Машғулот №1


Чувалчангсимон ўсимтанинг чаноқ соҳасида жойлашуви


Download 323.37 Kb.
bet4/17
Sana20.06.2023
Hajmi323.37 Kb.
#1627938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Болаларда ўткир аппендицитнинг асоратланган ва атипик турларини клиникаси,

Чувалчангсимон ўсимтанинг чаноқ соҳасида жойлашуви. Чувалчангсимон ўсимтанинг чаноқ соҳасида жойлашувида оғриқ одатда қов устида ёки бир мунча ўнг ёнбош пастки соҳасида жойлашиб, хуружсимон хусусиятга эга бўлади. Кўпинча оғриқ тўғри ичак, жинсий лаблар, сийдик чиқариш канали ёки тухумларга тарқалган бўлади. Дизурик белгилар билан бирга оғриқли сийиш кузатилиши мумкин. Чувалчангсимон ўсимтанинг яллиғланиши иккиламчи проктитни келтириб чиқарганда ахлат массаси « тупуксимон » кўринишда , шиллиқ ва кўп миқдорда бўлмаган қон билан аралашган бўлади.
Чувалчангсимон ўсимтанинг чаноқ соҳасида жойлашувида палпацияда қорин олд девори мушаклари таранглиги ва оғриқ белгилари бўлмаслиги ёки қориннинг пастки соҳасида, қов устида кучсиз бўлиши мумкин. Ташхис қўйишда бармоқ билан ректал текшириш катта аҳамиятга эга бунда тўғри ичак шиллиқ қавати шишли, юпқа, тез зарарланувчан, ўнг томонда осилиш ёки инфильтртат аниқланади.
Аппендицитнинг бу турида сийдик қопини яллиғланиши натижасида сийдик таҳлилида кўпинча лейкоцитлар, эритроцитлар ва ясси эпителийлар кузатилади. Ахлат таҳлилида ҳам лейкоцитлар, эритроцитлар ва кўп миқдордаги шиллиқ аниқланади.
Чувалчангсимон ўсимтанинг медиал жойлашуви. Чувалчангсимон ўсимтанинг медиал жойлашувига: кўричак тутқичининг ҳаракатчанлиги, чувалчангсимон ўсимтанинг жуда узун бўлиши ёки ички органларнинг тескари жойлашганлиги сабаб бўлиши мумкин. Клиникасида оғриқнинг медиал ва қориннинг чап ярмида аниқланиши шифокорни ўткир аппендицит ташхисини қўйишдан чалғитади. Ҳатто, перитонит белгилари юзага чиққанда ҳам аппендикуляр перитонит ҳақида кам ҳолларда фикр юритилади.
Чувалчангсимон ўсимта медиал жойлашганда ( ўсимта чуққиси ўрта чизиққа яқин жойлашади ) қуйидаги симптомлар кузатилади , қоринда кучли хуружсимон оғриқ , кўп марта қусиш , суюқ ахлат , ичакларда дам бўлиш кузатилади . Антибиотиклар қабул қилганда касаллик клиник белгилари ўзгаради . Ўткир аппендицит клиник белгилари камроқ кўринади . Беморлардаги бу холат деструктив ва йирингли жараённи тўхтатилганлигидан далолат беради ва бу гурух беморларда аппендикуляр абсцесслар пайдо бўлади.

Download 323.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling