Бахшичилик. Фольклоршунос Ҳоди Зарифнинг айтишича, “ Бахши “ мўғулчадан “Бахша”, “Бағша” сўзларидан олинган бўлиб, устоз, маърифатчи деган маъноларни беради. Ўзбекларда бахши кенг маънода халқ достонларини куйловчи, ёдда сақловчи ва наслдан-наслга етказувчи, эл суйган, эъзозлаган санъаткордир. Уларни мамлакатимизнинг турли ҳудудларида турлича атамалар билан аташади. Сурхондарё, Қашқадарёнинг айрим жойларида “Юзбоши”, Фарғона водийсида “Соновчи”, бошқа бир туманларда эса “Жиров”, “Жирчи”, “Оқин”, “Охун” деб ҳам аташадилар. Бахшилар достонларини бирор созда, кўпинча дўмбирада , айрим жойларда дутор жўрлигида ҳам куйлайдилар. Хоразм бахшилари дутор, тор, ғижжак, баламон, қўшнай, аккордеон каби чолғучилар ансамбли жўрлигида достонларни куйлайдилар. Уларни “Халфалар” деб аташади.Халфалар кўпроқ “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Ошиқ Ойдин”, “Ҳурулиқо ва Ҳамро”, “Қиссайи Зебо”, “Бозиргон”, “Хирмон Дали” каби достонларни куйлаганлар.
Илмий изланишлар натижасида ўзбек бахшичилигини ташкил қилган ва ҳозирги кунларгача ижод қилиб келаётган бахшилардан икки юздан ортиғи аниқланган ва рўйхатга олинган. Улардан энг забардастлари: Жуманбулбул, Жассоқ бахши, Бўрон шоир, Жолмон бахши, Султон кампир, Тилла кампир, Хонимжон халфа, Биби шоира, Амин бахши, Йўлдош булбул, Хидир шоир, Йўлдош шоир, Суяр шоир, Шерна юзбоши, Ҳайитбат соқилар халқ орасида шуҳрат қозонганлар. Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Пўлкан шоир, Ислом Назар ўғли, Умир шоир, Абдулло шоир, Холиёр Абдукарим ўғли каби бахши – шоирлар бахшичиликнинг бой анъаналари асосида кўплаб янги достонлар яратдилар. Бахшилар репертуарининг ҳажми бир хил эмас.
Nazorat savollari.
1 Суст хотин маросими қандай тартибда ўтқазилган?
2 Шохмойлар маросими нима?
3 Қадимда нима учун “Чой момо” маросими утқазилган?
4 Ўзбек никох тўйлари фольклори қандай бўлган ?
5 Деҳқончилик билан боғлиқ қўшиқларга қайсилар киради?
6. Чорвачилик билан боғлиқ қўшиқларга қайсилар киради?
7. Ҳунрамандчилик билан боғлиқ қўшиқларга қайсилар киради?
8. Бахшичилик нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |