Маъруза: Ўзбек маросимлар мусиқаси. Режа Суст хотин маросими
Download 50.38 Kb.
|
4-Mavzu.O\'zbek marosim musiqasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўзчи кўшиқлари.
- Кашта кўшиклари”. Ў
- Бойсунда Наврўз.
Ўрмак кўшиклари. Ўзбеклар ўртасида ўрмак ўриш гилам, шолча тўкиш кенг таркалган бўлиб, ана шу мехнат жараёнида ижро этилган кўшиклар, “ўрмак кўшиклари” деб юритилади. Ўрмак кўшикларида, тўкувчиларга ғайрат тилаш, уларни тезрок ишлашга даъват этиш мотивлари учрайди:
Ўрмагимни тўкийман,Кеча кундуз тўкийман. Качон тамом бўлади,Деб ашула тўкийман. Бўзчи кўшиқлари. Бўз тўкиш дастгохлари зах ва коронғу хужраларда жойлашган бўлиб, кеча-кундуз бундай дастгохлар олдидан жилмай ишлаш жараёнида кўплаб кўшиклар яратилган. Бундай кўшиклар мажмуаси “бўзчи кўшиклари” деб юритилади: Дўкон уйга кирсам танам какшайди,Совукларда ўлмай колсам яхшийди. Кориси тиллага кетса яхшийди,Шундай менинг бўзим арзон кетарми. “Кашта кўшиклари”. Ўзбеклар жуда кадим замондан кашта тикиш санъати билан машхурдир. Улар ўртасида каштанинг басма, жималай, санама, илма каби турлари юзага келган. Кашта тикишни хар бир киз яхши билиши, ўз сепи учун кашта тикиши зарур бўлган: Босма тиккан ботир киз, жималай тиккан сардор киз, Санама тиккан чевар киз, илма тиккан илғор киз. Бойсунда Наврўз. Наврўзни байрам килиш Ўрта Шарк ва Ўрта Осиёда кадимда таркиб топган анъанадир. Кадимда Наврўз бир хафта - 6 кун байрам килинган. Берунийнинг “Кадимги халклардан колган ёдгорликлар” асарида муфассал таърифланган. Наврўз календар удумлар жумласига киради. Бахор жанубдан бошланади. Бойсун тоғ этакларида кор сувлари эриб, шалола бўлиб окади. Заминга хаёт бахш этади. Турналарнинг канотларида яхшилик ва эзгулик, гўзаллик ва мехр, яшаш ва яшариш товланиб келади. Жамалак сочли кизлар, жилғалар нағмасига жўровоз бўладилар, ялпиз териб кўшик айтадилар. Жарчилар хаммани “Наврўз”га чорлайдилар. “Бор хо, кел хо, хамалам хо, йўл кайда, тезда чопиб кел, йўлни топиб кел, онанг билмасин, отанг билмасин, аканг билмасин, уканг билмасин, синглинг билмасин. Яйрагани кел, ўйнагани кел, наврўзга кел хо-хо-хо!” Наврўз кўшиғи бошланади. Йигит кизлар тараф-тараф бўлиб кўшик айтишади: Наврўз келар ноз билан, ўрдак билан ғоз билан, Кўшик айтиб ўйнаймиз, нағма билан, соз билан. Download 50.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling