Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни


Download 182.36 Kb.
bet19/24
Sana17.07.2023
Hajmi182.36 Kb.
#1660710
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Mashinasozlik texnologiyasi

Тдона = Тм = Тё + Тхиз + Тдам мин

бу ерда Тм – машина вақти, мин; Тё – ишлов бериладиган детални урнатиш, кесувчи асбобни алмаштириш, детални ўлчаш, станокни бошқариш учун сарфланадиган ёрдамчи вақт, мин; Тхиз – иш урн ива станокни ташкилий, хамда техник хизмат кўрсатиш (асбоблар олиш, станок, хамда иш


ўрнига қараб туриш ва хоказо) сарфланадиган вақт, мин; Тдам – дам олиш учун танаффус вақти.

  1. Ейилган деталларни механикавий ишлаш саноатида қўлланиладиган кесиш режимларида тезкор кесиш, катта суришлар ва хоказолардан фойдаланилган холда бажарилади. Турли усулларда қоплаш ва пайвандлаш, шунингдек хромлаш ва пулатлаш йўли билан тикланган юзаларни кесиб ишлаш қийинлашади. Чунки қопланган қатламнинг қаттиқлиги асосий металнинг қаттиқлигидан юқорироқ бўлади. Бундан ташқари, металл юзасида катта нотекисликлар ва турли шлакли куйимчалар, оксидлар, бўшлиқлар ва ғовакликлар бўлади. Ишлаш учун эса жуда кам куйим қолдирилади.

Шунинг учун бу усулларнинг бири билан тикланган деталларнинг 28- 35 HRC қаттиқликдаги сирти титан кобалть типидаги Т15К6, Т5К10, Т14К8 қаттиқ қотишма пластиналар билан, қаттиқлиги 40 HRC юқори булган сиртлар эса 13К6 (тезкор ярим тоза йунишда) ва 13К8 вольфрам – кобалт пластиналар (катта суришлар ва катта кесиш чуқурлиги билан узлукли йўнишда) билан ишлов берилади.
13К8 кескичлари, шунингдек чуян суюқлантириб қопланган юзаларни йўнишда хам ишлатилади.
Суюқлантириб қопланган юзаларни чуқурлигини 1,0-0,75 мм , суришни 0,15-0,25 мм/айл. ва кесиш тезлигини 0,5-1,3 м/секунд қилиб олиб хомаки йўниш тавсия этилади.
Тозалаб йўнишда кесиш чуқурлиги 0,5-0,6 мм, суриш 0,1-0,20 мм/айл ва кесиш тезлиги 0,5-1,5 м/с.
Қаттиқ қотишма пластинкалик кескичларнинг геометрияси бу холда қуйидагича бўлади. Олдинги бурчак =-10о; кетинги бурчак =12о;
Электролитик усулда темир билан қопланган юзаларни йўниш учун геометрияси = 0о ва =10о бўлган Т30К4 қаттиқ қотишма пластинкадан
ясалган кескичлардан фойдаланилади. Кесиш тезлиги 0,67-0,84 м/с, суриш
0,12 м/айл.
Пластинка деталлар бурчаклари =10-20о ва = 15-20о бўлган 13К6 ва
13К8 қаттиқ қотишмадан ясалган кескичлар билан ишланади. Кескич тезлиги 5-10 м/с, хомаки ишлашдаги суриш 0,2 -0,4 м/айл, тоза ва юзанинг гадир- будурлиги 9-10 класс булиши учун олмос билан йунишда фойдаланилади. Ишлаш режимлари кесиш тезлиги 5-15 м/с, суриш 0,01-0,05 мм/айл, кесиш чуқурлиги 0,01-0,1 мм. Кескичнинг геометрияси = 10о , =8-12о ,
юмалоқлаш радиуси 0,3мм.
Ейилган тешикларни, техникавий талабларга қараб, индивидуал координатавий усулда ёки биргаликда пармалаб кенгайтириш мумкин.
Тешикларни ўзаро жойлашуви унчалик ахамиятга эга бўлмаган холларда улар индивидуал пармалаб кенгайтирилади. Баъзи бир деталларда асосий деталнинг хам туташтириладиган деталнинг ха барча тешикларининг ўқлари ўзаро боғланган бўлади, ўқларнинг ўзаро силжишига йўл қўйиб
бўлмайди ва ўзаро алмашинувчанликни бузиб бўлмайди. Бундай тешиклар кондукторлар ёрдамида координатавий усулда пармалаб кенгайтирилади.
Биргаликда пармалаб кенгайтириш усули, болтлар билан бириктириладиган ва ўрнатиш штифтлари бўлган деталлари учун қўлланилади. Тешиклар ейилганда (кейинги балкада тишлашиш муфтасининг кожухи ва бошқаларда ) деталлар бир-бирига конусавий штифлар ёрдамида мосланади, болтлар билан бириктирилади ва ейилган тешиклар биргаликда пармалаб кенгайтирилади.
Ейилган тешикларни развёрткалаш пармалаб йуниб кенгайтирилгандан кейинги охирги операция сифатида ва шкакка кам қуйим қолдирилганда мустақил операция сифатида қўлланилади. Ўрнатиш штифтлари, болтлар ва шпилкалар кириб турадиган тешиклар, поршен бобишкалардаги ремонт ўлчамли тешиклар ва хоказолар развёрткаланади.
Ремонт устахоналарида хам ростланадиган (станокда ишлаш учун) хам ростланмайдиган развёрткаларда (қўлда ишлаш учун) фойдаланилади.

Download 182.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling