Маърузачи: Фармация кафедраси доценти, к ф. н. Палванов Н. С. Мавзу: эритмалар. Кислорта-асосли мувозанат. Буфер системалар. Мавзунинг мақсади


Download 309.5 Kb.
bet4/8
Sana07.03.2023
Hajmi309.5 Kb.
#1243730
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Eritmalar

КЕССОН КАСАЛЛИГИ.

«Кессон касаллиги» босимни кескин камайиши сабабли газларнинг эрувчанлигини ўзгариши натижасида хосил бўладиган касалликдир. Генри қонуни, босимни кескин камайиши билан боғлиқ бўлган касаллик (Кессон касаллиги)нинг пайдо бўлиш сабабларини ўрганиш имконини беради. Бу касаллик билан кўпинча иш фаолитияда юқори атмосфера босимдан нормал босимга тез ўтадиган касб эгалари, ғоввослар, учувчилар, космонавтлар кўпроқ оғрийдилар. Бундай касаллик белгилари: бош айланиши, терини кўчиши, томир ва мускулларни оғриғи, юрак-қон томир ва нафас олиш фаолиятини бузилиши, талаффуздаги чалкашликлар, оғир холларда эса бўғилиш, хушдан кетиш ва паралич бўлиш ҳолатлари кузатилади.


ЭЛЕКТРОЛИТЛАР ЭРИТМАЛАРИ.

Электролитик диссоциация назарияси электролитлар эритмалари учун диссоциация даражаси ва константаларини ишлатган холда электролитларни эритмадаги холатини бахолаш имкониятини беради. Оствальднинг суюлтириш қонуни диссоциация константаси ва даражасини боғлаб беради. Одам организмида электролитлар маълум ўринни эгаллайди.


Электролитик диссоциация назарияси асосида кислота ва асосларнинг протолитик назарияси ривожланган. Кислота-асосли мувозанат холатини ўрганиш асосида рН кўрсаткичи тушунчаси курилади ва унинг организм учун ахамияти ўрганилади.
ЭРИТМАЛАРНИНГ КОЛЛИГАТИВ ХОССАЛАРИ.

Талабаларнинг эътиборини эритмаларда уларнинг моляр концентрацияларига боғлиқ бўлмаган айрим хоссалар мавжуд эканлигига жалб этиш керак. Эритмада эриган модданинг заррачаларини биргаликдаги таъсирларига боғлиқ бўлган хоссалар, коллигатив хоссалар деб аталади.


Эритмаларни коллигатив хоссалари қуйидагилардан иборат:

  1. Эритмаларнинг осмотик босими

  2. Эритманинг тўйинган буғ босимини пасайиши

  3. Эритмаларнинг музлаш хароратини пасайиши

  4. Эритманинг қайнаш хароратини кўтарилиши

Суюлтирилган электролит эмас моддаларнинг коллигатив хоссалардан фойдаланиб уларнинг моляр массаси аниқланади.



Download 309.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling