Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet114/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI



















17-мавзу: ТАШҚИ САВДО СИЁСАТИ




Режа

17.1. Ташқи савдо сиёсатининг моҳияти ва воситалари.


17.2. Импортга таърифлар. Импортга тарифлар киритилишининг иқтисодий оқибатлари.
17.3. Ишлаб чиқарувчиларга субсидиялари ва импортни квоталар орқали тартибга солиш.
17.4. Экспорт субсидиялари. Экспорт божлари ва экспортни ихтиёрий чеклаш.
17.5. Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо сиёсатининг хусусиятлари ва уни такомиллаштириш йўналишлари.


17.1. Ташқи савдо сиёсатининг моҳияти ва воситалари

Бирор мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолиятга бевосита ва билвосита аралашуви жараёни экспорт ва импорт ҳажми ва таркибига таъсир кўрсатиш орқали ички бандлиликни таъминлаш, иқтисодий ўсишга эришиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тўлов балансини яхшилаш ҳамда валюта курсини тартибга солиш мақсадларини кўзда тутади. Давлат томонидан амалга ошириладиган бундай тадбирлар савдо сиёсати деб юритилади. Савдо сиёсати – бюджет-солиқ сиёсатининг ташқи савдо ҳажмларини солиқлар, субсидиялар, валюта назорати ва импорт ёки экспортни тўғридан-тўғри чеклашлар орқали тартибга солишни ўз ичига олган нисбатан мустақил йўналишидир.


Ташқи савдони чеклаш борасида олиб борилаётган ҳар қандай чора-тадбирлар қисқа муддатли самара беради. Узоқ даврда эса, фақат эркин савдогина иқтисодий ресурсларни самарали жойлаштириш имконини беради. Шунинг учун ҳам кўпгина мутахассис-иқтисодчилар мамлакат иқтисодиёти ва аҳолиси турмуш даражани яхшилаш учун эркин ташқи савдо сиёсати фойдалироқ, чунки, ташқи савдони чеклашга нисбатан уни эркинлаштириш иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишга кўпроқ имконият яратади, деб ҳисоблашади.
Гарчанд, эркин савдо жаҳон иқтисодиёти нуқтаи назаридан фойдали бўлиши мумкин бўлсада, аммо алоҳида олинган мамлакат иқтисодиёти манфаати нуқтаи назаридан эркин савдо ҳамма вақт ҳам фойдали бўлавермайди.
Ташқи савдони чеклаш усулларининг 50 дан ошиқроқ тури мавжуд. Уларнинг айримлари давлат ғазнасини тўлдиришга йўналтирилган бўлса, баъзилари умуман импортни чеклашга ва яна бошқаси эса экспортни чеклашга ёки рағбатлантиришга йўналтирилган. Амалиётда ташқи савдони тартибга солишнинг таъриф ва нотаъриф усулларидан фойдаланилади.
Таъриф усулларига импорт ва экспорт божларини жорий қилиш кирса, нотаъриф усулларига экспортерлар ва ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш, квоталаш, лицензиялаш кабилар киради.
Божхона божлари аввало импорт божлари ва экспорт божларига ажралади.
Импорт божлари давлат бюджетини тўлдириш мақсадида ва ички бозорларга тушадиган чет эл товарлари оқимини тартибга солиш учун белгиланади. Экспорт божлари мамлакат ичида талаб кўп бўлган маҳсулотлар тақчиллигининг олдини олиш мақсадида белгиланади.
Бож олинадиган маҳсулотлар, бож олинмайдиган маҳсулотлар, олиб келиш ва олиб кетиш тақиқланган маҳсулотлар, шунингдек, божхона божлари ставкаси, яъни, уларнинг тартибга солинган рўйхати божхона тарифлари деб аталади.
Божхона тарифларини ишлаб чиқариш, табиий фарқлар (ҳайвонот ва ўсимлик дунёси), қайта ишлаш даражасига (хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр буюмлар) кўра, тақсимланган маҳсулотлар рўйхатини ўз ичига олган маҳсулот сархилловчилар (классификаторлари) асосида қурилган.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling