Mashinasozlik texnologiyasi va avtomatlashtirish” kafedrasi o’quv tanishuv amaliyotining hisoboti bajardi
Download 202.43 Kb.
|
Hisobot 23-20 MST va A Sanjarbek
Машинасозлик саноати. 50-80-йилларда Ўзбекистон машинасозлик индустрияси кўп тармоқли соҳага айланди. 1985-йилда республика саноатида фаолият кўрсатган 1549 та ишлаб чиқариш бирлашмалари, комбинатлари ва корхоналарининг 100 дан ортиғи машинасозлик тармоғига тегишли бўлиб, уларда тайёрланган машиналар салмоғи бутун саноат маҳсулотининг 16 фоизини ташкил етарди. Республикада, биринчи навбатда, пахтачиликка хизмат қилувчи машинасозлик
тармоғини ривожлантириш тадбирлари амалга оширилди. Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи (Ташселмаш) қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг бош корхонаси ҳисобланарди. «Ташселмаш» заводида 1960-йилда 3184 та пахта тэриш машинаси ишлаб чиқарилган бўлса, 1985-йилда 9425 та шундай машина тайёрланади. 1957-йилда пахта тозалаш саноати учун машиналар ишлаб чиқарувчи «Ташхлопкомаш» заводи базасида йирик «Ташавтомаш» заводи барпо етилди. Заводда пахтани қоп-қанорсиз ташувчи транспорт воситалари ва газ-51 юк автомобили учун еҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу завод 1967-1971-йилларда қайта жиҳозланиб, трактор ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва унга Тошкент трактор заводи номи берилди. 1948-йилдан бошлаб Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги (Ўзбекселмаш) заводи ўриш машиналари, дискли бараналар, чархлаш станоклари, насос чанглагич-пуркагичлар, мотигалар, чигит екиш машиналари ишлаб чиқарарди. 1960-йилда бу заводда кўрак чувиш машинаси, 1965-йилда ерга тўкилган пахтани тэрадиган, ғўзапоя юладиган машиналар тайёрлаш йўлга қўйилди. 1956-йилда қурилиб ишга туширилган Андижон ирригатсия машинасозлиги заводида янги ерларни ўзлаштириш, каналлар ва сув омборлари қурилиши билан боғлиқ зовур ковлайдиган машиналар, сув насослари, автобензотсистэрналар, эр текислайдиган булдозерлар ва скреперлар, грейдерлар ва каналлар тозалайдиган машиналар, юк ортиб туширадиган мураккаб механизм ва ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 50-60-йилларда қурилган Тошкент машинасозлик заводи, Андижон «Коммунар» заводида пахта тозалаш машиналари, пахта тойларини қабул қилиш, сақлаш, хиллашнинг кўп меҳнат талаб қиладиган жараёнларини механизатсиялаштириш машиналари, қуритиш-тозалаш асбоблари, юк ташиш машиналари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Ўзбекистон авиатсия саноати ҳам ўсиб борди. Тошкентда 1941-йилда Химки шаҳридан келтирилган завод асосида авиатсия заводи барпо етилган эди. Дастлаб у ПС-84 ва ИЛ-2 самолетларини ишлаб чиқара бошлади. Тошкент авиатсия заводида 1953-йилда ИЛ-14, 1958-йилда турли типдаги транспорт самолётлари, 1966-йилда еса АН-22 самолётлари тайёрлаш йўлга қўйилди. 1972-йилда В.П. Чкалов номидаги Тошкент Авиатсия ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил етилди. Уюшмага Тошкент авиатсия заводи (бош корхона), Андижон механика заводи, Фарғона механика заводи ва Тошкент кислород заводи бирлаштирилди. Бирлашмада самолёт йиғилади, унинг турли детал ва узеллари тайёрланади, шунингдек халқ истеъмоли буюмлари ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон Президенти И.Каримов 1961-йилдан бошлаб беш йил давомида Тошкент авиатсия заводида муҳандис, етакчи муҳандис- конструктор бўлиб ишлади ва тобланди. Қурилиш саноати. 50-80-йилларда Ўзбекистонда қурилиш матэриаллари саноати ривожланди. 1985-йилда қурилиш матэриаллари саноатининг 1851 корхонаси, 11та йирик панелли уйсозлик комбинатларида турли хил қурилиш матэриаллари-семент шифэр, асботсемент қувурлар, пардозлаш плиталари, иссиқни сақлайдиган (тэрмоизолятсион), гидроизолятсион матэриаллари, кэрамика қувурлари, емалланган чўян ванналари, ракавиналар, чўян канализатсия қувурлари, кэрамика буюмлари, сопол қувурлари ишлаб чиқарилди. Маҳаллий саноат корхоналарида алибастэр, ганч, оҳак, чэрепитса, чий, қамиш, плиталар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганди. Download 202.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling