Маъруза Тарих фани тадқиқотларида умумфан усуллар
Тузилиш - миқдорий модел (андоза, шакл) икки кўринишда бўлади: биринчиси акс э
Download 229.55 Kb.
|
6 Umumfan metodlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
Тузилиш - миқдорий модел (андоза, шакл) икки кўринишда бўлади: биринчиси акс эттирувчи - (мезонли) ўлчамли (тарихий ҳодисаларнинг ҳақиқий тузилишини акс эттиради ва уни ўлчовчи, мезонини аниқлаб берувчи сифатида намоён бўлади) бўлиб, иккинчи тури имитатсион модел (андоза, шакл) бўлиб, тадқиқот объектининг тузилишини аслига талқин қилишга имкон беради ва бунда у моделлаштиришнинг муқобил кўриниши сифатида намоён бўлади,
Акс эттирувчи − (мезонли) ўлчамли модел (андоза, шакл) тадқиқот жараёнида тадқиқотчи учун самарали ва зарур бўладиган муҳим усуллардан бири бўлиб, тарихий жараёнларнинг ички рўй бериш ҳодисаларини тушуниш имкониятини беради, манбалардаги айрим етишмайдиган маълумотларнинг ўрнини тўлдиришда дуч келинадиган қийинчиликларни бартараф этишда ёрдам беради. Имитатсион-муқобиллик модели тушунишни чуқурлаштиришнинг муҳим воситаларидан бири саналиб, тушунишнинг ривожлантириб борилиши турларини ва қўлланилиши мумкин анъаналарни тушунишда ёрдам беради. Шунингдек ҳолатлар ва жараёнларни муқобил ҳолатда имитатсиялаш ҳам мумкин. Асосийси, тарихчи модел (андоза, шакл) ни қандай шакллантиришни ўзи ўзлаштириб олган бўлиши талаб этилади. У ёки бу соҳадаги тайёр модел (андоза, шакл) ларни тўғридан-тўғри қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, бундай модел (андоза, шакл) лар тарихий тадқиқотлар учун мослаштирилиши керак. Бу мураккаб жараён маълум билим ва малака ҳамда кўникмаларга эга бўлишни талаб этади ва тадқиқот жараёнида бундан фойдалана олган тарихчи илмий жиҳатдан катта самараларга эришиши мумкин. Назорат саволлари: Мантиқий усул қандай усул ва унинг моҳияти? Тарихий усул қандай усул ва унинг моҳияти? Тахминлардан аниқликка ўтиш нима? Системалик ёндошув ва системалик таҳлил ва унинг моҳияти? Тарихий тадқиқотларда индуксия? Тарихий тадқиқотларда дедуксия? Таҳлил ва синтез ва унинг тадқиқотлардаги аҳамдяти? Тадқиқотларда моделлаштириш нима? Математик моделлаштириш ва унинг тарих тадқиқотларидаги ўрни? Математик усуллар ҳақида тушунчангизни шаҳлаб беринг? Математик усуллардан оммавий жараёнларнинг ривожланишида қонуниятларни ва анъаналарни аниқлашда қандай фойдаланиш мумкин? Математик моделлаштириш нима? Моделлаштиришнинг акс эттирувчи - (мезонли) ўлчамли шакли нима? Моделлаштиришнинг имитатсион шакли нима? Download 229.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling