Машғулот №1


АСОРАТЛАНГАН ЎТКИР АППЕНДИ­ЦИТНИНГ КЛИНИКАСИ


Download 323.37 Kb.
bet6/17
Sana20.06.2023
Hajmi323.37 Kb.
#1627938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Болаларда ўткир аппендицитнинг асоратланган ва атипик турларини клиникаси,

АСОРАТЛАНГАН ЎТКИР АППЕНДИ­ЦИТНИНГ КЛИНИКАСИ
Асоратланган ўткир аппендицит асосан шифохонага кечикиб мурожаат беморларда кузатилади. Ўткир аппендицитнинг кўп кузатиладиган ва оғир асоратлари аппендикуляр инфильтрат ва тарқалган перитонит ҳисобланади.
Тарқалган перитонит ўткир деструктив аппендицит фонида яллиғланиш жараёнини
қорин пардага ўтиши ёки чувалчангсимон ўсимтанинг ёрилиши ҳисобига келиб чиқади. Перитонит ўткир аппендицит билан оғриган беморларнинг 5% ида учрайди.
Тарқалган перитонитнинг клиникаси касалликнинг характерига ва патологик жараённинг тез ривожланишига боғлиқ. Касаллик симптомлари секинлик билан ёки жуда тез (перфорацияда) ривожланиши мумкин. Қорин оғриғи кучайиб боради ва қориннинг барча соҳаларига тарқайди. Интоксикациянинг кучайишидан бемордаги безовталик адинамик ҳолатга, холсизликка, уйқучанликка алмашади ва қорин оғриғи камаяди. Тана ҳарорати 38- 40 °С гача ортиб, овқатдан бош тортиш ва кўп марта қусиш кузатилади. Умумий аҳволи оғирлашади. Ичи суюқ кела бошлайди. Тери ранги сарғайиб, қуруқлашади, юз ранги ўзгаради. Тана ҳароратига пульснинг мос келмаслик симптоми кузатилади. Юрак тонлари бўғиқлашади. Бемор болалар тарқалган йирингли перитонитда мажбурий ҳолатда ётадилар. Палпацияда қоринда газ тўпланган, нафас олишда иштирок этмайди, юзаки палпацияда кучли оғриқ, мушаклар таранглиги барча соҳаларда аниқланади. Щеткин– Блюмберг симптоми мусбатлиги аниқланади. Қон таҳлилида лейкоцитоз (18–25)х109/л гача.
Тарқалган йирингли перитонитда барча беморларга қоннинг биохимик таҳлили ўтказилади, бунда кислота- ишқорий муҳит ва метаболик бузилишлар даражаси аниқланади.
Аппендикуляр инфильтрат. Бу қорин бўшлиғида яллиғланиш жараёнининг чегараланиши бўлиб, болаларда кам учрайди. Кўпроқ катта ёшдаги болаларда (10-14 ёш) ривожланиб, ўткир аппендицит билан оғриган болаларнинг шифохонага кеч мурожаат этишидан ёки бошқа сабаблардан келиб чиқади. Аппендикуляр инфильтрат касаллик бошланганидан 3-5 кундан кейин пайдо бўлади. Аппендикуляр инфильтратни чувалчангсимон ўсимта, йўғон ва ингичка ичаклар, катта чарви, қориннинг ўнг ён девори ва қорин парда ташкил қилади.
Аппендикуляр инфильтратнинг клиникаси икки стадияда кечади:

Download 323.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling