Маърузалар матни қарши-2012y
Δk=I-dk-nk ёки Δk=I-(d+n)k
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15.2.3-чизма. Аҳоли сони ўсишинингиқтисодий мувозанатга таъсири.
- Δk=sf(k)-(d+n)k=0 ёки sf(k)=(d+n)k
- ΔY/Y=ΔL/L=ΔΚ/K=n
Δk=I-dk-nk ёки Δk=I-(d+n)k
Меҳнатнинг капитал билан қуролланганлиги пасайиши туфайли уни олдинги даражада сақлаб туриш учун инвестицияларнинг капитал чиқиб кетишини қоплайдиган ҳажми зарур. Капитал жамғариш меъёри юқори бўлмаса капиталнинг чиқиб кетиши, аҳоли сонининг ўсиши туфайли капитал билан қуролланганлик даражаси ўзгармасдан қолиши ёки пасайиб кетиши мумкин. I, (d+n)k (d+n)k sf(k1) k1 k* k2 k 15.2.3-чизма. Аҳоли сони ўсишинингиқтисодий мувозанатга таъсири. Математик жиҳатдан ўзгармас капитал билан қуроланганлик шароитидаги иқтисодиётда барқарор мувозанат шарти қуйидаги кўринишга эга бўлади: Δk=sf(k)-(d+n)k=0 ёки sf(k)=(d+n)k Тенгламадаги (d+n)k инвестицияларнинг критик катталигини характерлайди. Яъни бир ишчига тўғри келадиган капитални доимий ўзгармас даражада сақлаб турадиган ҳажмини ифодалайди. Аҳоли ўсишининг ҳисобга олган ҳолда Р. Солоу моделини график жиҳатдан ифодалаш учун меҳнатнинг капитал билан қуролланганлиги барқарор даражасини (k*) деб белгилаймиз. Аниқлаганимиздек, агар бир ишчига тўғри келадиган капитал ўзгармас (k=const) бўлса, иқтисодиёт мувозанат ҳолатида бўлади. Агар k1 Модел иқтисодиёт барқарор ҳолатда бўлиши учун инвестициялар sf(k) капитал чиқиб кетиши ва аҳолининг ўсиши (d+n)k оқибатларини қоплаши кераклигини кўрсатади. Бундай ҳолда капитал билан қуролланганлик (k) ва меҳнат унумдорлиги (y) ўзгармас қолади. Лекин аҳоли ўсишида капиталнинг доимийлиги капитал ҳам аҳолига мос суръатда ўсиши кераклигини англатади, яъни: ΔY/Y=ΔL/L=ΔΚ/K=n Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади: аҳолининг ўсиши – иқтисодиётнинг барқарорлик ҳолати шароитидаги узлуксиз иқтисодий ўсишнинг сабабларидан бири. Бироқ агар аҳолининг ўсиши инвестициянинг ошиши билан бирга бормаса, унда бу бир ишчига тўғри келадиган капитал заҳирасининг камайиши юз беради. Аҳолининг n дан n1 га ўсиши (d+n)k чизиғини юқорига (d+n1)k ҳолатига силжитади. Бу эса капитал билан қуролланганликни k* дан k1 гача қисқартиради. Шундай қилиб, Р.Солоу модели аҳоли ўсишининг юқори суръатларга эга бўлган давлатларда капитал билан қуролланганлик паст – демак, даромадлар ҳам паст бўлишини тушунтириб беради. Р.Солоунинг фикрига кўра, барқарор мувозанат шароитида капитал, меҳнат ва миллий даромад даражаси бир хил, аҳоли сони ўсишига тенг суръатда ўсиб боради. Аҳоли сонининг тез ўсиши иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари жадаллашишига таъсир этади, аммо барқарор мувозанат ҳолатида аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб чиқариш камаяди. Ўз навбатида, жамғариш меъёрининг оширилиши аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад миқдорини оширади ва капитал билан қуролланганлик коэффицентини кўтарилишига олиб келади, лекин барқарор ҳолатдаги ўсиш суръатига таъсир кўрсатмайди. Шу сабабли, барқарор ҳолатдаги иқтисодий ўсишнинг ягона шарти техник тараққиётнинг ўсиш суръати ҳисобланади. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling