Машғулот №1


ДАВОЛАШ. Асосий даво усули оператив даво. Фақат аппендикуляр инфильтрат консерватив даволанади. Аппендикуляр инфильтрат


Download 323.37 Kb.
bet11/17
Sana20.06.2023
Hajmi323.37 Kb.
#1627938
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
Болаларда ўткир аппендицитнинг асоратланган ва атипик турларини клиникаси,

ДАВОЛАШ. Асосий даво усули оператив даво. Фақат аппендикуляр инфильтрат консерватив даволанади.
Аппендикуляр инфильтратни даволашда кучли антибактериал даво ва сўрдирувчи даво буюрилади. Инфильтрат сўрилиб кетгач, 2 ойдан кейин аппендектомия операцияси ўтказилади.
Аппендикуляр абсцессда йирингдонни кесиб очиш операцияси ўтказилади ва режали равишда 2-3 ойдан кейин аппендектомия операцияси ўтказилади.
Операциядан кейинги даврдаги асоратлар.
Деструктив аппендицитларда операциядан кейин 5% гача асоратлар учрайди. Асоратлар иккига: қорин бўшлиғидаги ва жарохатдаги асоратларга бўлинади.
Қорин бўшлиғидаги асоратларга: ички қон кетиш, қорин бўшлиғидаги инфильтрат ва абсцесслар ва диафрагма ости абсцесслари ва Дуглас бўшлиғи абсцесслари киради.
Битишмали касаллик – операциядан кейин кузатилади, қоринда оғриқ, қусиш, қабзият, ичак тутилиши.
Тактика: прозерин, электрофорез лидаза билан, алоэ, гипертоник клизма .
қовузлоқлараро абсцесс –тана харорати кўтарилиши, қоринда оғриқ, ичак тутилиши. Тактика: УТТ, қоринни текшириш қон тахлили, беморни хирургия бўлимигага юбориш.
Дуглас бўшлиғи абсцесси – тўғри ичак ва сийдик пуфаги ўртасида йиринг бўлиши. Тана харорати кўтарилиши, оғриқ, қусиш. Тактика :per rectum кўрилади - тўғри ичак олдинги гумбазида оғриқ кузатилади .

Дуглас бўшлиғидаги абсцессни очиш.


Жарохатдаги асоратларга: гематомалар, жарохат соҳасидаги инфильтрат, лигатура оқмалари ва жарохатни яллиғланиши киради.
Жароҳатни йиринглаши: шиш, гиперемия, оғриқ ва йиринг ажралиши билан характерланади. Тактика – ярани кенгайтириб йирингни чиқариш керак . Ярани антисептиклар билан ювиш керак ва резинали дренаж қўйиб, гитертоник боғлам қўйилади . Антибиотик терапия қилинади, хар куни янги боғлам қўйилади, жароҳатга УФО қилинади .
Лигатура оқмаси –сўрилмаган лигатура жойи битмаганлигидан оқма оқиши, тери гиперемияси, ярадан сероз суюқлик ажралади. Тактика: сўрилмаган лигатура топилиб, олиб ташланади. Ярага 1% ли натрий хлор қўйилади. Антибиотик юборилади.

Download 323.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling