НАЗАРИЙ ҚИСМ:
Ўткир аппендицитнинг атипик турлари клиник картинаси.
Ўткир аппендицитнинг атипик турларида яллиғланиш жараёнинг кечишида асосий аҳаллий симптомлар жойлашиши ва интенсивлиги ўзгаради ва бу хато ташхис қўйишга олиб келади . Шубҳали хатолар туғилганда беморни стационар шароитда динамик кузатилади . Беморни биринчи марта кўрганда атипик жойлашган ўткир аппендицитни субьектив ва обьектив баҳолаш қийин бўлади.
Ўткир аппендицитнинг атипик кечиши чувалчангсимон ўсимтанинг қорин бўшлиғининг қайси сохасида жойлашувига боғлиқ (ретроцекал, чаноқ соҳасида, медиал, жигар остида) ҳамда яллиғланиш жараёнинг кўринишига (гангреноз аппендицит) боғлиқ бўлади.
Чувалчнгсимон ўсимтанинг қорин бўшлиғида жойланиши.
Чувалчангсимон ўсимтанинг ретроцекал жойлашуви. Чувалчангсимон ўсимта ретроцекал (интраперитонеал ёки ретроперитонеал) жойлашганда ташхис қўйишда қийинчилик туғдиради.
Чувалчангсимон ўсимтанинг интраперитонеал жойлашувида касалликнинг клиник белгилари нисбатан ўткир кечади, аммо қорин олд девори мушаклари таранглиги ва оғриқ белгилари чувалчангсимон ўсимтанинг типик жойлашувидаги белгиларга нисбатан енгилроқ кечади.
Чувалчангсимон ўсимтанинг ретроперитонеал жойлашувида касалликка тўғри ташхис жуда қийин. Бунда оғриқ кўпинча ўнг ёнбош соҳасининг латерал қисмида ёки ўнг бел соҳасида аниқланади. Оғриқ ўнг томонлама сийдик найи ёки жинсий аъзоларга тарқалиши ва дизурик белгилар билан кечиши мумкин. Қорин нафас олишда иштирок этади, палпацияда барча соҳаларида юмшоқ ва кам оғриқли бўлади. Щеткин– Блюмберг симптоми манфий. Ўнг томонлама бел соҳаси пайпасланганда мушаклар таранглиги ва кучли оғриқ аниқланади, белни чайқатиш синамаси мусбат бўлади. Ретроцекал аппендицит клиникаси бошланишидан кучсиз маҳаллий симптомлар фонида оғир йирингли интоксикация ва юқори тана ҳарорати (40 °С гача), титраш билан кечади. Кўпинча сийдик таҳлилида лейкоцитурия кузатилиб, бу ташхис қўйишни қийинлаштиради.
Ретроцекал аппендицит клиникасидаги характерли симптомларни операциягача муддатда аниқлаш жуда қийин.
Do'stlaringiz bilan baham: |