Машғулот вақти – 2 соат Талабалар сони
Download 116.2 Kb. Pdf ko'rish
|
4-амалий (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талабалар сони
- Педагогик вазифалар
- Ўқув фаолияти натижалари
“Таълим жараёнининг қонуниятлари ва тамойиллари” мавзусидаги амалий машғулотининг технологик модели Машғулот вақти – 2 соат Талабалар сони: 20-30 нафар Машғулот шакли амалий Амалий машғулотнинг тузилиши 1. Таълим жараёнини яхлит тизим сифатида ўрганиш ва таҳлил этиш. 2. “Қонун”, “қонуният” ва “тамойил” тушунчаларининг мазмун-моҳиятини аниқлаштириш. 3. Таълимнинг умумий ва хусусий қонуниятларини изоҳлаш ҳамда моҳиятини очиб бериш. 4. Таълимнинг мазмунли ва ташкилий-методик тамойилларини таҳлил этиш ҳамда таълим қонуниятлари билан алоқадорлигини баҳолаш. амалий машғулотининг мақсади: талабаларнинг таълим жараёни, унинг қонуниятлари ва тамойилларига доир назарий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда уларда таълим қонуниятлари ва тамойилларидан фойдаланиш кўникма ва малакаларини таркиб топтириш. Педагогик вазифалар: 1. Талабаларни таълим жараёнини яхлит ҳодиса сифатида тушунишга йўналтириш. 2. “Қонун”, “қонуният”, “тамойил” ва “қоида” тушунчаларининг мазмун- моҳиятини ўзлаштирилишига эришиш. 3. Таълимнинг умумий ва хусусий қонуниятларини ажрата олишга ўргатиш. 4. Таълимнинг мазмунли ва ташкилий- методик тамойилларининг таълим қонуниятлари билан алоқадорлигини кўрсатиб бериш. Ўқув фаолияти натижалари: 1. Таълим жараёни яхлит ҳодиса сифатида мақсад, натижа, ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти, мазмун, шакл, метод ва восита каби таркибий қисмларнинг ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлигидан иборат эканлигини англайдилар. 2. “Қонун”, “қонуният”, “тамойил”, “қоида” тушунчаларининг таърифини билиб олишади. 3. Таълимнинг умумий ва хусуисй қонуниятларини ўзлаштирадилар. 4. Таълимнинг мазмунли ва ташкилий- методик тамойилларининг таълим қонуниятлари билан алоқадорлиги ҳақида хулосалар чиқарадилар. Download 116.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling