Mashinasozlik texnologiyasi va avtomatlashtirish” kafedrasi o’quv tanishuv amaliyotining hisoboti bajardi
Download 202.43 Kb.
|
Hisobot 23-20 MST va A Sanjarbek
5. Механик ишлов бериш цехи
Кавшарлаш технологик жараёни иккита операциядан иборат бўлиб, пайвандланадиган деталларни тайёрлаш ва кавшарлашдир. Кавшарлашда кавшарланадиган металларни тайёрлаш деталларни бир-бирига тўғрилаш ифлосдан, мойдан, оксидлардан механик тозалаш, ҳамда тозаланган юзаларни флюс билан қоплаш. Чокни мустаҳкамлигини ошириш учун бириктириладиган жойлар қиздирилади ва уларнинг сиртини оксидланишидан сақлаш учун махсус флюслардан фойдаланилади. Бирикма тури: учма-уч, устма-уст ва қия бирикма. Флюслар металлар қиздирилганда пайдо бўлган оксидларни ўзида эритиб, деталларни сиртидан осон оқиб кетадиган моддалардир. Деталларни сирти кавшарлашдан олдин флюслар билан қопланади. Флюслар ҳар хил бўлади. Мисол учун юмшоқ кавшарлар билан кавшарлашда: Таркибида 25-40% рух хлориди ва қолгани сув бшлган флюс. Бу флюс 283 0 С да актив таъсир этади. Таркибида 18 % рух хлориди, 6% нашатир ва 76% сув бўлган флюс. Бу флюс 180 0Сда актив. Бу флюслар пўлат мис ва унинг қотишмаларини кавшарлаш учун ишлатилади. Таркибида 30% конифол, 70 % этил спирти бўлган флюс- мисни кавшарлашда ишлатилади. Қаттиқ кавшар билан қуйидаги флюслар ишлатилади: Таркибида 70 % бор кислотаси, 21 % бура, 9% калций бўлган флюс. Таркибида 20 % бор кислотаси, 80 % бура бўлган флюс. Металларни ковшарлаш электр поялниклари ва ковялар билан бажарилади. Ковялар мисдан тайёрланган асбоб бўлиб, болтага ўхшаган. Ковялар печларда ёки горелкаларда керак бўлган температураларгача қиздирилади. Қиздирилган ковяни ўткир учини флюс бўлагига босиб ариқча ҳосил қилинади, бу ариқчага навшар сими қўйилади ва ковя билан эритилади. Шунда ковяни учини эриган кавшар билан қоплаб олади, сўнгра кавшар томчилари ковя билан кавшарланадиган жойга суркалади. Ковя. Йиғув цехи таркиби. Йиғув цехи таркиби ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тавсифи, технологик жараён ва ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил қилишга асосан аниқланади. Якка тартибли майда серияли ва серияли ишлаб чиқаришларда узелларни ва умумий йиғишлар йиғув цехида ёки механика цехининг йиғиш бўлимида бажарилади. Йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришларда узелларни йиғиш оқим бўйича линия охирида ёки ушбу узел деталларига механик ишлов берилаётган механика цехи бўлимида йиғилади. Бу холатда ушбу узелни ишлаб чиқаришни тугатилган тамойили қўлланилади, яЪни механик ишлов бериш ва йиғиш бир жойда бажарилади. Умумий йиғиш ишлари йиғув цехларидаалоҳида бажарилади. Автомобил ёки тракторларни ишлаб чиқариш юқоридаги тамойил бўйича амалга оширилади. Йиғув цехи таркибига: а) ишлаб чикариш бўлими ва участкалари; б) ёрдамчи бўлим ва участкалар; в) хизмат хоналари; г) маиший хоналар киради. Ишлаб чиқариш бўлимлари таркибига чилангарлик ишлов бериш участкаси (якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда), узелларни ва умумий йиғиш участкаси, бўяш, қуритиш, чиниқтириш, синаш ва тайёр маҳсулотни қадоқлаш киради. Ёрдамчи бўлимлар таркибига техник назорат участкаси, деталлар ва узелларнинг оралиқ омбори, ёрдамчи материаллар омбори, асбоб тарқатиш омбори, цех механигининг уста хонаси, тайёр маҳсулотлар омбори киради. Хизмат хоналарига цех техник ходимлари, идора ва бошқарув жойлашган хоналар киради. Маиший хоналарга овқатланиш хонаси, кийиниш, ювиниш хоналари, душлар ва ҳ.к. киради. Кесиб ишлаш усуллари ва метал қирқиш дастгоҳларидаги ҳаракатлар классификацияси. Кесиш режимлари, кескичлар турлари ва кесиш кучлари. Кескичларнинг емирилиши ва турғунлиги. Мойлаш совитиш суюқликлари, асбобсозлик пўлатлари ва қаттиқ қотишмалар. Конструкцион материалларнинг кесиб ишланувчанлиги. Кесиб ишланадиган ва кесиб ишланган юзалар. Аниқлик квалитетлари, юза тозалиги (ғадир-будурлиги). Токарлик, пармалаш, фрезалаш, рандалаш, ўйиш, протяжкалаш, жилвирлаш ва пардозлаш дастгоҳлари, уларнинг тузилиши ва ишлаш принциплари, автоматлаштирилган дастгоҳлар. Дастохларда асосий ва ёрдамчи ҳаракатлар. Рақамли датур билан бошқариладиган металл қирқиш дастгоҳлари, ишлаш принциплари, саноат роботлари ва манипуляторлар. Саноат корхонасида конструкцион материалларни кесиб ишлаш жараёнларининг тутган ўрни. Ишланган юзалар сифатини текшириш усуллари. Конструкцион материалларни кесиб ишлашда хавфсизлик техникаси, мехнатни муҳофаза этиш. Электрофизикафий ва электрокимёвий ишлов бериш усуллари. Саноат корхонаси технологик жараёнида электрофизикавий ва электрокимёвий ишлов бериш усулларининг эгаллаган ўрни. Ишлов бериш жиҳозлари, асбоб-ускуналар. Ишлов бериш технологиясининг принципиал схемалари. Download 202.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling