Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни


Download 182.36 Kb.
bet16/24
Sana17.07.2023
Hajmi182.36 Kb.
#1660710
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
Mashinasozlik texnologiyasi

ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:


Поршен халқаси, цилиндр, антифрикцион, зичловчи, металлокерамик, трубасимон қуйиш, хомаки жилвирлаш, хромлаш, гильза




НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:





  1. Нима учун зичловчи халқалар хромланади?

  2. Индивидуал қуйиш қандай амалга оширилади?

  3. Халқанинг қулфи нима?

  4. Керакли диаметрдаги халқа қандай танланади?

8-МАВЗУ: ЮЗАЛАРГА ЭЛЕКТР ЁРДАМИДА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.




МАҚСАД: Детал юзаларига электр ёрдамида ишлов беришнинг технологик жараёнини, пайвандлаш ва суюқлантириб қоплаш, хамда электр-учқуни усулида ўстиришнинг асбоб-ускуналарини тузилишини, вазифасини ишлашини ўрганиш.


МЕТОДИК ТАЪМИНОТ:


  1. Адабиётлар:

а) [ 8 ] 48-75 бетлар

  1. Плакатлар, схемалар, макетлар, электродлар ишчи холдаги пайвандлаш трансформатори.



РЕЖА:


    1. Пайвандлаш ва суюқлантириб қоплаш техноологияси.

    2. Деталларни электр-учқуни усулларида ўстириш.

    3. Деталларни электролитик қоплаш.




      1. Пайвандлаш ва суюқлантириб қоплаш пўлат деталларни тиклашда емирилган (ёрилган, синган ва узулган) жойларни тузатишда хам ейилган сиртларни метал билан қоплашда хам кенг қулланилади. Пўлат деталларни тиклашда кўпинча электр пайвандлаш усули қўлланилади. Газавий пайвандлашдан асосан юпқа деворли пўлат деталлар (тракторлар ва автомобилларнинг кабиналари, ҳамда суянчиқлари комбайнларнинг қопламалари, юпқа трубалар, нефт идишлари) ни пайвандлашда қўлланилади.

Деталларни электр пайвандлаб тиклашда, пайванд чокларнинг ёки қопланган қатламнинг сифатли бўлиши учун электродни туғри танлаш ва пайвандлаш технологиясига риоя қилиш мухим аҳамиятга эга.
Электрод нуқсон характерига, детал тайёрланган пўлат маркасида суюқлантириб қопланадиган деталга нисбатан қўйиладиган талабларга қараб танланади. Дарз кетган ёки синган жойларни пайвандлашда пайвандлаш электродлари ишлатилади. ГОСТ га кура улар Э-34 дан то 3-145 гача бир қанча типларга булинади. Хар қайси тип электропайванд бирикманинг узилишига вақтли қаршилиги билан тавсифланади. У электрод типининг номида курсатилади. Масалан, Э-42 типидаги электрод билан пайвандланганда узилишга вақтли қаршилиги 420 Н см2 га тенг булган пайванд бирикма хосил булади. Ҳар қайси типга электродларнинг бир неча маркаси киради. Масалан, Э-42 типига 03Ц -1, ОММ -5 маркали электродлар, Э-42 А типига ЦМ 8, УОНИ -13/45П, 03L-3 электродлари, Э-46 типига 03L-4
, АНО-3, АНО-4 электродлари; Э-50А типига УОНИ -15/55 ва бошқа электродлар киради. Электродларнинг айтиб ўтилган типлари кам ва ўртача углеродли пўлатларни пайвандлашда ишлатилади. Хамма электродларнинг стерженлари диаметри 1,6 дан 12 мм гача бўлган СВ -08 симидан
тайёрланган. Электродларнинг типлари ва маркалари бир-биридан қопламаси (сурков қоришмаси) билан фарқ қилади. 70-80% туйилган бўр ва 20-30% суюқ шишадан иборат бўр қорилмаси билан қопланган электродлар Э-34 типига киради. Бўрли қоплама стабиллаш вазифасини бажаради, яъни ёйнинг турғун ёнишга ёрдам беради. Электродларнинг қолган типлари ва маркалари сифатли, қопламали бўлади. Бу қопламага стабилловчи элементлардан ташқари сақловчи илгак хосил қилувчи ва газ хосил қилувчи ва баъзан эса оксидланувчи ва легирловчи элементлари хам бўлади. Қоплама таркибларининг шартли белгиловчи: Р-руда-асоси; Т-рутилли, Ф-фтор калцийли, О – органик.
Автотрактор деталларига суюқлантириб қоплаш учун 03Н-300 ва У-340 маркали (ЭН-15Г3-25) типидаги 03Н-400 маркали (ЭН -20 Г4-40 типидаги) электродлар юқори марганецли Г 13 пўлатидан ясалган деталларга суюқлантириб қоплаш учун ОМГ-4 маркали (ЭН-70ХН-25 типидаги) электродлар; образив суюлиш шароитида ишлайдиган тез ейилувчан деталларга суюқлантириб қоплаш учун Т-590, ЦС-1, ЦС-2 ва бошқа маркали электродлар энг кўп ишлатилади. Суюқлантириб қоплаш учун ЭТН-1, ЭТН- 2, ЭТН-3, ЭТН-4 найчали электродлар ишлатилади. Газавий пайвандлашда ёриқларни, узилган жойларни пайвандлаб тўлдириш, пўлат деталларга устқуймаларни пайвандлаб бириктириш ва метал конструкцияларни пайвандлаш учун Св -08, Св -08А симлари ишлатилади.
Кейинги вақтларда газавий пайвандлаш учун таркибида маргенц ва
кремний кўп бўлган пайвандлаш симлари, масалан, Св -08 ГС, Св -08Г2, Св - 12ГС симлари, шунингдек, легирланган пайвандлаш симлари, масалан, Св
18 ХМА, Св -18 ХГСА, Св – 10ХГ2С ва бошқа симлар тобора кўп ишлатилмоқда.
Пайвандлашда электр диаметри пайвандланадиган деталнинг қалинлигига қараб танланади:



Пайвандла- надиган металнинг қалинлиги, мм

Электрод диаметри


, мм

Ток кучи, А



Пайвандла
-надиган метал қалинлиги, мм

Электрод диаметри, мм



Ток кучи, А



0,5-1,0

1,6

20-30

4,0-6,0

4,0

140-150

1,0

2,0

20-30

6,0-8,0

4,0-5,0

160-200

1,5

2,0

30-50

8,0-12,0

5,0

210-230

2,0

2,0-3,0

40-70

12,0-16,0

5,0-6,0

230-270

3,0

3,0

70-120

16,0-20,0

5,0-6,0

240-280

3,0-4,0

3,0

90-120

20 дан ортиқ

6,0

260-300

Ўзгармас токнинг қутбийлиги электрод маркасига қараб танланади. Вазмин деталлар ё ўзгарувчан токда ёки тўғри қутбли ўзгармас токда тегишли маркадаги электродни танлаб пайвандланади, чунки «мусбат»


қутбда температура «минус» дагига қараганда 500-6000С юқори бўлади. Юпқа деворли деталлар тескари қутбли токда пайвандланади ва суюқлантириб қопланади. Газавий пайвандлашда чивик ёки симнинг диаметри қуйидаги муносабатдан танланади:



Download 182.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling