Маърузалар матни қарши-2012y
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 17.3. Ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ва импортни квоталар орқали тартибга солиш
Ер = (YА – VА) / YА.
Бу ерда: Ер - соҳанинг тариф билан ҳақиқий ҳимояланганлик даражаси; YА - божхона тарифи киритилгандан кейинги қўшилган қиймат; VА - божхона тарифи киритилишидан олдинги қўшилган қиймат. ЕР = ((3000 + 2250) – 3000) / 3000 =2250 / 3000 = 0,75 ёки 75%Бу шуни билдирадики, тайёр автомобилларга 40% тариф ва эҳтиёт қисмларга 25% тарифни жорий қилиб, давлат миллий автомобисозликни ҳақиқатда 75% тарифли ҳимояланганлигини таъминлайди. Протекцианизм сиёсатининг муҳим тамойили ҳам шундаки, давлат тайёр маҳсулотларга божни кўтариш ва ярим тайёр маҳсулотларга эса унинг миқдорини пасайтириш орқали тармоқнинг ҳақиқий ҳимояланганлигини янада оширади. Агар мамлакатлар божхона иттифоқига бирлашсалар, унда божхона тарифи, барча иштирокчи мамлакатлар учун уларнинг савдо муносабатларида ягона бўлиб қолади. Божхона тарифлари миқдори алоҳида мамлакатлар иқтисодиётида ва жаҳон хўжалигида юз бераётган жараёнлар таъсирида юзага келади. Жаҳонда импортга божхона божларининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда ва у икки томонлама ҳамда кўп томонлама музокаралар асосида мамлакатлар томонидан рағбатлантирилади ва назорат қилинади. Божхона божларини жорий қилишни қўлловчи фикрларга аксинча бўлган мулоҳазалар ҳам мавжуд. Чунки санаб ўтилган натижаларга бошқа усуллар билан камроқ йўқотишлар ҳисобига ҳам эришса бўлади деган фикрлар ҳам қайсидир даражада асослидир. Биринчидан, импорт тарифлари истеъмолчилар турмуш даражасининг пасайишига олиб келади. Иккинчидан, импорт тарифлари киритилиши оқибатида улар воситасида ҳимоя қилинаётган тармоқларда ресурслар самарасиз сарфланади. Учинчидан, тарифларни киритиш ва улар ставкасини белгилаш масаласида мамлакат имкониятлари халқаро битимлар билан чекланган. 17.3. Ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ва импортни квоталар орқали тартибга солиш Милий ишлаб чиқарувчиларни хорижий фирмалар рақобатидан ҳимоя қилишнинг муқобил усули уларга бевосита субсидия бериш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш субсидиясининг тарифлардан афзаллиги шундан иборатки, у бир томондан, миллий ишлаб чиқаришни S0 дан S1 гача ўсишини таъминласа (31 - чизма), иккинчи томондан, истеъмолнинг мутлақ камайишига олиб келмайди. Чунки, ички нархлар жаҳон нархларидан қимматлашмайди. P Sd S’d Субсидия Тариф жорий килгандан кейинги импорт b d Pd=Pw Q
Субсидия жорий килгандан кейинги импорт Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling