Машғулот №1


Download 323.37 Kb.
bet12/17
Sana20.06.2023
Hajmi323.37 Kb.
#1627938
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Болаларда ўткир аппендицитнинг асоратланган ва атипик турларини клиникаси,

ЗАРУР ТАШХИС УСУЛЛАРИ
А) анамнез: классик кечишида бемор асосий шикояти қоринда оғриқ. Шунингдек тана харорати кўтарилиши, иштахасизлик, қусиш, ич келмаслик, холсизлик.
Б) клиник кўрик : чувалчангсимон ўсимта клиник кечишига боғлиқ.
- локал оғриқ ва ўнг ёнбош соҳасида мушакларни таранглашуви.
- чувалчангсимон ўсимта чаноқда жойлашганда оғриқ қовуқ усти сохасида, бармоқли ректал текширувда ичак олдинги гумбази сохасида оғриқ. Дизурик симптомлар фарқланади.
- ретроцекал ва ретроперитониал жойлашганда оғриқ бел сохасига тарқалади. Қоринпарда таъсирланиши яққол эмас .
- Жигар сохасида жойлашганда оғриқ эзувчи хусусиятга эга бўлади.
Ташхисни енгиллаштирадиган аппендицит учун хос бўлган белгилар

  1. Воскресенский – қўл кафтини қорин юқори сохасидан кўйлак орқали тез ўтказилганда ўнг ёнбош сохада оғриқ пайдо бўлади.

  2. Ровзинг – чап томонга урганда ўнг томонда оғриқ пайдо бўлади.

  3. Ситковский – чап ёнбошга ётганда , ўнг томонда оғриқ пайдо бўлади .

  4. Бартомье – Михельсон - чап ёнбошга ётганда ўнг ёнбошда палпация вақтида оғриқ пайдо бўлади.

  5. Образцов – унг оёқни тўғрилаб кўтарилганда ўнг ёнбош сохасида оғриқ пайдо бўлади .

  6. Раздольский - бармоқ билан тебратиш .

  7. Кохер-оғриқ қовурға ости сохасида бошланиб ўнг ёнбошга ўтади.

  8. Бредно-чап қовурға босилганда ўнг ёнбош сохасида оғриқ, (ҳомиладорларда)

  9. Бармоқли ректал текширув чувалчангсимон ўсимта чаноқда жойлашган. Бунда огриқ ва тўгри ичак олдинги гумбази осилиши кузатилади.

Муҳим лаборатор текширувлар

  • Умумий қон тахлили ( лейкоцитоз, ЭЧТ ошиши )

  • Умумий сийдик тахлили (ўзгаришсиз)

  • Умумий ахлат тахлили

  • Қоннинг биохимик тахлили ( ум.оқсил , фермент , сийдикчил )

Қўшимча текширув усуллари
УТТ – чувалчангсимон ўсимта ўлчами катталашиши.
Рентгенологик текширув ва лапораскопия – ташхис аниқ бўлмаганда қўлланилади. Бошқа аъзолар касалликлари бор-йуқлигини аниқлаш мақсадида бошқа мутахассислар маслахати тавсия этилади.

Download 323.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling