11.2. Давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари.
Қисқа муддатли даврда бюджет-солиқ сиёсати давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари самараси таъсири остида бўлади.Яъни:
ΔG ↑ → ΔE↑ (ΔE=ΔC) → ↑ΔY(ΔY=ΔC х m)
Давлат харажатларининг ΔG миқдорга ўсиши режалаштирган харажатларининг ΔE миқдорда ўсишига ва умумий харажатларнинг эгри чизиқ бўйича юқорига сурилишига олиб келади. Бу вазиятда ялпи ишлаб чиқариш ҳажми (ΔY) миқдорида ўсади.
7-мавзуда кўрганимиз сингари харажатлардаги озроқ ўзгариш даромадлардаги ундан анча катта бўлган, ўзгаришларни келтириб чиқаради ва ΔY/ΔE=1/(1-b) бўлади (11.2.1-чизма).
ΔY=ΔE х (1/(1-b))= ΔE х m
Солиққа тортиш ҳисобга олинмаганда ёпиқ иқтисодиёт учун давлат харажатлари мультипликатори ва ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажмини қуйидаги тенгламалар системасини ечиш орқали топиш мумкин:
Y=C+I+G
C=a+bY
Бу ерда: Y=C+I+G – ёпиқ иқтисодиёт учун асосий макроиқтисодий айният;
Тенламалар системасини Y учун ечиб қуйидаги натижани оламиз:
1
Y = ---------- (a+I+G);
1-b
Бу ерда: 1/(1-b) – ёпиқ иқтисодиётда солиққа тортиш ҳисобга олинмаган вазиятда харажатлар мультипликатори;
(a+I+G) – автоном харажатлар;
b=MPC – истемолга чегараланган мойиллик бўлиб мультипликатор миқдорини белгиловчи асосий омилдир.
Е
Е=Y
E2=E1+ΔE(ΔG)
E2=Y2
E1=C1+I1+G1+Xn1
ΔE
E1=Y1
ΔY
E1=Y1 E2=Y2 Y
11.2.1-чизма. Давлат харажатлари ўзгаришининг мультипликатив самараси
Солиққа тортиш ҳисобга олинганда истеъмол функцияси ўзгаради ва C=a+b(1-t)Y кўринишни олади. Бу тенгламани асосий макроиқтисодий айниятга қўйиб ечсак, қуйидаги натижани оламиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |