Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда машинасозлик корхоналарида қўлланиладиган ишлаб чиқариш турлари, технологик жараён ва операциялари, механик ишлов бериш ва йиғиш ишлари, маҳсулотни тайёрлашдаги қонуниятлар, муаммолар, таҳлиллар, хатоликлар ва ечимлар, ҳисоблаш ва лойиҳалаш асослари билан таништириш, йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир. - Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда машинасозлик корхоналарида қўлланиладиган ишлаб чиқариш турлари, технологик жараён ва операциялари, механик ишлов бериш ва йиғиш ишлари, маҳсулотни тайёрлашдаги қонуниятлар, муаммолар, таҳлиллар, хатоликлар ва ечимлар, ҳисоблаш ва лойиҳалаш асослари билан таништириш, йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – детал тузилишини баҳолаш, хом ашёни, металл кесувчи дастгоҳларни, кесувчи асбобларни тўғри танлашга ва технологик жараён ҳужжатларини тўлдиришга ҳамда ўлчам аниқлиги, юза тозалиги ва техник иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан сифатли маҳсулот тайёрлашни ўргатишдан иборат. - Фаннинг вазифаси – детал тузилишини баҳолаш, хом ашёни, металл кесувчи дастгоҳларни, кесувчи асбобларни тўғри танлашга ва технологик жараён ҳужжатларини тўлдиришга ҳамда ўлчам аниқлиги, юза тозалиги ва техник иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан сифатли маҳсулот тайёрлашни ўргатишдан иборат.
- Маҳсулотни қуйидаги турларни мавжуд: деталлар, йиғма бирикмалар, комплекслар ва комплектлар.
- Детал - бир хил материалдан йиғиш операциясиз тайёрланган маҳсулот.
- Йиғма бирикма - ташкил этувчи қисмлари йиғиш операциялари ёрдамида бириктириш натижасида ҳосил қилинган маҳсулот.
- Йиғма бирикманинг мураккаблик даражасини ифодалаш учун бирикма, механизм, агрегат, машина каби тушунчаларидан фойдаланилади.
-
-
- Комплекс - бир неча мураккаб маҳсулотлар бўлиб, улар бир-бири билан ишлаб чиқарувчи корхонада йиғилмайди, аммо улар биргаликда ўзаро боғлиқ бўлган хизмат вазифасини бажаради.
- Комплект - бир неча маҳсулотлар йиғиндиси бўлиб, улар бир-бири билан ишлаб чиқарувчи корхонада йиғилмайди, аммо умумий кўринишдашидаги ёрдамчи ҳарактердаги хизмат вазифасини бажаради.
- Машина тайёрлаш жараёнини олтита асосий босқичга ажратиш мумкин:
- заготовкаларини тайёрлаш;
- детал тайёрлаш;
- бирикма ва механизмларни йиғиш;
- машинани йиғиш;
- машинани созлаш ва синаш;
- машинани бўяш ва безаш.
- Машина деталларини 14 та технологик синфларга ажратиш мумкин.
- Айланувчи цилиндрик деталлар.
- 1 синф – Валлар (В). Валлар, ўқлар, штоклар, бўйин (цапфа), бармоқлар, штифтлар ва бошқалар.
- 2 синф – Втулка (А). Втулкалар, вкладишлар, буксалар, гилзалар ва бошқалар.
- Айланувчи ясси деталлар
- 3 синф - Дисклар (Д). Дисклар, ҳалқалар, маховиклар, шкивлар, фланецлар ва бошқалар.
- Кўп ўқли деталлар
- 4 синф – эксцентрик деталлар (Э). Тирсакли валлар, эксцентриклар, тақсимловчи валлар ва бошқалар.
- Кесишувчи ўқларга эга бўлган айланувчи деталлар.
- 5 синф - крестовиналар (К). Крестовина, арматуралар ва бошқалар.
- Ричаглар.
- 6 синф – ричаглар (Р). Ричаглар, шатунлар, тягалар, балдоқлар ва бошқалар.
- Ясси деталлар.
- 7 синф – плиталар (П). Плиталар, рамалар, станиналар, столлар, сирпанғичлар (салазка), планкалар ва бошқалар.
- 8 синф – стойкалар (устунлар) (С)
- 9 синф - уголниклар (бурчакли деталар) (У)
- 10 синф - бабкалар (қобиқ деталлар) (Б)
- 11 синф - тишли ғилдираклар (З)
- 12 синф - шаклдор муштчалар (кулачоклар) (Ф)
- 13 синф - харакат узатувчи винтлар ва червяклар (Х)
- 14 синф - майда махкамлаш деталлари (М)
Do'stlaringiz bilan baham: |