Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни


Download 182.36 Kb.
bet13/24
Sana17.07.2023
Hajmi182.36 Kb.
#1660710
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
Mashinasozlik texnologiyasi

ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:


Ишлов бериш аниқлиги, хатоликлар, эластик ва иссиқлик деформациялари, РДБ станоги хатоликни қоплаш.


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:


  1. РДБ – станогининг геометрик аниқлиги неча хил бўлади?

  2. Загатовканинг махкамлашдаги хатоликларни камайтириш учун нима қилиш зарур?

  3. Бошқариш системасини тавсифловчи омиллар нималардан иборат?

  4. Бикрлик деб нима айтилади?

5-МАВЗУ: МАШИНА ДЕТАЛЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН ХОМ АШЁЛАР ТУРЛАРИ, ЗАГАТОВКА ОЛИШ УСУЛЛАРИ .




МАҚСАД: Талабаларга деталларни тайёрлаш учун хом ашёларни ўзига хослиги ва улардан унумли фойдаланишни хамда загатовка олиш усулларини назарий ўргатиш.


МЕТОДИК ТАЪМИНОТ:


А )Адабиётлар: / 10 /, 34 – 42 бет, 301 – 323 бет. Б) Плакатлар, схемалар, турли деталлар.






  1. Хом ашё турлари.

РЕЖА:


  1. Загатовка олишнинг асосий усуллари.

  2. Металларни босим билан ишлаш.



МАВЗУНИНГ БАЁНИ.


Хом ашё турли белгиларга кура классификацияланади: келиб чиқишига кўра – табиий ва сунъий : агрегат холатига кўра – қаттиқ – суюқ хамда газсимон: химявий таркибига кўра озуқабоп ва техник турларга бўлинади.
Минерал хом ашёлар – ер остидан қазиб олинадигани минерал хом ашёлар дейилади. Халқ хўжалигида ишлатиладиган минераллар уч турга бўлинади: а) рудали; б) рудасиз; в) ёнувчи минерал хом ашёлар.
Рудали хом ашёлар: фойдали минерал булиб, металлар олиш учун асосий манбадир. Нодир металлардан сми, рt, мо, бошқа қора ва рангли металлар бу рудалар таркибида оксид смеп от ( ёки сульфит смепsт ) холида учрайди. Купинча рудали хом ашёлар таркибида бир қанча металл: қўрғошин, рух, мис сульфидлари бўлиши мумкин.
Рудасиз минерал хом ашёлар – хам тог жинслари бўлиб, улар металл олиш учун ишлатилади. Бундай минерал хом ашёлар хеч қандай химявий қайта ишланмасдан тўғридан – тўғри халқ хўжалигида ёки металсиз ишлаб чиқаришларда хом ашё сифатида ишлатилади.
Ёнувчи минерал хом ашёлар – ёқилги сифатида ишлатиладиган фойдали қазилма бойликларидир.
Загатовка олишнинг махсус қуйиш усуллари.
Кейинги йилларда қуймакорликда илгор қуйиш усуллари жорий этилмоқдаки, улар мехнат унумдорлигини анча ошириш, аниқлиги юксак даражада булган, сирти тоза ва таннархи арзон қуймалар олиш имконини беради.
Қуймалар тайёрлашнинг анча кенг тарқалган илгор усулларига кокиль усулида қуйиш, босим остида қуйиш, марказдан қочирма усулда қуйиш, кокиль қолипларга қуйиш,суюқланувчан моделлар ёрдамида қуйиш, пенополистирол моделлар ёрдамида қуйиш ва бошқа усуллар киради.

Кокиль усулида қуйиш – суюқлантирилган металлни металл қолиплар
– кокилларга эркин равишда қуйиш йўли билан қуймалар олиш процессидир. Кокиль деб бирор мақсадга мулжалланган ёки кенгроқ хажмли металл қолипга айтилади; у олинадиган қуйманинг шаклига мувофиқ келадиган, лекин қуймага нисбатан металл чўкадиган хажмда каттароқ бўлган ички бўшлиққа эга бўлади. Кокиль тайёрлаш учун чўян, пўлат, баъзан эса металларнинг қотишмалари ишлатилади.
Металл қотгандан кейин қолип ажратиб, ундан қуйма чиқариб олинади. Агар қолип ажратилмайдиган бўлса, қуйма қоқиб олинади. хажми катта бўлмаган кокиллар оддий шакилдаги кичикроқ қуймаларни олиш учун ишлатилади.
Кокилнинг мустахкамлигига чуяндан 5000 тагача қуйма, рангли металлар қотишмаларидан 150000 – 200000 тагача қуйма олишга етади.
Кокил усулида қуйишни кенг хажмдаги ишлаб чиқаришда (серияли ва кўплаб ишлаб чиқаришда) қўлланиш мақсадга мувофиқдир, бу усул металл сарфлашни бирмунча камайтириш, анча юқори аниқликдаги ва юзаси тоза қуймалар олиш имконини беради.
Қуйишнинг бу усулидаги жиддий камчиликлари шуки, металл қолипда тез кристаллашиб қолиши сабабли, мураккаб шаклдаги юпқа деворли қуймалар олиш қийин бўлади,унга ишлов бериш қийинлашади. Колипнинг газ ўтказуванлиги паст бўлганлиги учун қуймаларда раковиналар хосил булиши эхтимоли бор.
Босим остида қуйиш. Бу усул рангли металларнинг қотишмаларидан аниқ фасондаги қуймалар олиш учун кенг қўланилади. Бу усулнинг мохияти шундаки, суюқ металл поршень ёки қисилган хаво босими остида металл қолипга келиб тушади. Металл босим остида қолипнинг ички бўшлиғига тушганлиги сабабли қуйма юқори даражада аниқ ва юзаси тоза бўлади, кўп холларда шундан кейинги механик ишлов беришни талаб қилмайди. Босим остида қуйиш йўли билан мураккаб шаклдаги юпқа деворли (деворлар қалинлиги 1 – 5 мм) қуймалар олинади (масалан, ички ёнув двигателлари цилиндрларининг қопқоқлари ва блоклари, фотоаппаратларнинг корпуслари, тўқимачилик машиналарининг деталлари, массаси 50 кг гача бўлган турли деталларнинг корпуслари ва хоказолар).
Босим остида қуйиш учун ишлатиладиган машиналар асосан икки турга булинади: компрессорли машиналар (металлга қисилган хаво билан босим берилади) ва поршенли машиналар (поршень суюқ металлни босади).
Марказдан қочирма усулида қуйиш. мазкур усул, асосан, қуймалар айланиш жисми (труба, втулка, ички ёнув двигателлари цилиндрларининг гильзалари) шаклида бўлган холларда қўлланилади.
Марказдан қочирма усулда қуйишнинг мохияти қуйидагилардан иборат: суюқлантирилган металл тез айланувчи қолипга (металл ёки керамика қолипга) қуйилади, бу ерда у марказдан қочирма кучлар таъсирида қолип деворларига урилади, ёйилади ва қотади. Қуймалар зич, шлак аралашмаган ва газ раковиналарисиз бўлади, юқори механик хосаларга эга бўлади.
Қобиқ қолиплар ёрдамида қуймалар олиш. Кварц қуми ва термореактив смолалардан (6 – 8 %) таёрланган қобиқ қолипларга суюқлантирилган металлни эркин қуйиш йули билан қуйилмалар олиш процесси қобиқ қолиплар ёрдамида қуйиш деб аталади.
Бир марта ишлатиладиган, юпқа деворли химиявий қотадиган қуйиш қолипига қобиқ қолип дейилади.
Қобиқ қолиплар ёрдамида қуймалар олишнинг мохияти қуйдагилардан иборат: бу усулда қуйма олиш учун металлдан қуйманинг икки паллали модели ясалади, моделнинг хар бир палласи металл плитага махкамланади. Шу модель асосида қобиқ қолип тайёрланади.
Суюқлантирувчан қолиплар ёрдамида қуймалар олиш. Суюқланувчан моделлар буйича тайёрланадиган қолипларга суюқланган металлни эркин қуйиш йўли билан қуймалар олиш процесси суюқланувчан қолипларга қуйиш деб аталади.
Қуйишнинг бу усули аввалдан ва маълум булиб, ундан қуйма скулъптуралар, хайкалчалар ва хокозолартайёрлашда фойдаланилар эди. Хозирги ақтда бу усул ишлов бериш қийин булган материаллардн мураккаб шакилли қуймалар олишда кенг қўланилмоқда, чунки бунда қуймалар ўлчамларининг жуда аниқ булиши ва сиртлар тоза чиқиши сабабли механик ишлашга хожат қолмайди ёки у минимумгача келтирилади.
Пенополистирол моделлар ёрдамида қуймалар олиш. Пенополистирол моделлар буйича тайёрланган (қумли, суюқ холида харкатчан ва бошқа аралашмалардан, керамика ва хокозодан тайёрланган) қолипларга олиш пенополистирол қуйиш деб аталади.
Мамлакатимизда бу усулни биринчи бўлиб, ватанимизда ишлаб чиқарилган пенополистиролдан фойдаланиб, инженер А. Р. Чудновский кашф қилган (1961 йилда унга авторлик гувохномаси берилган), 1965 йилда эса пенополистирол моделлардан фойдаланиб қуймалар олиш усули горький автомабиль заводи (газ)да қуланила бошланди.
Металларни босим билан ишлаш. Бирор ташқи куч таьсирида тегишли техналогик процесс ёрдамида материални пластик деформацияланиш йули билан буюм ёки загатовка хосил қилиш материалларини босм билан ишлаш дейилади. Демак босим билан ишлаш процесси металларнинг пластик дефформацияланишига асослангандир. Бунинг учун деформациянинг ўзи қандай вужудга келишини аниқ тушуниш керак. Пластик деформация вақтида эса металл панжараларнинг шакли узгарибгина қолмасдан, балки кристалнинг бир қисми бошқа қисмига нисбатан силжийди хам, таьсир этирилган куч олинганда кристалнинг силжиган қисми аввалги жойига қайтмайди, яъни деформация сақланиб қолади.
Металларни босим билан ишлаш процесслари икки турга бўлинади; 1) узунлиги бўйича кундаланг кесими ўзгармайдиган загатовкалар олиш (чизиқлар, ленталар, сим, листлар, бурчакликлар ва х.к.); бунда процессларнинг асосий турларига прокатлаш, пресслаш ва кирялаш киради;

  1. шакли ва улчамлари тайёр деталларнинг шакли ва улчамларига яқин

бўлган загатовка ва деталлар олиш; бундай процессларнинг асосий турларига болғалаш ва штамповкалаш киради.
Прокатлаш загатовкани айланиб турган жувалар орасида сиқиш процессидир. Загатовка жувалар орасида зазорга ишқаланиш кучлари таъсирида тортилиб кириб, кўндаланг кесими кичрайиб, узунлиги ортгани холда деформацияланади.
Кирялаш загатовка 1ни волока 2нинг тешиги орқали тортиш процессидир, волока тешигининг диаметри загатовка кўндаланг кесимини ўлчамларидан кичик бўлади. Кирялашдан кейин загатовка кўндаланг кесимининг юзи кичраяди ва волока тешигининг шаклини олади, узунлиги эса ортади.
Пресслаш контейнер 1да турган загатовка 2 ни матрица 3 даги тешик орқали сиқиб чиқаришдан иборат. Сиқиб чиқарилган қисм кўндаланг кесимининг шакли ва ўлчами матрица 1 тешигининг шакли ва ўлчамларига мос келади.
Болғалаш загатовка 3 нинг айрим қисмларига таъсир қилувчи универсал остқуйма асбоб ёки мухралар 1 ва 2 ёрдамида босим билан ишлов бериш процессидир.
Штамплаш махсус асбоб – штамп 1ёрдамида босим билан ишлов бериш процессидир.

Download 182.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling