Машғулот вақти – 2 соат Талабалар сони
) таълимнинг хусусий қонуниятларига доир топшириқ
Download 116.2 Kb. Pdf ko'rish
|
4-амалий (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-илова Таълимнинг мазмунли ва ташкилий-методик тамойилларини аниқлашга доир чалкаштирилган мантиқий занжирлар
2) таълимнинг хусусий қонуниятларига доир топшириқ.
Қуйидаги фикрлар билан танишинг ва уларни таълимнинг қайси хусусий (ташкилий, социологик, психологик, кибернетик, гносеологик) қонуниятига тегишли эканлигини аниқланг: I. Таълим натижалари ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўникмаларига; таълим самарадорлиги ўқувчиларнинг ўқув фаолияти ҳажмига; билим ва кўникмаларни ўзлаштириш самарадорлиги уларнинг амалда қўлланилишига; ўқувчиларнинг ақлий ривожланиши ўзаро алоқадор билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилиш ҳажмига тўғридан тўғри боғлиқ. II. Таълим самарадорлиги ўқувчиларнинг ўқув фаолиятига қизиқишига; фикрлаш даражаси, кучи, жадаллиги ва ўзига хослигига; хотиранинг ривожланганлик даражасига; билиш фаоллиги даражасига бевосита боғлиқ. III. Таълим самарадорлиги қайта алоқаларнинг тезлиги ва ҳажмига; билимларнинг сифати назоратнинг тўғри олиб борилишига; таълим сифати ўқув жараёнини бошқариш сифатига; бошқарувнинг самарадорлиги бошқарувга доир ахборотларнинг сони ва сифатига бевосита боғлиқ. IV. Индивиднинг ривожланиши у бевосита ва билвосита мулоқотда бўладиган индивидларнинг ривожланишига; таълим самарадорлиги “интеллектуал муҳит”нинг мавжуд ҳолатига, ўзаро бир-бирига ўргатишнинг жадаллигига; ўқитувчи ва ўқувчилар мулоқотининг сифатига бевосита боғлиқ. V. Таълим натижаси ўқувчининг ўқув меҳнатига, ўзининг ўқув мажбуриятларига муносабатига; ўқувчининг ишчанлик қобилиятига; ўқувчиларнинг ақлий фаоллигини ошириш ўқув машғулоти жадвалининг тузилиши, унда жисмоний тарбия ва меҳнат машғулотларининг жойлаштирилишига бевосита боғлиқ. 7-илова Таълимнинг мазмунли ва ташкилий-методик тамойилларини аниқлашга доир чалкаштирилган мантиқий занжирлар Қуйида келтирилган таълимнинг тамойиллари билан танишинг. Уларни мақсадига кўра икки тур (мазмунли ва ташкилий-методик)га ажратинг. 1. Инсонпарварлик. 2. Табиат билан уйғунлик. 3. Кўргазмалилик. 4. Онглилик, фаоллик, ижодийлик. 5. Маданият билан уйғунлик. 6. Тушунарлилик. 7. Илмийлик. 8. Таълимнинг амалиёт билан уйғунлиги. 9. Изчиллик, тизимлилик, кетма-кетлик. 10. Тарбияловчи таълим. 11. Ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш. 12. Оқилона талабчанлик билан таълим олувчи шахсини ҳурмат қилиш. Таълимнинг мазмунли тамойиллари Таълимнинг ташкилий-методик тамойиллари Download 116.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling