Маърузачи: Фармация кафедраси доценти, к ф. н. Палванов Н. С. Мавзу: эритмалар. Кислорта-асосли мувозанат. Буфер системалар. Мавзунинг мақсади


Download 309.5 Kb.
bet3/8
Sana07.03.2023
Hajmi309.5 Kb.
#1243730
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Eritmalar

ЭРУВЧАНЛИККА ҲАРОРАТНИНГ ТАЪСИРИ.

Газларнинг эрувчанлиги экзотермик жараён (DН > О) бўлганлиги сабабли, хароратни кўтарилиши билан газларнинг суюқликларда эриши камайиб, аксинча хароратни пасайтириш билан эрувчанликлари ортиб боради. Органик эритувчиларда газларни эрувчанлиги кўпинча иссиқлик ютилиши билан боради. Бундай ҳолларда хароратни кўтарилиши билан газларни эрувчанлиги ортиб боради.


ЭРУВЧАНЛИККА БОСИМНИ ТАЪСИРИ.

Газларни (суюқ ёки қаттиқ) эритувчиларда эришидан хосил бўлган эритмаларнинг ҳажми одатда кескин камайиш билан боради. Шу сабабли газларни суюқликларда эриши босимни ортиши билан кўпайиб боради. Газларнинг эрувчанлиги босимга боғлиқлиги Генри қонуни билан ифодаланади.


Маълум ҳажм суюқликда, ўзгармас хароратда эриган газнинг массаси, унинг парциал босимига тўғри пропорционалдир. = К  Р
- тўйинган эритмадаги газнинг абсорбцияланиш коэффициенти
Р - газнинг босими,
К - газнинг табиатига боғлиқ бўлган пропорционаллик коэффициенти.
Газлар аралашмаси учун ҳар бир газнинг парциал босими ҳисобга олинади:
i = Кi  Рi
Бу ерда: Рi газнинг парциал босими
Демак, газларнинг эрувчанлиги унинг парциал босимига тўғри пропорционал бўлиб, парциал босимни камайтирилиши газнинг эрувчанлигини камайишига сабаб бўлади. Генри қонунини идеал газлар учун ва фақат суюлтирилган эритмалар учун ва паст босимда қўллаш мақсадга мувофиқдир.


ГАЗЛАРНИ ЭЛЕКТРОЛИТ ЭРИТМАЛАРИДА ЭРИШИ.

Газларнинг электролит моддалар эритмасидаги эрувчанлиги, унинг тоза эритувчидаги эрувчанлигидан фарқ қилади. Эритмада қаттиқ моддалар ёки эриган электролитларни бўлиши газларнинг эрувчанлигини камайтиради. Шулар асосида тирик организм, қоннинг таркибини ўзгариши билан, маълум оралиқда кислород, углерод, (IV) оксиди ва бошқа айрим газларнинг эрувчанлигини бошқариш имкониятига эгадир.





Download 309.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling