Машғулот №1


Download 323.37 Kb.
bet10/17
Sana20.06.2023
Hajmi323.37 Kb.
#1627938
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Болаларда ўткир аппендицитнинг асоратланган ва атипик турларини клиникаси,

Адиновирус инфекциясида қорин оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш, ичининг суюқ келиши, тана ҳароратининг кўтарилиши (39–40 °С), кўз- бурундан сув оқиши ва катарал белгилар кузатилади. Щеткин– Блюмберг симптомининг манфийлиги ва қорин олд девори мушаклар таранглиги кузатилмайди.
Инфекцион касалликларда (қизамиқ, сув чечак, эпид паротит ва бошқалар) ҳам қорин оғриғи кузатилади, бу касалликларнинг ўзига хос белгилари ташхисга аниқлик киритади.
Буйрак санчиғи. Бел соҳасидаги кучли оғриқ сийдик йўлларига, ташқи жинсий аъзоларга тарқалади. Тез-тез сийиш, сийдикда эритроцитлар, тузлар аниқланади. Ўткир аппендицитнинг ретроцекал турида тўғри ташхис қўйиш қийинчилик туғдиради. Ташхисга рентгенологик текширув аниқлик киритади.
Ҳайз кўриш олди даври қиз болаларда қорин оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш билан бошланади. Пальпацияда қорин юмшоқ, оғриқ доимий характерда, қориннинг пастки соҳаларида кузатилади. Ректал текширувда катталашган бачадон ва тухумдоннинг оғриши аниқланади.
Қорин бўшлиғининг ўткир хирургик касалликлари (перитонит, девертикулит, ичак тутилиши ва бошқалар) билан дифференциал ташхис ўтказиш жуда қийин. Бу касалликларнинг барчаси шошилинч операцияни татаб этади. Операция олд давридаги ноаниқлик унча хавф туғдирмайди.
Ўткир аппендицит гумони билан кузатув 10-12 соатдан ошмаслиги керак, ноаниқлик бўлганда оператив муолажа фойдасига ҳал этилади.
Юқоридаги дифференциал ташхис ўтказишлар хирургик шифохонада хирург иштирокида ўтказилади.
Эрта ёшдаги болаларда ўткир аппендицит кечиш хусусиятлари .
Эрта ёшдаги болаларда ўткир аппендицит бола организими реактивлигига ва анотомо-физилогик хусусиятларга боғлиқ бўлади .
Биринчидан эрта ёшли болаларда нерв системаси функционал етилмаган. (юқори харорат кўп қусиш , ичак функцияси бузилиши) клиник номоён бўлади .
Иккинчидан чувалчангсимон ўсимта яллиғланиши тез кечади. Чегараланиш механизми кам намоён бўлади .
Учинчидан эрта ёшдаги болаларни кузатув қийинчилик туғдиради . Безовталик , йиғлаш , асосий махаллий симптомларни аниқлашда қийинчилик туғдиради . Ўз вақтида туғри ташхис қуйиш учун касаллик клиник хусусиятини яхши билиш керак.
Катта ёшдаги болалар ўнг ёнбош сохасидаги оғриққа шикоят қилиш аҳамиятли хисобланади . Бир ёшгача бўлган болаларда буни аниқлаш имконияти йўқ .Энг аҳамиятли белгиси бола ўзини тутиши ўзгаради .75% ота-оналар бола инжиқ , кам алоқа қилаётганини сезади . Бола безовталигини ортишини оғриқ кучайиши билан боғлаш мумкин .Оғриқ узликсизлиги уйқу бузилишига олиб келади . Бу 1/3қисм беморларда кузатилади .
Ўткир аппендицитда тана харорати кўтарилиши 95% бир ёшгача бўлган болаларда кузатилади .Баъзан харорат 38 – 39 С гача кўтарилади . Қусиш 85% холатда кузатилади . Эрта ёшли болаларда кўп марта қусиш хос бўлади . 15% холатларда суюқ ахлат келиши кузатилади . Ахлат бузилиши аппендицитни асоратли турларида ва чувалчангсимон ўсимта чаноқда жойлашганда кузатилади . Оғриқ бу ёшда асосан киндик атрофида , бошқа абдоминал синдромлар билан кечадиган касалликлардаги бўлади . Бундай жойлашиш анатомик тузилишга боғлиқ : оғриқ жойини тўғри кўрсатиб бера олмаслик , пўстлоқ функцияларини тўлиқ ёпишмаганлигига ичак тутқичлар илдизини қуёш чигалига яқин тутиши .
Мезентериал лимфа тугунларининг яллиғланиш жараёнига эрта қўшилиш асосий ўрин эгаллайди . Ташхис қуйишда бола билан тил топишиш катта аҳамиятга эга . Бу гапиришни бошлаган болалар учун хос . Қоринни кўраётганда шошмаслик керак , иссиқ қўл билан юмшоқ харакатлар қилиб бошлаш керак . Дастлаб секин босилиб кейин харакатлар кучайтирилади . Бунда палпация соглом деб хисобланган томондан бошланади , чап томондан йўғон ичак йуналиши бўйлаб харакатли қўзғалишлар, типик ўзгаришлар шифокорга ёрдам беради . Хирургларда бола ухлаётган вақтда текшириш кенг тарқалган . Палпация вақтида ўнг ёнбош сохаси қилинаётганда « туртки » симптоми кузатилади , бола қўли билан текширувчи қўлига туртади . Бироқ бола ухлаши кўп вақт талаб килади . Бунда узоқ кутиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин . Бу вақтда безовта бўлаётган болага ректал 3% ли хлоралгидрат эритмаси ( 1 ёшгача -10-15 мл ; 1-2 ёшгача – 15-20 мл ; 2-3 ёшли – 20-25мл ) юборилади ва уйқу чақирилади. Бу усулга амалиётда қарши курсатма йўқ . Щёткин – Блюмберг – симптомини табиий ва медикаментоз ёрдамида чақирилган уйқу вақтида аниқланиши кузатувига якун ясайди . Симптом мусбат бўлганда бола ёки уйғонади ёки оғриққа жавоб қайтаради .
Ректал текширув эрта ёшли болаларда кам ёрдам беради. Кўпинча лейкоцитлар ошиши 15-20 10*9/л кузатилади ва гиперлейкацитоз бўлиши мумкин.

Download 323.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling