Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet76/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

1-b(1-t)+m’ 1-b(1-t) + m’

Агар давлат харажатлари ва автоном солиқлар бир хил миқдорга кўпайса мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми шу миқдорга тенг ёки ундан камроқ суммага кўпаяди. Буни баланслашган бюжет мультипликатори деб юритилади. Баланслашган бюжет мультипликатори бирга тенг ёки ундан кичикроқ бўлади.


Давлат харажатлари ўзгаришидан юзага келадиган мультипликатив самара солиқлар пасайишидан олинадиган мультипликатив самарадан каттароқ бўлади. Бу ҳолат давлат харажатларининг даромадлар ва исътемол ҳажмига таъсири (солиқлар ўзгариши таъсирига нисбатан) кучлироқ эканлиги оқибатидир.
Ушбу фарқ фискал сиёсат воситаларини танлашда муҳим роль ўйнайди. Агар ҳукумат давлат секторини кенгайтирмоқчи бўлса, даврий пасайишни тугатиш учун ўз харажатларини ошириши, инфляцияни чеклаш учун эса солиқларни ошириши мақсадга мувофиқ бўлади.
Аксинча, фискал сиёсат давлат секторини чеклашга қаратилган бўлса, даврий пасайиш шароитида солиқларни камайтиради, даврий кўтарилиш пайтида эса давлат харажатларини ошириш мақбул йўл ҳисобланади.


11.3. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат. Бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги.
Ҳукуматнинг бандлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажми, инфляция суръатлари ва тўлов баланси ҳолатини ўзгартиришга йўналтирилган махсус қарорларни қабул қилиши натижасида давлат харажатлари, солиқлар ва давлат бюджети қолдиғини мақсадли ўзгартириши дискрет фискал сиёсат дейилади. Дискрет фискаль сиёсат юритилганда иқтисодий пасайиш даврида жами талабни рағбатлантириш учун давлат харажатларини оширилиши ва солиқларни камайтирилиши натижасида давлат бюджети камомади юзага келтирилади. Ўз навбатида даврий кўтарилиш пайтида бюджет ортиқчалиги юзага келтирилади.
Дискрет фискаль сиёсат иқтисодий тебранишларни юмшатишда муҳим роль ўйнасада, унинг айрим камчиликлари мавжуд. Бу, аввалам бор, вақт оралиқлари билан боғлиқ. Яъни иқтисодиётда пасайиш ёки инфляцион зўриқишнинг пайдо бўлиши, бу ҳолатларни аниқлаш юзага келган муаммоларни ҳал этиш учун давлат харажатлари ва солиқ тушумларини ўзгартириш борасида қарор қабул қилиш, бу қарор бажарилишини таъминлаш жараёнларининг ҳар бири ўртасида маълум вақт ўтади.
Бу вақт давомида иқтисодий вазият ўзгаради ва кўрилган чора-тадбирлар кутилган натижани бермаслиги мумкин. Шу туфайли даврий тебранишларни автоматик тарзда юмшатиб туриш механизмини яратиш зарурати юзага келади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling