Машғулот вақти – 2 соат Талабалар сони
-илова Таълимнинг қонуниятларини ўзлаштиришга доир топшириқлар
Download 116.2 Kb. Pdf ko'rish
|
4-амалий (2)
6-илова
Таълимнинг қонуниятларини ўзлаштиришга доир топшириқлар 1) таълимнинг умумий қонуниятларига доир топшириқлар. 1.1. Қуйидагилар орасидан таълим мақсадини белгиловчи қонуниятларни аниқланг. 1) жамиятнинг ривожланиш суръати ва даражаси; 2) ижтимоий ва илмий-техник тараққиёт суръати; 3) ўрганилаётган материал хусусияти ва ҳажми; 4) жамиятнинг талаблари ва имкониятлари; 5) ўқувчиларнинг ёши, таълим олиш имкониятлари; 6) педагогика фани ва амалиётининг ривожланганлиги ва имкониятлари 1.2. Қуйидаги қонуниятларни таълим жараёнининг қайси таркибий қисмига тегишли деб ҳисоблайсиз? 1) аввалги босқич маҳсулдорлиги ва ҳозирги босқичда эришилган натижалар; 2) ўрганилаётган материал хусусияти ва ҳажми; 3) ўқувчиларга ташкилий-педагогик таъсир кўрсатиш; 4) ўқувчиларнинг билим олишга қобилиятлари ва таълим вақти. 1.3. Таълим методлари самарадорлиги қуйидаги қайси қонуниятларни ҳисобга олиш билан боғлиқ? 1) таълим тизимида қайта алоқаларнинг интенсивлиги ва коррекцияга; 2) таълимнинг ички рағбатларига; 3) таълим мақсадига; 4) ўқувчиларнинг ёши, таълим олиш имкониятларига; 5) таълим муассасасининг моддий-техник таъминотига. 1.4. Қуйидаги қонуниятларидан қайсилари таълим сифатини таъминлашга хизмат қилади? 1) ўрганилаётган материал хусусияти ва ҳажми; 2) таълим назарияси ва амалиётининг ривожланиш даражаси; 3) таълимнинг ижтимоий эҳтиёжлари ва мақсадлари; 4) аввалги босқич маҳсулдорлиги ва ҳозирги босқичда эришилган натижалар. 1.5. Таълим мазмунини белгилашда қайси қонунуниятларга амал қилиш лозим? 1) таълимнинг ижтимоий эҳтиёжлари ва мақсадлари; 2) ўрганилаётган материал хусусияти ва ҳажми; 3) ижтимоий ва илмий-техник тараққиёт суръати; 4) ўқувчиларнинг ёши имкониятлари; 4) таълим тизимида қайта алоқаларнинг интенсивлиги ва коррекция; 5) таълим назарияси ва амалиётининг ривожланиш даражаси. Download 116.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling