Ташкилий-маъмурий усуллар бошқариш усуллари тизимида алоҳида ўрин тутади. Бу усулларга: - бошқариш аппаратининг муайян структурасини тузиш;
- ҳар бир бошқарув бўғинининг функцияларини белгилаш;
- кадрларни тўғри танлаш;
- буйруқлар, фармойишлар ва қўлланмалар чиқариш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
- топшириқлар ва директив кўрсатмаларни бажармаётган бўлинма ва шахсларга нисбатан мажбурий чораларни қўллаш киради.
- мамлакат ва минтақанинг қонунчилик ҳужжатлари тизими;
- ташкилотнинг меъёрий ва услубий (қўллаш учун мажбурий) ҳужжатлари тизими;
- оператив бошқарув тизими (ҳукмронлик тизими).
- Ташкилий - фармойиш усуллари - ходимлар ва звенолар ўртасидаги объектив равишда мавжуд муносабатларини ҳисобга олган ҳолда таъсир ўтказиш йўллари ва йўриқлари мажмуасидир. Бу усуллар белгиланган мақсадга эришиш учун раҳбарнинг буйсинувчига, юқори поғонанинг қуйи поғонага тўғридан-тўғри таъсир ўтказишини ифодалайди ҳамда бошқариш объектининг тузилиши ва фаолият - тартиб қоидаларини белгилайди.
- Бошқаришнинг ҳуқуқий воситалари деганда ижтимоий муносабатларга юридик, қонуний таъсир ўтказиш жараёнида қўлланиладиган ҳуқуқий нормалар мажмуи тушунилади.
- Бошқаришнинг иқтисодий усуллари
- Бошқаришнинг иқтисодий усуллари иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади. Зеро, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий муносабатлари, энг аввало манфаатларда намоён бўлади. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари кишиларга иқтисодий манфаатлар орқали таъсир кўрсатади.
- Иқтисодий усулларнинг моҳияти ходимлар ва ишлаб чиқариш жамоасига улар манфаати бўлишини таъминловчи иқтисодий шароит яратишдан иборатдир. Бошқарув усуллари тизимида иқтисодий усуллар етакчи ўринни эгалайди.
- Иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситалари йиғиндисидан (нарх, кредит, бизнес-режа, фойда, солиқлар, иш ҳақи, иқтисодий рағбатлантириш ва ҳ.к.), яъни хўжалик фаолиятига таъсир этишнинг ҳар бир жамоа мос хўжалик бўғини билан узвий алоқада амал қилишини таъминловчи тадбирларидан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |