Маърузачи: Фармация кафедраси доценти, к ф. н. Палванов Н. С. Мавзу: эритмалар. Кислорта-асосли мувозанат. Буфер системалар. Мавзунинг мақсади
ЭРИТМАЛАР. ЭРИТМАЛАРНИНГ УМУМИЙ ХОССАЛАРИ
Download 309.5 Kb.
|
1-Eritmalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХАЛҚАРО ЎЛЧОВ БИРЛИГИ СИ.
ЭРИТМАЛАР. ЭРИТМАЛАРНИНГ УМУМИЙ ХОССАЛАРИ.
Икки ёки ундан ортиқ таркибий қисмлардан ташкил топган ўзгарувчан таркибли конденсирланган, гомоген, термодинамик турғун системаларга эритмалар деб аталади. Эритмаларга хос бўлган асосий белгилар, айни термодинамик шароитда уларнинг бир жинсли ва бир хил таркибли бўлишидир. Эритмаларнинг таркибий қисмини эритувчи ва эриган моддалар ташкил этади. Эритмалар эритувчи ва эриган моддаларнинг агрегат ҳолатига қараб, газсимон, суюқ ва қаттиқ ҳолатда бўлиши мумкин. Нафас оладиган ҳаво бир неча газсимон моддалар (О2, СО2, Н2 ва инерт газлар) аралашмасидан иборат бўлган гомоген система бўлиб, уни газсимон эритмаларга киритиш мумкин. Латун қотишмаси – руҳнинг мисдаги эритмаси ва бошқа турли қотишмалар қаттиқ эритмаларга мисол бўлади. Суюқ эритмалар, биринчи навбатда сувли эритмалар, табиатда жуда кўп тарқалган бўлиб улар муҳим аҳамиятга эга бўлган эритмалардир. Организмда борадиган турли физиологик жараёнлар, ҳаётий зарур ўзгаришлар, шу жумладан модда алмашинув жараёни суюқ эритмаларда асосан сувли эритмаларда содир бўлади. Биологик суюқликлар - қон плазмаси, лимфа, ошқозон шираси сийдик, сўлак ва бошқа биологик суюқликлар, асосан оқсиллар, липидлар, углеводлар, тузларнинг мураккаб эритмаларидир. Турли касалликларни даволашда доривор моддаларнинг сувдаги эритмаларидан фойдаланилади. Бу эритмаларни тиббиёт амалиётида турли концентрацияли эритмаларидан фойдаланилади. Шу сабабли тиббиёт ходимлари учун эритма концентрацияларининг ўлчов бирликларини билиш зарурдир. ХАЛҚАРО ЎЛЧОВ БИРЛИГИ СИ. Халқаро ўлчов бирлиги СИ бирлигини киритилиши билан эритма концентрацияларининг ифодалаш усуллари ҳам ўзгартирилди. Бу бирлик асосида масса бирлиги - килограмм (кг), грамм (г), ҳажм бирлиги - литр (л), миллилитр (мл), модда миқдорининг бирлиги - моль (п) қабул қилинган. Идеал эритмалар деб, эритмани ташкил этган таркибий қисмлари орасида ҳеч қандай ўзаро таъсир содир бўлмайдиган ҳамда эриган модда молекуласи диссоциация ёки ассоциацияга учрамайдиган эритмаларга айтилади. Идеал эритмаларни физик-кимёвий хоссаларни бир хил ёки бирининг хоссаси иккинчисига жуда яқин бўлган моддалар ташкил этади. Идеал эритмалар хосил бўлишида ички энергиянинг қиймати ўзгаришсиз қолади ва хосил бўлган эритманинг ҳажми эритувчи ва эриган моддаларнинг ҳажмларини йиғиндисига тенг бўлади. Идеал эритмаларга мисол қилиб толуолнинг бензолдаги ва бензолни этилен хлориддаги эритмаларини келтириш мумкин. Идеал эритмалар Вант-Гофф ва Рауль қонунларига бўй синадилар. Эрувчанлик деб берилган моддаларни турли эритувчиларда эриш қобилиятига айтилади. Эрувчанлик доимий ҳарорат ва босимда тўйинган эритмани хосил қилиш учун сарфланган модданинг миқдори билан белгиланади. Қутбли эритувчилар бир-бирларида истаган миқдорда аралашадилар ва қутбли хоссага эга бўлган бошқа моддалар (қаттик ва газлар) учун яхши эритувчи ҳисобланадилар. Худди шунга ўхшаш қутбсиз эритувчилар ҳам бир-бирларида истаган миқдорда аралашадилар ва қутбсиз ёки кам қутбли бошқа моддалар (ёғлар, лак, турли буёқ моддалар) учун яхши эритувчи ҳисобланадилар. Шунинг учун эритувчи танлашда унинг қутблилигига эътибор бериш керак. Турли моддаларнинг эрувчанлиги бир хил эритувчида, масалан сувда ҳар хил қийматга эга бўлиши мумкин. Яхши эрийдиган моддаларга хона ҳарорати (200 С)да 100 гр. эритувчида 10 г. дан ортиқ эрийдиган моддалар киради. Агар 100 г. эритувчида модданинг эрувчанлиги 0,01-1,00 г. оралиғида бўлса, бундай моддалар қийин эрийдиган, агар эрувчанлик 100 г. эритувчида 0,01 г. дан кам бўлса, бундай моддалар амалий эримайдиган модда деб аталиши қабул қилинган. Download 309.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling