғлиқлигини исботлайди. Математика тарихий ғояларни кучли, энг таъсирчан бўлишига олиб келади, унинг тарбиявий аҳамиятини оширади, тарихни бойитиб, кенгайтириб беради.
з навбатида тарих математиканинг тараққиёт йўлларини кўрсатади, уни халқ хўжалиги учун зарурлигини, жуда катта аҳамиятини исботлайди.

Ҳаётда, тарихда фан ва техника тараққиёти курашлар майдонига ўхшайди. Олимлар ихтиро қилади, машиналар ясалади, улар ҳаракатга кириб маҳсулотлар бера бошлайди. Ярим минутда конвеердан автомашиналар чиқиб кела бошлайди. Демак, ҳаёт, фан, техника тараққиёти–бу халқ ҳаракати, халқ фаолияти, халқ тарихи бўлиб ҳисобланади ва бу тарих фани илмий усулий асосда ёзилиб, халқ тарбиясига хизмат қилиши, ёрдам бериши керак. Демак тарих фанлари билан техника фанлари математика, физика, химия, астраномия, геометрия фанлари ўзаро боғлиқ ва алоқада.

Соатсиз, календарсиз, ҳисоб-китобсиз ҳаёт ва уни ифодаловчи тарих бўлмайди. Ҳисоб-китобсиз фан бўлмайди. Билим ҳам бир марта ўқиш билан бўлмайди. Кўп нарсаларни 2 марта, 3 марта ўқиш билан ўрганиб олиш мумкин. Билимни хотирада узоқ сақлаш учун эса яна 1-2 марталаб ўқиб, 1-2 марталаб ёддан айтиш билан инсон билими, хотираси мустаҳкам бўлиб боради. Демак ҳаёт билан математика узвий боғлиқ. Баъзан унутилиб борилаётган тарих фанида математик ҳисоб-китоблар тез-тез ва кўп учраб туради ва улар кўп нарсалардан, воқеалардан жуда аниқ, пишиқ дарак бериб келмоқда. Масалан календарни пайдо бўлиши, ривожланиб, такомиллашиб бориш тарихига назар ташлайлик.

Рим императори Юлий Сезар Юлиан календарини ихтиро қилди. Рим папаси Григорий ХИИИ 1582 йил календарни ислоҳ қилиб, Григорий календарини яратди. 1918 йил 13 кун фарқ тугатилди. Россия Григорян календарига ўтди. Демак Ўзбекистон ҳам шу календарга ўтди. Иисус Христос туғилган 25 декабр рождество бўлиб, кеча-кундуз 12 соатдан бўлди, энди кечанинг қисқариши ва кундузнинг чўзилиши бошланди. Янги йил байрам қилина бошланди. Ҳижрий йил Муҳаммад пайғамбарни Маккадан Мадинага келганлари, яъни 622 йилдан бошланади. Янги йил 21 мартдан, соли нав, наврўздан бошланади. Бу кун кеча-кундуз тенг бўлиб, энди кунлар узаяди, баҳор бошланади, байрам бўлади.

Ана шундай астраномик ҳисб-китоблар учун математика ниҳоятда зарур. Календар тарихини ёзиш учун эса тарих фани зарур.

Бутун халқ хўжалиги тараққиёти математика фани билан боғлиқ. Фабрика, заводларнинг қурилиши, электр стансияларининг қурилиши, темир йўлларни, автомобил йўлларини, кўприклар, ерлар очиш, каналлар қазиш, армияни кучайтириш, кўпайтириш ва инсон ҳаётини ўлчаб белгилаш ҳам математик ҳисоб-китоб билан бўлади. Демак, тарихий тараққиёт доим ҳисоб-китобни талаб қилади. Қишлоқ хўжалигининг тараққиёти астраномик, фаслий математикани талаб қилади. Ҳеч қандай иш ҳисоб-китобсиз бўлмайди.

У ёки бу жамият подшоларининг ҳукмронлик даври ҳисоб-китоб билан бўлади.

Тарих математика фанлари билан узвий боғланган бўлиб, кўп воқеа ва ҳодисалар, тез-тез ҳисоб-китоб қилиб тасвирланади. Айниқса, иқтисодиёт тараққиёт тарихи ёзилганда халқ хўжалигининг қатор тармоқлари тараққиёти ёки тескариси, яъни халқ хўжалигининг емирилиши, орқага қайтиши тасвирланганда рақамлар ёки фоизлар кўрсатилади. Ана шу рақамларга катта эътибор бериш лозим. Шунга ўхшаш урушларнинг фожиали ва салбий оқибатлари қатор рақамлар билан кўрсатилади. Масалан, урушларда ўлганлар, ярадор бўлганлар, вайрон бўлган шаҳарлар, қишлоқлар, завод, фабрикалар кўрсатилади. Ана шу рақамларни яна тўлдириш учун эсма шуларнинг фоизларини ҳам кўрсатилса янада яхшироқ бўлади. Масалан урушларда ўлганлар ўша даврдаги, ўша мамлакат аҳолисининг неча фоизини, ярадорлар неча фоизини ташкил этганлиги кўрсатилса яна далил кучли бўлади.

Тарихда математик солиштириш, таққослаш ҳоллари ҳам учраб туради. Масалан биринчи жаҳон урушида ўлганлар, ярадорлар шунча бўлган бўлса, иккинчи жаҳон урушида ўлганлар, ярадорлар бунча бўлди, бунчага ошди, кўпайди деб математиканинг таққослаш усулидан кенг фойдаланиш мумкин.

Математик тарихий таққослаш халқ хўжалиги тараққиётини тасвирлашда ҳам кенг қўлланиши мумкин. Ўтган йиллар, ойлардаги хўжалик ютуқлари, кейинги йиллар, ойлар хўжалик ютуқлари билан солиштириб, бундан чиққан фарқларни кўрсатиб хулосалар ясалади. Бу фарқлар тараққиётни тез ёки секин боришидан аниқ дарак беради.

Айниқса давлат, жамият ҳаражатлари учун солиқлар тўплаб, давлат маблағини, бюджетини тўплаш кучли математик ҳисоб-китобни талаб қилади. Йиллик давлат бюджетини халқ хўжалигининг турли соҳаларига бўлиш, уни тақсимлаб бериб, ҳаражатлар устидан назорат олиб бориш жиддий математик ҳисоб-китобни талаб қилиб боради. Кирим, чиқим, қолдиқ устидан нафақат хазиначи, жуда кўп давлат ходимлари назорат қилиб туришлари зарур. “Ҳисобини билмаган ҳамёнидан айрилар” деган мақол бор, ҳисобсиз иш юритилса худди шундай бўлади. Тарих фани бўлса, давлатни, жамиятни, халқнинг шу молиявий фаолиятини пишиқ, тўғри ёритиб бериши лозим.

Тарихий шахслар, раҳбарлар, қаҳрамонларнинг ҳаёти ва айниқса фаолияти тасвирланганда, уларнинг ўша кунлардаги ёши, математик ҳисоб-китоблар билан аниқланиб, тўғри кўрсатилгани маъқул. Ана шундай ҳисоб-китоб қилинса кўплаб қаҳрамонларни, ёшлик, навқиронлик пайтида ажойиб ишларни бажарганликлари, уларни шижоати, ғайрати, қаҳрамонлиги жуда ёшлик давриданоқ намоён бўлганлиги маълум бўлади. Демак, бундан келиб чиқадиган илмий-усулий хулоса шуки, ҳозирги ёшларимиз ҳам улардан ўрнак олиб, улардай бўлиб, она юртимиз олдида ўз бурчларини аъло даражада бажо этишлари лозим.

Ана шундай хулоса ёшларни инсонпарвар, ватанпарвар бўлишига олиб келади, шундагина тарих фани ўз вазифасини бажарган бўлади.

Демак, тарих ва математика фанлари ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдириб, ривожлантириб, жамият тараққиёти учун хизмат қилади. Бундай ҳолат қатор, йирик далиллар, мисоллар билан илмий-усулий жиҳатдан исботлаб берилди.




Download 229.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling