Маърузачи: Фармация кафедраси доценти, к ф. н. Палванов Н. С. Мавзу: эритмалар. Кислорта-асосли мувозанат. Буфер системалар. Мавзунинг мақсади


ҚАЙНАШ ХАРОРАТИНИ КЎТАРИЛИШИ ВА МУЗЛАШ


Download 309.5 Kb.
bet7/8
Sana07.03.2023
Hajmi309.5 Kb.
#1243730
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Eritmalar

ҚАЙНАШ ХАРОРАТИНИ КЎТАРИЛИШИ ВА МУЗЛАШ
ХАРОРАТИНИ ПАСАЙИШИ ЭБУЛИОСКОПИЯ ВА
КРИОСКОПИЯ

Барча тоза суюкликлар аниқ қайнаш ва музлаш хароратларига ёки нуқталарига эга бўладилар.


Ҳар қандай суюқлик унинг устидаги тўйинган буғ босими атмосфера босимига тенг бўлгандагина қайнайди.
Рауль қонунига мувофиқ кам буғланувчи модданинг эритмаси устидаги тўйинган буғ босими соф эритувчи буғ босимидан кам, бундай эритмани қайнаб чиқиши учун соф эритувчининг қайнаш хароратидан юқорироқ харорат зарур бўлади.
Эритманинг қайнаш харорати билан эритувчининг қайнаш харорати ўртасидаги фарқ, қайнаш хароратини кўтарилиши Dtқай деб белгиланади.
Эритувчининг музлаш харорати билан эритманинг музлаш харорати ўртасидаги фарқ, музлаш хароратини пасайиши Dtмуз - деб белгиланади.
Рауль қонунидан фойдаланиб электролит эмас моддаларнинг моляр массалари аниқланади. Рауль томонидан, эритманинг қайнаш хароратининг кўтарилиши ва музлаш хароратини пасайиши эриган моддаларнинг моляль концентрациясига тўғри пропорционал эканлиги аниқланган.


Dtқай = Е x В Dtмуз = К x В

Бунда : В - эритманинг молял концентрацияси


Е - эбулиоскопик константа, бир моляр эритманинг
қайнаш харорати соф эритувчининг қайнаш
хароратига нисбатан фарқини кўрсатувчи
қийматдир.
К - криоскопик константа, бир молял эритманинг
музлаш харорати соф эритувчининг музлаш
хароратига нисбатан фарқини кўрсатувчи
қийматдир.
Моляр массани криоскопик усулда аниқлаш

Dtмуз = К x В агарда В = q x1000 Dtмуз = К q x1000


G x M G x M
M = К q x1000
Dtмуз x G

q -эриган модданинг массаси


G -эритувчини массаси
K -криоскопик константа

Моляр массани эбулиоскопик усулда аниқлаш


Dtєай = Е x В агарда В = q x1000 бўлса Dtєай = Е q x1000


G x M G x M
M = Е q x1000
Dtєай x G

Рауль қонунидан келиб чиқадиган хулоса


Ноэлектролит моддаларнинг эритмаларини музлаш хароратини пасайиши ва қайнаш хароратини кўтарилиши эритманинг молялр концентрациясига тўғри пропорционалдир.




5. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ


  1. Биоанорганик кимё фанининг тиббиётдаги аҳамияти нималардан иборат?

  2. Эритмаларнинг тиббиётдаги аҳамияти

  3. Эрувчанлик ва эрувчанликка таъсир этувчи омилларни кўрсатинг?

  4. Эритмаларнинг моляр эквивалент концентрациясига таъриф беринг.

  5. Газларнинг эрувчанлигига ҳарорат қандай таъсир кўрсатади?

  6. Моляр ва моляль концентрацияси, титр деб нимага айтилади?

  7. Генри қонунидан қандай хулоса келиб чиқади?

8. Осмос. Осмотик босим тўғрисида тушунча.
9. Осмотик босим учун Вант-Гофф қонуни
10. Вант-Гофф қонунининг тиббиётдаги аҳамияти
11. Плазмолиз ва гемолиз ходисаларини тушунтиринг
12. Изотоник, гипертоник, гипотоник эритмаларга тариф беринг.
13. Рауль қонунлари ва улардан келиб чиқадиган хулосалар
қон зардобининг онкотик босими.



Download 309.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling