Маъруза: Ўзбек маросимлар мусиқаси. Режа Суст хотин маросими


Download 50.38 Kb.
bet3/11
Sana07.10.2023
Hajmi50.38 Kb.
#1694871
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
4-Mavzu.O\'zbek marosim musiqasi

Кишки маросимлар. Ўзбек кишки маросимлар фольклори ранг-баранг бўлиб, улардан бизга “гап-гаштак” ва “Яс-Юсун” маросими сакланиб колган. Яс Юсун маросими ўттиз-кирк кишининг кўшилиб мехмонхона уюштириш оркали ташкил этилади. Маросимда, Шерда-мехмонхонанинг раиси, раиснинг ўнг кўл ва чап кўл оғалари, оталиклари ўтиришга рахбарлик киладилар. Эшик оғаси, бий, ясовул, косагул, жавобгар бўлади. Косагул шерда иштирокчиларига бўза тутиб, тўртлик билан мурожаат килади:
Алёр билсиной,Хўжам ёр бўлсиной.
Хўжам берган бу давлатга,Душман зор бўлсиной.
Косани кўлга олган шахс бўзани ичиб, сокий шаънига тўртлик айтиб, косани кайтаради:
Бўза бўздир, ранги сўздир,Хуб ичайлик бўзани.
Хуми олтин тиллодан козонлари,Саксовул бўлса бўзахўрнинг ўтини,
Шул пиширар чори кўйнинг этини.
Маросим охирида, “чоркарсак” ва “бешкарсак”ўйини бошланади.
Ширу-шакар. Ўзбек ва тожиклар томонидан куйланган фольклор кўшиклари тематик жихатдангина бой бўлиб колмасдан, бадиий жихатдан, ижро томонидан хам айтиладиган, ёр-ёрлар, келин саломлар, лапарлар, ширу-шакарлар, Бойсун тўй ва базмларида киз ва йигитлар томонидан куйланади:
Ёро ба хар ду олам ялғуз сени севарман,
Гар ту ба ман наои, ман ас ғамат бўларман.
Дон сепдим маросими. Кадимий удум, экин бошланишида биринчи уруғни кизлар кўшик охангида сепиб чикишади.
Куртак бўлсин майса бўлсин,Бошок бўлсин дон бўлсин.
Хирмон бўлсин, кепак бўлсин,Ун бўлсину нон бўлсин.
Дон сепдима, дон сепдим, дон сепмадим жон сепдим,
Сепганмни уйғотиб, ёмғирни осмон сепдим.
Буғдой ўрими дехкон хаётининг энг маъсулиятли даври хисобланади. Хашарчилар буғдой ўримининг сўнгида бир парча ўрилмаган ерни хар томондан “ура баста” ўраб келадилар. Бундай пайтда хар бир ўрокчи охирги тутам буғдойни ўриб олишга харакат килади. Охирги тутам буғдой эса “Она буғдой” деб юритилади. Кайси бир ўрокчи ана шу тутамга етиб олса, “еттим, етти обло барака берсин” деб уни ўриб олади. Шундан кейин у барча ўрокчиларга фурсати билан катта зиёфат килиб беради.
Юкоридаги кайдлардан маълум бўладики, кадимги аждодлар назарида “она буғдой” ғайри табиий кудратга эга бўлиб, у хосилдорликни оширишга кўмак беради. Хуллас охирги тутам буғдойни ўриб олиш маросими йил бўйи килинган мехнат самарасини нобуд килмай йиғиб олишга хизмат килади:
Янкани даста бойла-ё, дастани аста бойла.
Токчага кўй тароғинг,қўлга олгин кайроғинг,
Арпа-буғдой пишибди, чархлаб чиккин ўроғинг.

Download 50.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling