Масаланинг қўйилиши, математик моделлаштиришнинг мақсад ва вазифалари


Download 1.29 Mb.
bet6/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1568229
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Масаланинг ўйилиши, математик моделлаштиришнинг ма сад ва вазиф

1-босқичда ўрганилаётган объект учун модел қурилади. Биринчи навбатда муҳим физик факторларини оламиз ва иккиламчиларини ташлаб юборамиз. Шу билан биргаликда натижаларни олишда ишлатиладиган чегараларни қўллаш мумкин. Бу модел математик терминлар билан дифференционал детерминистик ёки интегродифференционал тенгламалар ёрдамида ифодаланилади. Бу математик моделлар физик, кимёвий, биолог, экономист, ишлаб чиқарувчилар яъни ўз соҳасини усталари ва тадбиқий математикани зўр билувчи математиклар бирлашувидан юзага келади. Шуни таъкидлаш керакки ҳисоблаш эксперименти анъанавий классик усулларни рад этмаган ҳолда, уларни фаол ишлатади. Ундан ташқари математиклар математик моделни ўрганиш жараёнида-масала аниқ қўйилганми, ечимга эгами, ечим ягонами, аниқ ечимга эгами ва бошқа муаммоларни ҳал этишга тўғри келади.
Ҳисоблаш экспериментини 2-босқичи яратилган математик моделни ҳисоблашдир, яъни ҳисоблаш алгоритмидир. Бу этап ҳисоблаш жараёнида ишлатиладиган ва мантиқан кетма-кет бўлган алгебраик формулалардан иборат занжирдан тўзилган. Қоидага кўра битта математик масала учун бир неча ҳисоблаш алгоритмларини тўзиш мумкин. Ҳаттоки ҳисоблаш усулларини озгина билган одам ҳам қийинчиликсиз ўзининг ҳисоблаш моделини тўзиш мумкин. Шуни таъкидлаш керакки ҳар хил алгоритмлар орасида ҳаммаси ҳам сифатли эмас. Ёмон ва яхшиларини ҳисоблаш ва программалаштиришга вақт сарфламасдан уларни ташқи кўринишига қараб ажрата билиш керак. Бунинг учун аввало нима яхши ва нима ёмонлигини аниқловчи ҳисоблаш алгоритмлари учун баҳоларни топиш керак. Умуман олганда мақсада берилган аниқликда минимал даражада арифметик ва мантиқий амалларни бажаришникўзда тутадиган эффектив ҳисоблаш методини топиш. Ҳисоблаш эксперменти бу кўп вариантли характерга эга. Ҳар қандай тадбиқий масалани ечиш кўпсонли параметрларга боғлиқ. Масалан ишлаб чиқариш жараёни кўпгина турли хил конструктив технологик ва бошқа параметрларга боғлиқки, бу жараённи ишлашини таъминловчи оптималларни танлаш керак. Ҳақиқий масалалар учун формула кўринишидаги парамертларга боғлиқ ечимни топиш мумкин эмас. Ҳисоблаш экспкрименти усулларида параметрларнинг фиксирланган маънолари қўлланилади.
Ҳисоблаш экспериментининг учнчи босқичи-ЭХмда ишлаб чиқилган алгоритмни ечишни программалаштиришдан иборат. Қачондир машина асрида бу қуйидагича кўринган. Алгоритм формуласи алоҳида операциялар: қўшиш, бўлиш ва иккта сонни ўлчасми бўйича солиштиришдан иборат бўлган ва хар бир операция алоҳида программалаштирилган. Лекин бу нарса программистларнинг зерикарли кўп иш вақтини ва тартиб эътиборини талаб қилган ҳар бир хатони турли хил хисоб-китоб тестларини талаб қилган. Шунинг учун прграммалаштириш натижасида одам ва ЭХМ ўртасидаги мулоқотни осонлаштирувчи машина тиллари яратилди. Ҳар бир машина тили алоҳида машина ва математик масала учун хос. Программалаштириш жараёни турли хил машина тиллари, трансляторлар, турли хил операцион тизимлар, турли хил стандарт программалар кутубхонаси ва бошқа нарсаларга эга ҳисоблаш машиналарига боғлиқ. Замонавий программалаштириш-бу фундаментал тамойил ва усулларга асосланган илмдир.
Ҳисоблаш экспериментининг тўртинчи босқичи-компьютерда ҳисоблаш жараёнидир. Бу шундай босқички табиий экспериментга мослиги кўринади. Агар лабараторияда экспериментатор табиатга тартибланган холда саволлар берса, у холда мутахасислар ЭХм ёрдамида бу саволларни математик моделларга беришади.
Ҳисоблаш экспериментининг бешинчи босқичи. Ҳисоблаш натижаларни қайта қўллаш ва текшириш. Бу босқичда ҳисоблаш натижаларини қайта ишлаш ва текшириш орқали хулосалар чиқарилади. Бу хулосалар одатда икки хил бўлади.



Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling