Машғулот №1


Тўғри ичакни бармоқ билан текшириш


Download 323.37 Kb.
bet8/17
Sana20.06.2023
Hajmi323.37 Kb.
#1627938
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Болаларда ўткир аппендицитнинг асоратланган ва атипик турларини клиникаси,

Тўғри ичакни бармоқ билан текшириш
Ўткир аппендицитни ва унинг асоратларини УТТ да текшируви
Чувалчангсимон ўсимта аниқ қават билан фарқланган овал шаклдаги яллиғланишли ўзгаришни кузатилиши мумкин . Унинг диаметри 8 мм ва ундан юқори.
Ўсимта бўшлиғида копролитларни аниқлаш мумкин. Кўпгина болаларда кам миқдорда суюқлик компонентини кичик чаноқ прорекциясида аниқланади. (ўғил болаларда пуфак орқали, қиз болаларда бачадон орқали ).
чувалчангсимон ўсимта фрагментини кўндаланг сканерлаш, рангли доплерда кўриниши

РАҚАМЛИ КЎРИНИШИ



  1. тери ости ёг қавати

  2. қорин тўғри мушаги

  3. ёнбош артерияси

  4. ёнбош венаси

  5. ёнбош-бел мушаги

  6. ичак қовузлоғи фрагменти

  7. умуртқа танаси

чувалчангсимон ўсимта фрагменти яллиғланиши (оқ учбурчак стрелка), диаметри 9 мм, контурлари сақланган, доплер текширувида чувалчангсимон ўсимтада қон-томир сурати кучайган. Гиперэхоген тўқима билан ўралган.
Дифференциал диагностикаси.
Ўткир аппендицит ташхисини қўйиш катта ёшдаги болаларда касаллик типик кечганда қийинчилик туғдирмайди, аммо касалликнинг атипик кечувида ва кичик ёшдаги болаларда ўткир аппендицит ташхисини қўйишда хатоликларга йўл қўйилади. Бу хатоликлар оғир асоратларга олиб келади. Ўткир аппендицит ташхисини тўғри қўйиш учун айниқса атипик турларида дифференциал диагностика ўтказилади. Дифференциал диагностика қорин оғриғи билан кечадиган қуйидаги касалликлар билан ўтказилади.
Плевропневмония асосан ёш болаларда кузатилиб, қорин оғриғи ва қорин олд девори мушаклар таранглиги кузатилади, бу ҳолат пастки қовурғалараро нервларнинг зарарланиши билан изоҳланади. Клиник ва рентгенологик белгилар билан ташхисга аниқлик киритилади. Қўшимча бўйинда вагосимпатик новокаинли блокада ўтказилганда пневмонияда қорин олд девори мушаклар таранглиги йўқолади, аппендицитда сақланиб қолади.
Гельминт инвазияси клиникасида аппендицитдан фарқли, оғриқ санчиқсимон характерда, тана ҳарорати меъорида, қорин пайпасланганда барча соҳалари юмшоқ, кучсиз тарқалган оғриқ аниқланади. Анамнезидан болада гельмент инвазияси аниқланади. Тозаловчи хўқнадан кейин оғриқлар йўқолади. Гельментларни чувалчангсимон ўсимта ичига кириб қолиб яллиғланиш чақиришини ҳам ёдда тутиш керак.

Download 323.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling