ΔY - b
----------- = -------
ΔT 1- b
Агар давлат бюжетига барча солиқ тушумлари жорий даромад – Y динамикасига боғлиқ деб ҳисобласак, солиқ функцияси Т = tY – кўринишни олади. Бу ҳолатда истеъмол функцияси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
С=a+b(Y-tY)= a+b(1-t) Y,
Солиқ мультипликатори эса қуйидаги кўринишни олади:
-b
mt = -----------
1-b(1-t)
Бу ерда: mt – ёпиқ иқтисодиёт учун солиқ мультипликатори.
Тўлиқ солиқ функцияси T=Ta+tY кўринишга эга.
Ta – автоном солиқлар (масалан, мулкка, ерга солиқлар).
Тўлиқ солиқ функциясини эътиборга олсак, истеъмол функцияси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
С=a+b[Y-(Ta+tY)]
Истеъмол функциясининг ушбу шаклини ҳамда соф экспорт функциясини ҳисобга олиб очиқ иқтисодиёт учун солиқ мультипликаторини ҳисобласак, у
-b
mt = ------------------ кўринишини олади.
1-b(1-t)+ m’
Демак солиқларни бир миқдорга камайтирилиши ёки кўпайтирилиши натижасида ЯИМ ҳажмининг бундан неча марта кўп миқдорга ўзгариши истеъмолга чегараланган мойиллик, чегаравий солиқ ставкасига ва импортга чегараланган мойиллик даражаларига боғлиқ.
Очиқ иқтисодиётда давлат харажатлари мультипликатори ва солиқ мультипликаторини ҳисобга олганда мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми модели қуйидагича бўлади:
1 b
Y= -------------------- (a+I+G+g) - ------------------ Tа
1-b(1-t)+m’ 1-b(1-t) + m’
Айтайлик ҳукумат ўз харажатларини қандайдир миқдорга оширди ва бу харажатларни молиялаштириш учун солиқ миқдорини ҳам шунча оширди.
Бунда давлат харажатлари ва автоном солиқлар миқдорларининг бир вақтнинг ўзида бир хил миқдорда ўзгариши натижасида даромадларнинг жами ўзгариши ΔY миқдори қуйидагига тенг бўлади:
1 b
ΔY= -------------------- ΔG - ------------------ ΔTа
Do'stlaringiz bilan baham: |