Машғулот №1
Download 323.37 Kb.
|
Болаларда ўткир аппендицитнинг асоратланган ва атипик турларини клиникаси,
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЎРИБ ЧИҚИЛАДИГАН САВОЛЛАР
МАШҒУЛОТ №1 Мавзу: Болаларда ўткир аппендицитнинг асоратланган ва атипик турларини клиникаси, диагностикаси ва дифференциал диагностикаси. диспансеризация ва реабилитация Машғулот мақсади : ўткир аппендицитнинг атипик турларини турли соматик, инфекцион, урологик ва гинекологик касалликлар ҳамда бошқа қорин бўшлиғи касалликлари билан қиёсий ташхисни ўтказиш.Операциягача бўлган ва операциядан кейинги асоратлари клиникаси билан танишиш. Вазифалар. 1).Билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш ; ўткир аппендицит ва унинг атипик кечиши : - -кичик чаноқда жойлашиши; -медиал-ингичка ичак тутқичлари илдизларига йўналган: -жигар остида жойлашиши: -ретроцекал – интраперитонеал ва ретроперитониал жойлашиши: -чап томонлама –situs viscerum inversus жойлашиши хусусиятларини ўрганади. 2).Ўткир аппендицитнинг атипик турларини атипик турларини ичак тутилиши, жигар ва ўт йуллари касалликлари, қизларда таносил аъзолари касалликлари, буйрак ва сийдик йуллари касалликлари билан қиёсий таққослаш. 3). Талабаларга ўткир аппендицитнинг операциягача ( аппендикуляр инфильтрат , абсцесс , перитонит ) ва кечки операциядан кейинги ( лигатура оқмалари , битишмали касаллик ва ичак тутилиши) асоратларини ўргатиш. 4).Талабаларга амалий кўникмаларни диагностика ва дифференциал диагностика ҳамда ўткир аппендицит давосининг барча босқичларида умумий педиатр учун кераклигини ўргатиш. КЎРИБ ЧИҚИЛАДИГАН САВОЛЛАР: атипик аппендицит: чаноқ, медиал, чап томонлама, жигар ости, ретроцекал қиёсий ташхиси ва клиникасини намоён бўлиши. ўткир аппендицитнинг операциягача бўлган асоратларини клиник намоён бўлиши ва қиёсий ташхислаш. ўткир аппендицитнинг операциядан кейинги асоратларини клиник намоён бўлиши ва қиёсий ташхислаш. ўткир аппендицитни ёшга боғлиқ ва приморбид фонда кечиши ҳамда клиник хусусиятлари болаларда ўткир аппендицитнинг атипик турларида алоҳида симптом ва синдромлари. клиник, лобаратор, инструментал, гистологик текширув усуллари. Уларнинг имкониятлари ва камчиликлари болаларда ўткир аппендицитнинг атипик турлари диспансеризацияси ва реабилитацияси. ўткир аппендицитнинг атипик турлари билан оғриган болаларда бирламчи хирургик даво бериш ва госпитализацияни ташкиллаштириш, даво тактикаси . Download 323.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling