Машғулот №1
Download 323.37 Kb.
|
Болаларда ўткир аппендицитнинг асоратланган ва атипик турларини клиникаси,
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аппендикуляр абсцессда
I стадия. яллиғланиш жараёнининг чегараланиши ва инфильтрат пайдо бўлиши.
Бу даврда болаларнинг умумий ахволи ўртача оғирликда бўлади. Инфильтрат пайдо бўлиш даврида касалликнинг клиник белгилари секинлик билан ривожлана боради, Ўнг ёнбош соҳасида қаттиқ консистенцияли, оғриқли ва қийин харакатли аниқ чегарасиз ҳосила аниқланади Ўнг ёнбош соҳасида қаттиқ консистенцияли, оғриқли ва қийин харакатли аниқ чегарасиз ҳосила аниқланади. Ҳосила ўлчами турлича бўлиши мумкин. Ректал текширувда тўғри ичак деворида ўнг томонлама оғриқ ва қаттиқлашиш аниқланади. Ўткир аппендицитнинг атипик турларида ҳосила: ўнг бел соҳасида, чаноқда ва чап томонда жойлашиши мумкин. Инфильтрат пайдо бўлиш даврида( I стадияда) дизурик ва ич кетиш белгилари (айниқса чувалчангсимон ўсимтанинг чаноқ соҳасида жойлашувида) кузатилиши мумкин. Қон таҳлилида лейкоцитоз (12–15)х109/л гача ва СОЭ нинг ортиши кузатилади. Инфильтрат пайдо бўлиш даврининг давомийлиги боланинг ёшига, унинг реактивлигига, яллиғланиш жараёнининг даражасига ва даволаш интенсивлигига боғлиқ. Бу давр ўртача 12-14 кунни ташкил этади. II стадия. Аппендикуляр инфильтратнинг сўрилиш босқичи. Бу босқичда беморнинг умумий аҳволи бироз яхшиланади, қориндаги оғриқлар, тана ҳарорати, дизурик белгилар ва интоксикация белгилари камаяди. Қайт қилиш ва кўнгил айниш белгилари камайиб, иштаҳаси яхшиланади. Бемор активлашиб, атрофга рекцияси ортади. Қорин нафас олишда иштирок этади, пайпасланганда юмшоқ, оғриқсиз. Ўнг ёнбош соҳасида қаттиқ консистенцияли, кам оғриқли ва қийин ҳаракатли аниқ чегарали ҳосила аниқланади. Ўлчамлари кичиклашган, қон таҳлилида лейкоцитоз меъорида ва СОЭ нинг ортиши (30—50 мм/ч гача) узоқ муддатгача кузатилади. Аппендикуляр инфильтрат касаллик бошланганидан 3-4 ҳафтада сўрилиб кетади. Яхши даволанмаган ҳолларда, инфильтратда яллиғланиш жараёни кучайиб абцсессга айланади. Аппендикуляр абсцессда юқори ҳарорат, қоринда оғриқ, қайт қилиш, интоксикация ва қорин пардани таъсирланиш белгилари пайдо бўлади. Палпацияда инфильтрат соҳасида кучли оғриқ ва флюктуация аниқланади. Щеткин– Блюмберг симптоми мусбат, қорин дам, асимметрик ва терида гиперимия аниқланади. Ичак тутилиш белгилари кузатилади. Қонда лейкоцитоз ва лейкоцитар формуланинг чапга силжиши кузатилади. Аппендикуляр абсцесснинг оғир асоратларидан бири йирингдонни қорин бўшлиғига ёрилиб кетиши ва тарқалган йирингли перитонитни келтириб чиқаришидир. Download 323.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling