Масаланинг қўйилиши, математик моделлаштиришнинг мақсад ва вазифалари


Диффузия реакцияси жараёнини визуаллаштириш


Download 1.29 Mb.
bet35/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1568229
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Масаланинг ўйилиши, математик моделлаштиришнинг ма сад ва вазиф

Диффузия реакцияси жараёнини визуаллаштириш.
Берилганларни визуаллаштириш системасини яратиш, физик жараёнларни сонли моделлаштиришдаги хусусан, диффузия реакцияси жараёнидаги, бирмунча ривожланган ва муҳим йўналишларидан биридир. Бироқ чизиқсиз масалаларни визуаллаштириш жараёни чизиқсиз тенгламалар орқали ифодаланадиган математик моделнинг сифатли хоссаларини олдиндан ўрганиб чиқишни талаб этади. Сўнгра ҳисоблаш схемаси ва қўллаш усулини танланади. Бунда ютуқ, қоидага асосан, ечим учун бошланғич яқинлашишни тўғри танлашга боғлиқ, чунки жараён чизиқсиз холда автомодель ечимларни қуришда кўрилганидек параметрлар қийматларига боғлиқ равишда хар ҳил кечиши мумкин. Хозирда, математик физика масалаларини ҳисоблаш натижаларини графикавий тасвирлаш учун мўлжалланган кўплаб воситалар мавжуд. Улардан бири МaтҳCAД универсаль математик муҳити бўлиб, у тўрли математик моделлар билан ишлашга мослаштирилган.


3.8 Ахборотларни ҳимоялаш

3.9 Ахборотларни ҳимоя қилиш усуллари. Хэш-функциялар, рақамли имзолар.


Ахборотни мухофаза килиш ахборотни ихтиёрий куринишда йукотишда (угирлаш, бузиш, калбакилаштириш) куриладиган зарарнинг олдини олишни таъминлаши лозим. Ахборотни мухофаза килиш чоралари ахборот хавфсизлигига оид амалдаги конун ва меъёрий хужжатлар асосида ва ахборотдан фойдаланувчиларнинг манфаатларига кура ташкил этилиши зарур. Юкори даражадаги ахборотни мухофаза килишни кафолатлаш учун мунтазам равишда мураккаб илмий-техник вазифаларни хал этиш ва химоя воситаларини такомиллаштириш талаб этилади.
Узбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги №439-11 сонли «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тугрисида»ги конунида ахборотни мухофаза килиш буйича куйидаги таъриф келтирилган:
Ахборотни мухофаза этиш - ахборот борасидаги хавфсизликка тахдидларнинг олдини олиш ва уларнинг окибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари.
Саклаш, узгартириш, узатиш ва маълум максадлар учун фойдаланиш объекти булган теварак олам хакидаги маълумотларни, кенг маънода ахборот деб тушуниш мумкин. Бу тушунчага кура инсон, унинг хаёт тарзига ва харакатларига таъсир этувчи доимий узгарувчи ахборот майдони таъсирида булади. Ахборот уз тавсифига кура сиёсий, харбий, иктисодий, илмий-техник, ишлаб чикаришга ёки тижоратга оид хамда махфий, конфиденциал ёки махфий булмаган булиши мумкин.
Махфий ахборот - Узбекистон Республикаси конун хужжатларига мувофик фойдаланиш чекланган, давлат сирларига мансуб ахборот мавжуд булмаган хужжатлаштирилган ахборот.
Конфиденциал ахборот - хужжатлаштирилган ахборот, ундан фойдаланиш конун хужжатларига мувофик чегараланади . Узбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 848-XII - сонли «Давлат сирларини саклаш тугрисида»ги конуннинг 1-моддасида давлат сирлари тушунчаси берилган:
«Давлат томонидан курикланадиган ва махсус руйхатлар билан чегаралаб куйиладиган алохида ахамиятли, мутлако махфий ва махфий харбий, сиёсий, иктисодий, илмий-техникавий ва узга хил маълумотлар Узбекистон Республикасининг давлат сирлари хисобланади».

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling