Масаланинг қўйилиши, математик моделлаштиришнинг мақсад ва вазифалари
Математик моделлаштириш ва ҳисоблаш эксперименти босқичлари
Download 1.29 Mb.
|
Масаланинг ўйилиши, математик моделлаштиришнинг ма сад ва вазиф
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисоблаш тажрибасининг асосий босқичлари
1.4.Математик моделлаштириш ва ҳисоблаш эксперименти босқичлари
Математик моделни қуриш босқичлари Обектни ўрганиш. Бу босқичда объектга доир, унинг динамикасини, табиатини характерловчи маълумотлар йигинади. Йигилган маълумотларни системалаштириш. Ишчи гипотезалар қабул қилиш. Объектни объект ости блокларга ажратиш, блокларда ўзгарувчиларни аниқлаш, блоклар ва улардаги ўзгарувчилар орасидаги боғлиқликларни ўрнатиш. Объект учун иккинчи, учинчи даражани факторлар аниқланиб, бу факторлар ташлаб юборилади. Йиғилган маълумотлар асосида объект буйсунадиган қонун ёки қонуниятлар танланади (вариацион принцип ёки аналогия принципи). Ушбу қонунлар асосида объект математик тилда ёзилади. Математик моделни назарий тадқиқоти ўтказилади. Объектни таклиф этилаётган математик модели “жиҳозланади”. Масалан, объектни бошланғич ҳолати берилади (жисм тезлиги, бошланғич вақтда популяция сони ва шунга ухшаш). Шу билан математик формаллаштириш, яъни математик моделни ёзиш жараёни тугайди. Объектни математик модели асосида дискрет модели қурилади ва дискрет модел асосида дастур тузилиб, компьютерда қўйилган математик масала ечилади. Бу босқичда ҲЭ утказилади. ҲЭ натижасида математик модель реал объектга мувофиқлиги текширилади. Моделни моделда иштирок этаётган факторларга нисбатан сезгирлиги ўрганилади. Моделда қатнашаётган катталик ёки параметрларни ўзгариш чегаралари аниқланади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу босқичда ММни реал объектга мослаштириш ушбу босқичда бажарилади. Ҳисоблаш тажрибасининг асосий босқичлари Аввало, ҳисоблаш тажрибасининг умумий схемасини баён этамиз, сўнгра унинг асосий босқичларига қисқача таъриф келтириб ўтамиз. Ҳисоблаш тажрибасини тор маънода, ўрганилаётган объектнинг математик моделларини ҳисоблаш воситалари ёрдамида яратиш ва ўрганиш деб тушуниб, унга асос қилиб «модел-алгоритм-дастур» учлигини ажратиб кўрсатиш мумкин. Ҳисоблаш тажрибасининг кенг методологик мазмуни сифатида илмий тадқиқотларнинг янги технологияси тушунилади. Ўрганилаётган объект учун, аввало, математик модел қурилади. У маълум фундаментал моделларга асосланади. Ҳисоблаш тажрибаси ўз мазмунига кўра бир-бирига яқин моделлар гуруҳи ўрганилишини назарда тутади. Аввало, ўрганилаётган жараёнлар таърифи, тажрибавий маълумотларга яқинлик нуқтаи назарига кўра анчагина мазмунли, ҳамда тўлиқ, лекин содда модел қурилади. Ҳисоблаш тажрибасининг кейинги циклларида моделга аниқлик киритилади, янги омиллар ҳисобга олинади ва ҳ.к. Шунинг учун биз ҳар доим ҳақиқатни у ёки бу аниқликда таърифловчи математик моделларнинг тартибланган мажмуи тўғрисида гапиришимиз мумкин. Нисбатан содда модел доирасида ҳам тажриба билан ҳамоҳангликни сақлаш керак. Айнан шу, охир оқибатда ҳисоблаш тажрибасининг мақсади бўлади Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling