Mashinasozlik texnologiyasi va avtomatlashtirish” kafedrasi o’quv tanishuv amaliyotining hisoboti bajardi


Пайвандлаш усуллари ва уларнинг классификациялари


Download 202.43 Kb.
bet7/13
Sana07.02.2023
Hajmi202.43 Kb.
#1173163
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Hisobot 23-20 MST va A Sanjarbek

Пайвандлаш усуллари ва уларнинг классификациялари

Эритиш йўли билан пайвандлаш усулига киради: эектр ёйли пайвандлаш электрошлакли, газли, термитли, ҳимояланган газ муҳитида, флюс остида автоматик ва ярим автоматик электр ёйли пайвандлаш электр нурли плазма ёйда ва бошқалар.




Эритиб пайвандлаш схемаси.

Босим остида пайвандлашда пайвандланувчи бирикма, буюм қирралари пластик ёки озроқ суюқ ҳолгача қиздирилиб, сўнг куч таъсирида, босим остида бир бирига бириктирилади.
Одатда қиздириш бирикиш зонасини қиздирилиб, металларни пластиклигини ошириш учун бажарилади.
Деформациялаш натижасида металл юзидаги оксид плёнкалар бузилади ва заготовкалар ўртасида мустаҳкам контакт ҳосил бўлади. Бунда металлар ўртасида атомлараро боғланиш ҳосил бўлиб, пайвандланаётган буюмларни мустаҳкам бирикишини таoминлайди.
Босим билан пайвандлаш усулига киради:
Электр контактли, индукцион, диффузион, ултра товушли, ишқаланиш билан ва совуқ ҳолда пайвандлаш усулари.
Ишлатиладиган энергияни турига қараб пайвандлаш бўлиши мумкин:
а) электрик (ҳамма электр ёйли пайвандлаш усуллари, электршлакли, контактли ва бошқалар);
б) химиявий газли, термитли;
в) механик (совуқ ҳолда ишқаланиш билан пайвандлаш).
Бундан ташқари бу бўлимда металларни ҳар хил усуллар билан кесиш масалалари ва металларни ковширлаш технологияси ҳам кўрилади.

Электр ёйли пайвандлаш.
Ҳозирги вақтда қурилишда ва бошқа корхоналарда энг кўп ишлатиладиган пайванд тури бу электр ёйли пайвандлаш ҳисобланади. Чунки пайвандлаш жараёни осон, қурилмаларни конструкцияси соддадир.
Электр ёйли пайвандлашда иссиқлик, манбаи икки электрод орасида ҳосил бўлган электр ёйи бўлиб, қоида бўйича иккинчи электрод вазифасини пайвандланаётган заготовка, буюм ўтайди.
Электроднинг материали ва сонига қараб, ҳамда электрод ва заготовкани электр токи занжирига улаш усулига қараб, ёйли пайвандлаш қуйидаги турларга бўлиниши мумкин:

  1. Эримас электродли пайвандлаш( кўмир ёки волфрам электродли).

Пайвандлаш, асосий материалнинг қирраларини эритиш билан ёки чок материалини эритиш билан бажарилади.



Download 202.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling