Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet140/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

20.4- чизма. Манделл-Флемингнинг Y-r моделида мувозанатга эришиш механизми.
Бундай вазиятда икки вариант юзага келади:
1.Алмашинув курси жуда паст бўлганлиги сабабли IS ва LM эгри чизиқлари жаҳон фоиз ставкасидан юқорида кесишади( 20.4, а чизма). Бундай вазият чет эллик инвесторларни мазкур мамлакат иқтисодиётига капитал киритишга рағбатлантиради. Натижада мамлакатнинг валютаси курси кўтарилади ва IS эгри чизиғи пастга силжийди.
2. IS ва LM эгри чизиқлари ички фоиз ставкаси жаҳон фоиз ставкасидан паст бўлган нуқтада кесишади( 20.4, б чизма). Бундай вазиятда мазкур мамлакат инвесторлари капиталларини хорижга олиб чиқиб кетишдан манфаатдор бўлишади. Натижада миллий валютанинг алмашинув курси пасаяди ва IS эгри чизиғи юқорига силжийди.
Шундай қилиб мувозанат LM эгри чизиғининг горизонтал линия билан кесишиш нуқтасида жаҳон фоиз ставкаси даражасида ўрнатилади.
Манделл-Флемингнинг Y-e модели 20.5. ва 20.6. чизмаларда тасвирланган.
20.5. чизмада вертикал ўқда алмашинув курсининг турли даражалари, горизонтал ўқда эса даромаднинг миқдорлари тасвирланган. Фоиз ставкаси ўзгармас ва жаҳон фоиз ставкасига тенг деб тасаввур қилинади. Бундай вазиятда графикда икки тнглама тасвирланади:
1) Y=C(Y-T)+I(r*) +G+Xn(e), IS;
2) M/P= L(r*,Y), LM*.
Иқтисодиётда мувозанат IS ва LM эгри чизиқларининг кесишиш нуқтасида таъминланади. Бу кесишиш нуқтаси алмашинув курси ва даромаднинг даражаларини акс эттиради.
Графикда товар бозоридаги (IS*) ва пул бозоридаги(LM*) мувозанат тасвирланган. Жаҳон фоиз ставкаси белгилаб берилган шароитда LM* тенгламаси ялпи даромадни алмашинув курсига боғлиқ бўлмаган ҳолда қайд этади.
e LM*
e*
Мувозанатли алмаши-
нув курси IS*
Y
Даромаднинг мувозанатли Даромад, ишлаб чиқариш
даражаси
20.5.-чизма. Манделл-Флемингнинг Y-e модели


e LM

r = r*
Y


Даромад, ишлаб чиқариш

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling