Машғулот №1


Чувалчангсимон ўсимтанинг жигар остида жойлашуви


Download 323.37 Kb.
bet5/17
Sana20.06.2023
Hajmi323.37 Kb.
#1627938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Болаларда ўткир аппендицитнинг асоратланган ва атипик турларини клиникаси,

Чувалчангсимон ўсимтанинг жигар остида жойлашуви. Чувалчангсимон ўсимтанинг жигар остида жойлашувида касаллик клиникаси кўп марта қусиш ва ўнг қовурға равоғи остида оғриқ билан бошланади. Ўнг қовурға равоғини секинлик билан уриб кўрилганда кучли оғриқ аниқланади. Ўнг қовурға равоғи ости соҳаси пайпаслаб кўрилганда оғриқ, қорин олд девори мушаклар таранглиги ва Щеткин– Блюмберг симптоми мусбатлиги аниқланади. Жигар қирраларида оғриқ аниқланмайди. Ўнг ёнбош соҳаси эркин ва оғриқсиз.
Яллиғланишнинг жигар тўқимасига ўтиши ёки ташқи ўт йўлларининг босилиши натижасида айрим беморларда тери ва шиллиқ қаватларнинг енгил сарғайиши кузатилади.
Ўткир аппендицитнинг бу турини аниқ ташхислаш жуда қийин, шунинг учун кўпинча ташхис кеч муддатларда, перитонеал белгилар пайдо бўлгандан кейин қўйилади.
Гангреноз аппендицит. Гангреноз аппендицит яққол кечишининг ўзига хос хусусияти, бу чувалчангсимон ўсимта нерв аппаратининг зарарланиши натижасидир. Бунда қоринда оғриқ кучсиз ёки бутунлай йўқолади. Бу “нисбатан соғайиш даври” бўлиб тарқалган перитонит белгилари юзага чиққунча давом этади. Бу беморларда гипертермияга мос бўлмаган тахикардия кузатилади. Қорин нафас олишда иштирок этади, палпацияда барча соҳаларида юмшоқ ва кам оғриқли бўлади. Қорин парда таъсирланиш белгилари манфий бўлади. Бундай ҳолатларда, нотўғри хулоса чиқарилиб, ўткир аппендицит ташхиси инкор этилади ва бемор уйга чиқарилади. Бундай нотўғри хулосалар, шифокорнинг фақат қорин бўшлиғини текшириш маълумотларига таянганда ва қўшимча текширув усулларига (бармоқ орқали ректал кўрик, қон таҳлилидаги лейкоцитлар миқдори) таянмаган ҳолатларда келиб чиқади. Қорин оғриғи билан мурожаат этган беморни текширувдан ўтказаётган шифокор чувалчангсимон ўсимтанинг яллиғланиш белгилари кузатилмасада, қўшимча текширувлар ўтказиши ва ўткир гангреноз аппендицитнинг атипик кечиши ҳақида ўйлаши ҳамда назорат учун хирургик бўлимга ётқизиши керак. Кўпинча, бир неча соатдан кейин қайта кўрикда клиник симптомларнинг кучайганлигини ва перитонит белгиларининг қўшилганлигини кўриш мумкин. Ўткир аппендицитга гумон ҳолатларда диагностик лапароскопия ўтказилади.



Download 323.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling