Масаланинг қўйилиши, математик моделлаштиришнинг мақсад ва вазифалари


Download 1.29 Mb.
bet2/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1568229
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Масаланинг ўйилиши, математик моделлаштиришнинг ма сад ва вазиф

Моделлаштириш вазифалари
1. Тўғри масала: Берилган локал қонунларга асосан (физик, кимёвий, биологик, иқтисодий ва бошқалар) ўрганилаётган тизимни ичидан умумий жиҳатдан тизим ўзини қандай тушунишига жавоб бериши керак.
Бу холда ўрганилаётган тизимни ҳамма параметрлари маълум ва ҳар хил шартларни ҳисобга олишда (ўрганишда) моделнинг ҳаракати ўрганилади.
2. Тескари масала: Берилган маълумотлар ва моделлаштиришни натижаларини модел параметрларини аниқлаш орқали мослаштирилади. Кўпинча ўрганилаётган объектдаги ҳақиқий жараёнлар номаълум бўлсада, лекин деярли ўхшашлари кузатилади. Кузатишларнинг натижалари орқали объект ҳаракатини қандай жараёнлар орқали бошқаришни ва моделни аниқлаштирадиган параметрларни аниқлаштиришга ҳаракат қилади. Тескари масалада тизим ҳаракати орқали параметрлар қийматини аниқлаш талаб қилинади.
3. Бошқариш тизимларини лойиҳалаштириш. Бу моделлаштиришнинг бутунлай асосий соҳаси бўлиб, автоматизациялашган бошқариш тизимлари билан иш кўради.



    1. Тизим, жараён, математик моделлар ва уларнинг типлари тушунчалари. Математик моделларнинг синтези методикаси, моделларнинг адекватлиги.

Одатда жараён, ҳодиса ва объектларни математик моделлари қурилади. Маълумки, жараён, ҳодиса ва объектлар мураккаб тизимлар сифатида қаралади.
Тизим – бу ягона мақсадга эришиш учун бирлаштирилган ўзаро боғлиқ элементлар тўпламидир. Мақсад деганда тизим учун белгиланган вазифаларни аниқловчи натижалар тўплами тушунилади. Мақсад мавжудлиги ва тизимда элементлар боғланишининг мажбурлиги, яъни бутунлик тушунчасининг пайдо бўлиши тизимнинг энг зарур хоссаларидан саналади. Элемент тизимга қарашли бўлгани учун у тизимни ташкил этувчи бошқа элементлар билан ҳам боғланган. Тизимдан элементнинг ёки бир неча элементларнинг олиб ташланиши унинг мақсадидан ташқари албатта, йўналиш бўйича хоссасини ҳам ўзгартиради. Ҳозирги вақтда мураккаб тизимларнинг етарлича умумий таърифи мавжуд эмас. Шу сабаб, тадқиқ қилинаётган объект типидан боғлиқ равишда, у ёки бу мураккаб тизим тушунчалари ишлатилади. Бу тушунчалар битта объект учун ўринли бўлиб, бошқаси учун ҳам ҳамма вақт ҳам ўринли бўлиши кутилмайди.
Мураккаб тизимларни тадқиқ қилишнинг асосий масалалари қуйидагилар:
Синтез масаласи. Бунда тизим структураси ва берилган хоссалари бўйича уни аниқловчи параметрлар топилади.
Таҳлил масаласи. Бунда тизимнинг маълум структураси ва маълум параметрлари асосида унинг ҳолати ўрганилади. Яъни тизим хоссалари ва унинг тавсифи тадқиқ қилинади. Бу масала синтез ва таҳлил масаласи ечими натижаларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
натижаларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling