Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни


Download 182.36 Kb.
bet17/24
Sana17.07.2023
Hajmi182.36 Kb.
#1660710
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Mashinasozlik texnologiyasi

d b
l
бу ерда: b –асосий металлнинг қалинлиги, мм. Пайвандлаш горелкалари 1 мм қалинликдаги металлга 100-120 л/соат ацетилин сарфлаш хисобидан танланади.
Электрик пайвандлаш ва суюқлантириб қоплаш ишларида электр энергия билан таъминлаш манбаи сифатида пайвандлаш трансформаторлари, ўтказгичлар ва тўғрилагичлар ишлатилади.
ТС ва ТСК типидаги (ТС-120, ТС-300, ТС-500, ТСК-300, ТСК-500)
пайвандлаш трансформаторлари энг кўп тарқалган. Бу ердаги сон номинал пайвандлаш токини билдиради. Пайвандлаш ўтказгичи ўзгармас ток пайвандлаш генератори ва генераторни айлантирувчи двигателдан иборат. ПСО-120, ПСО-300, ПСО-500, ПСО-800 ўтказгичлари энга кўп тарқалган. Тўғрилагичлар, аслини айтганда, ўзгартиргичдир. Унда уч фазали пасайтиргувчи трансформатор ва тўғрилагичлар (селенли, кремнийли ёки германийли тўғрилагичлар) блоки агрегат тарзида бирлаштирилган. Трансформатор ва тўғрилагичлар умумий метал шкафга монтаж қилинади. Шкафда, шунингдек, тўғрилагичларни совитувчи вентилятор, юргизиб юбориш-ростлаш аппаратураси, волтметр ва амперметр урнатилган.
Дастаки электрик пайвандлаш (суюқлантириб қоплаш) учун ВОС-120- 4, ВСС-300-3 (селенли) тўғрилагичлар, ВКС-120, ВКС-300, ВКС-500 (кремнийли) тўғрилагичлар ишлатилади. Газавий пайвандлашда сайқалланадиган асбоб-ускуналарфойдаланадиган ёнувчи газ турига боғлиқ. Ацетилин махсус генераторларда калций карбидига сув таъсир эттириб ёки балонларда хосил қилинади. Пропан-бутан аралашмаси ёки табиий газ корхоналарга балонларда келтирилади. Кислород ёнувчи газлар билан аралаштириш учун 40l сиғимли балонларда хам келтирилади.
Чўян деталларни пайвандлаш ва уларга металл суюқлантириб қоплаш анча қийинчилик билан боғлиқ – чўяннинг пайвандланувчанлиги чекланган. Чок тез совитилганида чўян оқаради, бунда у жуда қаттиқ ва мурт бўлиб қолади.
Қиздириб пайвандлаш. Чуян деталларни қиздириб (детални умумий қиздириб) пайвандлашда сифатли бирикма ёки қоплама хосил бўлади. Бу усулда детал печда 650-700оС температурагача қиздирилади ва қиздирилган холатида ёриқлар пайвандланади ёки металл суюқлантириб қопланади. Детални икки босқичли қиздириш тавсия этилади. Масалан, блоклар, цилиндлар головкаси ва бошқа йирик деталлар учун қуйидаги схема буйича: 1 соат давомида 400 оС гача ва 30 мин давомида 400 о дан 650 оС гача қиздириш.
Совуқлайин пайвандлаш. Бу усулда детал қиздирилмайди, шунинг учун хам чуянни деярли оқартирмайдиган, пайванд чокнинг тобланишини камайтирувчи ва деталда ички кучланишларни кам хосил қилувчи тадбирлар, қурилиши, шунингдек, электродлар ва эритиб қопланадиган материаллар ишлатилиши лозим.
Совуқлайин газавий пайвандлашда чўяннинг пайвандланадиган жойи горелка билан секин суюқлантирилади, шунда графит суюқланиб улгуради. Айни вақтда деталл металини ортиқча қиздириб юбормаслик керак.
Чўянни совуқлайин пайвандлашда қуйидаги эритиладиган материаллар ва электродлар: чўян чивиқлар ёки электродлар: пулат электродлар (электрик пайвандлашда); комбинацияланган электродлар ва электродлар боғлами; монель чивиқлар ёки электродлар; жез ёки махсус кавшарлар (газ алангаси билан пайвандлаш-кавшарлашда) ишлатилиши мумкин.
Алюминий ва унинг қотишмаларидан ясалган деталларни пайвандлаш қийин, чунки алюминий Al2O3 оксид пардасини хосил қилинганидан суюқлантириб қўшиладиган материалга ёмон қўшилади, бу парда 2050о С
температурада суюқланади, вахоланки, алюминийнинг суюқланиш температураси 658 о , қайнаш температураси 1800 о С.
Алюминийни суюқлантириб қўшиладиган материалга қўшиш учун оксид пардасини емириш ва кетказиш керак, бунда пайвандлаш ваннасига флюс қуйиш йўли билан эришилади. Пардани механикавий йўл билан хам кетказиш мумкин.
Соф алюминийни пайвандлаш учун ОЗА-1 маркали электродлар, алюминийни қотишмаларини пайвандлаш учун эса ОЗА-2 маркали электродлар чиқарилади. Алюминийни элктрик пайвандлашда тескари қутбли узгармас ток ишлатилади. У қисқа ёй билан узлуксиз пайвандланиши лозим. Ток кучи электроднинг диаметрига қараб танланади (4,5 ва 6 мм диаметрлар учун тегишлича 110-140, 140-170 ва 180-240 А).
Алюминий ва унинг қотишмаларидан ясалган деталлар пайвандлангандан кейин уларни термосда секин-аста совитиш керак. Чокнинг металини флюс ва шлак қолдиқлари едириб юбормаслиги учун у иссиқ ёки нордонроқ сувда яхшилаб ювилади ва пўлат чуткалар билан тозаланади.
Механизациялаштирилган усулда пайвандлаш (суюқлантириб қоплаш) автоматик ва яримавтоматик булиши мумкин. Биринчи холда сим ёки лента кўринишидаги электродни пайвандлаш (суюқлантириб қоплаш) зонасига узатиш хам, электрод ва деталнинг нисбий силжиши хам механизациялаштирилган бўлади. Иккинчи холда фақат электродни узатиш механизациялаштирилган, яъни электрод сими шланг буйлаб тутқичга узатилади, пайвандчи эса тутқични деталга нисбатан силжитади.
Автоматик суюқлантириб қоплаш ускунасига пайвандлаш головкаси, электр токи билан таъминлаш манбаи, токарлик станоги ёки махсус станок ва аппарат яшиги киради.
Қуйидаги автоматлар (головкалар) энг кўп тарқалган: АБС типидаги А- 580М, АБС, АДС-1000-3, А 874Н ва бошқалар. Ярим автоматик пайвандлаш учун ПШ-5, ПШ-54, ПДШМ-500, шлангли ярим автоматлар ишлатилади. Таъминлаш манбалари сифатида ПСО-500, ПСУ-500 пайвандлаш ўзгарткичлари, ТСД-500 ва ТСД-1000 типидаги пайвандлаш трансформаторлари, ВСС-400, ВКСМ-500, ВКСМ-1000 пайвандлаш трансформаторлари ва бошқалардан фойдаланилади.

      1. Электр-учқун усулида ўстириш (пухталаш) да электрик эрозия (емирилиш) ходисасидан ва газ мухитида учкун разрядлари утганида асбоб (анод) металининг ўстириладиган детал (катод) га ўтишидан фойдаланилади

Электр-учқун разрядларининг барқарор хосил бўлиши учун пухталовчи электрод 2 та анодга уланади ва дастаки электромагнитли вибраторнинг тутқичига махкамлаб қуйилади. Бу вибратор узгарувчан ток тармогига уланади ва электродни 50Гц частота билан тебранма харакатга келтиради. Бу процесс учун қаттиқ қотишмаларидан (Т15К6, ВКЗ ва хоказо) ёки чўяндан тайёрланган электродлар ишлатилади.
Ўстирилган ва пухталанган, қатламнинг қалинлиги конденсаторнинг сиғимига, кучланиш ва токка боғлиқ бўлади. Анча қаттиқ режимлар қўлланилганда пухталанган ва ўстирилган қатламнинг қалинлиги, сирт тозалиги ортади, қатламнинг қаттиқлиги эса пасаяди.
Электр-учқун усулида ишлов бериш учун саноат стационар станоклар ва установкалар, шунингдек, ЭФИ-10 ва ЭФИ-25 типидаги кучма установкалар чиқаради. Установкалардан қўзгалмас ўтказишларни тиклашда фойдаланилади. Бунда сирт Айни холда говакликларга, майда бушлиқларга эга бўлишига ва ишлов берилгандан кейин сирт яхлитлиги 85-90% дан ортмаслигига қарамасдан ўтказиш жойининг диаметрини 0,05 мм га ошириш мумкин. Худди шу установкалар билан клапан стерженларининг торецларини, коромислонинг боёклари ва х.к. ларни пухталаш мумкин.

      1. Электролитик қоплама ейилган деталларнинг ўлчамларини тиклаш, уларнинг сиртини қаттиқ ва ейилишга чидамли қилиши хамда коррозиядан сақлаш учун қўлланилади. Электролитик процессининг принципиал схемаси 35-расмда кўрсатилган. Ўзгармас ток электролит 4 орқали ўтганида анодлар

  1. даги металл эрийди(электролитга утиб, кислородни ажратади), катод 2 (детал) га эса метал ўтириб, водород ажралиб чиқади. Анодлар одатда деталга қопланадиган металдан фойдаланади. Электролит деталнинг сиртига ўтказиладиган металл (купинча тузлар) бирикмасининг дистилланган сувдаги эритмасидир. Электролитга турли қўшимчалар (кислота ва бошқалар) хам киритилади, улар процессни ва ўстирилган қатламнинг сифатини яхшилайди.

Белгиланган қалинликдаги чўкинди хосил қилиш учун зарур бўлган вақт (То соат) қуйидаги формула билан аниқланади:



бу ерда:
То 1000h;
Dkjr

- чўктирилган металнинг солиштирма масаси, г/см3
h – чўкиндининг талаб этилган қалинлиги, мм
Dk – токнинг катоддаги зичлиги (қопланган сиртнинг 1 дм2ига туғри келадиган ток) А/дм2
r – катоддаги ажраладиган металларнинг электрохимиявий эквиваленти, г/А соат (хром учун r = 0,323, темир учун 1,043, никел учун 1,095, мис учун 1,186
)
j – процесснинг фойдали иш коэффиценти %

Метални электролитик усулда чуктириш установкасининг схемаси. 1-анод



  1. -катод (двигател) 3-ванна

4-электрод



Download 182.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling