Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни
Download 182.36 Kb.
|
Mashinasozlik texnologiyasi
ЖИЛВИРЛАШ – тикланадиган деталларни тоза ишлашнинг энг кенг тарқалган усулидир. У юзанинг 2 ёки 2 а класс аниқликда, ғадир-будурлиги эса 8-9 класс булиши талаб қилинган холларда қўлланилади. Суюқлантириб қопланган юзалар донадорлиги 30-20 қаттиқлиги СМ-1, СМ-2 булган ва электрокорундан ясалган жилвир тошлар билан жилвирланади.
Пўлатланган сиртларни жилвирлаш учун худи шу жилвир тошлар тавсия қилинади, лекин уларнинг қаттиқлиги М3 бўлиши керак. Суюқлантириб қопланган юзаларни жилвирлашда қуйидаги режимлар тавсия қилинади: жилвир тошнинг айлана тезлиги 25-30 м/с, деталнинг айлана тезлиги 0,33-0,46 м/с, буйлама суриш 1,0-1,5 мм/айл, кесиш чуқурлиги 0,01-0,03 мм. Хром билан силлиқ қопланган деталларда донадорлиги 40-25 ва қаттиқлиги СМ1, СМ2 бўлган керамикавий боғловчили оқ электрокоордината тайёрланган жилвир тошлар билан жилвирланади. Жилвир тошнинг айлана тезлиги 25-45 м/с га тенг қилиб олинади. Қаттиқлиги 50-55 HRC дан юқори булган деталларни олмос жилвир тошлар билан жилвирлаш тавсия этилади. Бундай ишлов бериш жуда аниқ станокларда бажарилади. АСП 25К6-100% олмос жилвир тошлардан (мустахкам синтетик олмос, донадорлиги 25, керамикавий богловчили ва концентряцияси 100%) қуйидаги ишлаш режимларида фойдаланиши маъқул: жилвир тошнинг тезлиги 25-30 м/с деталнинг тезлиги 0,33-0,5 м/с, буйлама суриш 1,0 мм/айл, кесиш чуқурлиги 0,01-0,02 мм. Жилвирлашда мойлаш, совитиш суюқлиги эмульсоннинг содали сувдаги 3-5% ли эритмаси ишлатилади. Притирлаш сирт тозалигининг 11-14 класс ва аниқлигини 1,3 мкм атрофида бўлишни таъминлайди бу операция жуда аниқ деталлар (плунжер жуфтлари) юзасидан унча катта бўлмаган ейилишларни йуқотишда, шунингдек бир детални иккинчисига аниқ мослаш учун қўлланилади. Притирлаш операцияси пермитли чўяндан тайёрланган ишқалагич ёрдамида бажарилади. Ишқалашда ГОИ (давлат оптика институти) пасталаридан фойдаланилади. Пасталар керосинда суюқлантирилади. Абразив паста ва кукунларнинг донадорлигига қараб қуйидаги маркалари бўлади: М40, М28, М20, М14, М10, М7 ва М5 (сонлар купчиликни ташкил этадиган доналарнинг улчамларини микрометр хисобида билдиради). М40, М28, М20 пасталари ва кукунлари дагал (хомаки) принтирлаш, М7 ва М5 лари эса узил-кесил (аниқ) притирлаш учун ишлатилади. Хонинглаш ва суперфинишлаш сиртларни жуда тоза қилиш учун қўлланилади. Хонинглашда абразив брусчалар айланма ва қайтма илгариланма харакат қиладиган галовкага махкамланади. Хонинглашда ички юзаларни, масалан, гильза ва хоказоларни ишлашда фойдаланилади. Хонаки хонинглашда кремний корбитдан тайёрланган брусчалар ёки донадорлиги 16- 12 бўлган электрокорунд, тоза хонинглашда эса донадорлиги 4-3 бўлган брусчалар ишлатилади. Хонинглашда головканинг айлана тезлиги 50-75 мм - минут олинади, бўйлама ҳаракат тезлиги эса айланма ҳаракат тезлигининг 0,2 қисмини ташкил этади. Брусчаларнинг тебраниш алтлитудаси 2-4 мм, минутига бориб қайтиб юришлар сони 500-1500 деталнинг айлана тезлиги 0,03-0,33 м/с олинади. Бундан ташқари мослама деталл буйлаб, 0,1-0,15 мм / айл тезлик билан силжийди. Хонинглаш ва суперфининглаш процессида детал устидан совитувчи суюқлик (40% гача урчуқ мойи қўшилган керосинлар) мўл-кўл қуйиб турилади. Олмосдан хонинглаш пўлат чўян деталлар юзаларини ишлашда ва хромли хамда темирли қопламаларни тозалаб ишлашда қулланилади. Олмос билан хонинглаш юзанинг тозалигини икки классга ишлаш аниқлигини эса абразив ишлашдагига нисбатан 1,5-2 баробар яхшилайди. Хонинглашда 0,08-0,15 мм қуйим қолдирилади. Download 182.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling