Маъруза: Ўзбек маросимлар мусиқаси. Режа Суст хотин маросими


Download 50.38 Kb.
bet2/11
Sana07.10.2023
Hajmi50.38 Kb.
#1694871
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
4-Mavzu.O\'zbek marosim musiqasi

Шохмойлар маросими. Шох мойлар – далага кўш чикариш маросимини ўтказиш вакти одатда кишлок оксоколлари томонидан белгиланган. Ушбу маросимга кишлокнинг эркагу-аёли баравар тайёргарлик кўришган. Хар бир хонадон имкониятига караб, хилма-хил таомлар пиширишган. Кишлок оксоколлари тўпланганларга “ишларинга, бошларинга кушойиш берсин, тани сихатлик, хотиржамлик берсин” деб, кўшга олиб чикилган хўкизларнинг шохларига “ёмон кўз тегмасин” деб зиғир мой суртганлар, “ёмон рухлардан пок бўлсин” деб исирик солишган.
Чой момо маросими. Узок аждодларимиз шамолга ғайри-табиий куч кудратга эга бўлган жонли мавжудот сифатида муносабатда бўлганлар. “Чой момо” маросими ана шундай карашларнинг эркин ифодасидир. Маросим сурункали давом этган каттик шамолларни тўхташиш максадида ўтказилган. Маросимда 2 та кампир эски уст-бош кийб, юзларига кора куя суртиб, кўлларига хасса олиб, биттадан калтакни от килиб миниб “чой момо” кўшиғини айтишиб, кишлок кўчалари бўйлаб юришади. Улардан кейин 7-8 ёшлардаги бола эшакка миниб, хонадонлардан берилган хайр-садакаларни хуржунга солиб юради:
Чой,чой, чой момо, чой момоси ўлибди,Ўғли етим колибди.
Боса-боса беринглар, босилиб колсин бу шамол,
Ура-ура беринглар, урилиб колсин кув шамол.Обло ху-обло ху!
Кишлокни айланиб бўлишгач, йиғилган хайр-садака хисобига барчага “шамол момо хаккига” деб хайри худойи килиб беришади.
Кузги маросимлар. Куз дехкон ва чорвадор хаётида катта ўрин эгаллайди. Бу фаслда ёз бўйи килинган мехнатнинг самарасини йиғиштириб олади, чорвадор эса кишловга ем-хашак, озука тайёрлайди.
Шамол чакирувчи маросими. Кўшикда шамол хомийси сифатида “Ҳайдар” шахсиятига, яъни Мухаммад Пайғамбарнинг куёви Хазрати Алига мурожаат килинади. Афсоналарга кўра “Хайдар” куч-кудрати ва тадбиркорлиги билан барча табиат ходисалари, жумладан шамолни ўз измида саклаган. Агар унга илтижо килинса, у ўзи тутиб турган шамолни кўйиб юборар эмиш.
Хайдар ота-онанг ўлибдур,Моли сенга колибдур.
Боланг сувга окибдур,Шамолингни кўйвор.

Download 50.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling