Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet139/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Манделл-Флеминг модели кичик очиқ иқтисодиёт модели бўлиб қайд қилинган ва сузиб юрувчи валюта курслари шароитида иқтисодий сиёсатнинг турлди кўринишларини амалга ошириш натижаларини баҳолаш мақсадида қўлланилади.
Манделл-Флеминг модели миллий иқтисодиётнинг жаҳон бозоридаги ҳиссаси кичик ва шу сабабли уни ривожлантиришнинг асосий параметрлари жаҳон бозори томонидан, яъни ташқаридан белгилаб берилади деган шартга асосланади.
Бу модел ХХ асрнинг 60-йилларида ишлаб чиқилган бўлиб баҳоларнинг барқарорлигини кўзда тутади ва ялпи даромаднинг тебранишлари сабабларини тушунтириб беради.
Бу моделга кўра иқтисодиётнинг амал қилиши валюталарнинг алмашинув курси тизимига боғлиқ..
Манделл-Флеминг модели учта тенгламани ўз ичига олади:

  1. Y+C(Y-T)+I(r)+G+Xn(e), IS;

  2. M/P=L(r,Y),LM;

  3. r = r*

Биринчи тенглама- товар бозорини, иккинчи тенглама -пул бозорини, учинчи тенглама эса ички фоиз ставкаси (r) жаҳон фоиз ставкаси ( r*) даражаси билан белгиланишини англатади.
Моделда учта эндоген ўзгарувчилар: Y, r ва e мавжуд.


R LM

r = r*

IS(e)

Y
20.3.-чизма. Манделл-Флемингнинг Y-r модели


Моделни тасвирлаш учун иккита график тузиш таклиф этилади. Ҳар бир графикда ўзгарувчи миқдорлардан биттаси константа деб олинади ва таҳлил икки ўзгарувчининг алоқадорлиги бўйича ўтказилади.Манделл-Флемингнинг Y-r модели 20.3. чизмада тасвирланган. Чизмадан кўриниб турибдики IS эгри чизиғи қуйига, LM эгри чизиғи эса юқорига йўналган. Горизонтал линия жаҳон фоиз ставкасини ифодалайди.


График икки хусусиятга эга.

  1. IS эгри чизиғининг ҳолати алмашинув курсининг даражасига боғлиқ.. Алмашинув курсининг кўтарилиши эгри чизиқни чапга силжитади.

  2. Барча уч эгри чизиқ бир нуқтада кесишади.

Лекин бу уч эгри чизиқ бир нуқтада кесишмайди деб тасаввур қилиш мумкин( 20.4.-чизма).
а) б)
R LM R LM
Ички фоиз
ставкаси Жаҳон фоиз
ставкаси
r=r* r= r*
Жаҳон фоиз ставкаси IS(e) Ички фоиз
Y ставкаси S(e) Y
Даромад, ишлаб чиқариш Даромад, ишлаб чиқариш



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling