Mashinasozlik texnologiyasi va avtomatlashtirish” kafedrasi o’quv tanishuv amaliyotining hisoboti bajardi


Download 202.43 Kb.
bet8/13
Sana07.02.2023
Hajmi202.43 Kb.
#1173163
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Hisobot 23-20 MST va A Sanjarbek

Электр ёйли
пайвандлаш усуллари.

1.Электрод


2. Заготовка
3. Электр ёйи
4.Чок материали.

Эримас электродли пайвандлаш ўз навбатида:


а)Эримас электродли пайвандлаш
б)четки электрод таъсирида пайвандлаш
д) уч фазали электр ёйли пайвандлаш

2. Эрийдиган электрод билан пайвандлаш.


Бунда электродлар орасида ҳосил бўлган иссиқлик ҳисобига электрод ва чок эрийди.
Пайвандлашда ҳосил бўлган электр ёйи иккита электродлар орасидаги газ ва металлни электрон ва ионларнинг тўхтовсиз ҳаракатидир. Ёйни ҳосил қилиш ва уни турғун бўлиб туриши учун ёй оралиғидаги ҳавони ёки газни ионлашган бўлиши зарур.
Газ ёки ҳавонинг тўхтовсиз ионлаши тириш-манфий зарядланган электрод юзидан ўтиб чиқаётган электронлар таъминлайди. Учиб чиқаётган газ ёки ҳаво атоми ёки молекуласи билан тўқнашиб уларни ионлаштиради.
Ёй оралиғида катод атомларни учиб чиқиши электронлар эмиссияси иккита фактор ҳисобига бажарилади.

  1. Катта иссиқлик (электрон эмиссияси)

  2. Ёй оралиғидаги электр майдонининг кучланиши.

Манфий зарядланган зарралар анодни бомбардимон қилади, мусбат зарядланган зарралар эса катодни бомбардимон қиладилар. Бунда зарралар ҳосил қилган кинетик энергия, иссиқлик энергиясига ва ёруғлик энергияга, айланади. Ёй марказида температура 7000-10.000 0С етади. Анод ва катод юзаларида эса 2500-3500 0С етади.



Электр ёйни ҳосил бўлиш жараёни.
1.Катод.
2.Катод доғи.
3.Ёй.
4.Анод доғи
5.Анод.
Электр ёйли пайвандлашда ҳосил бўлган иссиқликни 60-70% металлни қиздириш ва эритиш учун кетса, қолган иссиқлик атмосфера муҳитига чиқиб кетади.
Пайвандлашда ёйни ёниши уч этапдан иборат бўлиб, улар:

  1. Электродни заготовкага қисқа тўқнашуви.

  2. Электродни 3-6 мм га узоқлаштириш.

  3. Мустаҳкам ёйни ҳосил бўлиши.

Қисқа туташувда электрод билан металлни учларидан ток ўтиб юзаларни қиздириш учун. Электродни узоқлаштириш натижасида, уни қиздирилган учларидан (катод) электр майдони кучланиш таъсирида электронлар эмиссияси анодга қараб ҳаракат қилади. Ҳосил бўлган металл атомлари газ молекулалари билан тўқнашиб уларни ионлаштриради.


Материаллар ишлаб чиқаришда бирламчи восита ҳисобланади. Материал бўлмаса саноат жараёнлари ҳам бўлмайди. Масалан, мис (материал) ишлаб чиқариш учун рудалар (мис рудалари) қазиб олиниши керак. Рудалар аввал бойитилади, сўнгра улардан мис олинади. Мисдан эса турли хил буюмлар ишлаб чиқарилади. Мис олишда руда хом ашё материал бўлса, буюм ишлаб чиқаришда миснинг ўзи хомашё материал ҳисобланади.
Сифат жиҳатидан барча хом ашёларни икки турга бўлиш мумкин:
1) бирламчи хом ашё ёки биринчи бор материални ҳосил қилиш учун ишлатиладиган модда;
2) иккиламчи хом ашё, яъни бирламчи материални ҳосил қилиш учун
танланган хом ашёнинг сарфланиши натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар.
Турли констуркцион материал бўлакларини атомлараро кучлар таъсир этадиган даражада яқинлаштириб, яхлит қилиб бириктириш жараёни пайвандлаш дейилади.
Пайвандлаш ёъли билан металл конструкцияларнинг қалинлиги 0,1 мм дан 250 мм гача бўлган исталган шаклдаги элементларнинг пухта бирикмалари олинади. Пайвандлаш ҳосил қилган бирикмлар парчинлаб бириктирилган конструкциялардан 10-15%, қуйма бирикмалардан 30-40% енгил бўлганлиги учун, анча металл иқтисод қилиш имконини беради. Пайвандалшда иш вақти, иш кучи тежалади ва металл конструкция арзонга тушади.
Дастаки усулда пайвандлашда ишлатиладиган пўлат электродлар махсус пайвандлаш симидан тайёрланиб, уларнинг диаметри 1-12 мм бўлади. Бу усулда пайвандлашда кўпроқ диаметри 2-6 мм, узунлиги 350–450мм бўлган электродлардан фойдаланилади. Ярим автоматикавий равишда пайвандлашда ишлатиладиган электродлар ўрам (бухта) симлар кўринишида бўлиб, уларнинг оғирлиги кўпи билан 80 кг га етади.
Пайвандлаш электродларининг қандай металлдан тайёрланиши пайвандланадиган металларнинг турига ва кимёвий таркибига боғлиқ. Ҳозирги вақтда ишлатиладиган пўлат электрод - симларининг 56 хил
маркаси мавжуд бўлиб, улар уч гуруҳга бўлинади:
1.Таркибига 0,12% гача углерод бўлган ва кам углеродли ҳамда ўртача углеродли, шунингдек, баъзи кам легирланган пўлатларни пайвандлашга мўлжалланган углеродли симлар (булар жумласига Cв-08, Cв-08A, Cв08ГA, Cв-10A, Cв-10ГA, Cв-10Г2 лар киради).
2. Тегишли маркалардаги кам легирланган пўлатларни пайвандлашда ишлатиладиган марганес, кремний, хром, никель, молибден ва титан билан легирланган симлар; булар жумласига: Cв-08ГС, Cв -08Г2С, Cв-12ГС, Св18XMА, Св-10X5M, Св-20XГС ва бошқалар киради.
3. Махсус пўлатларни пайвандлаш учун мўлжалланга кўп легирланган симлар; булар жумласига Cв-06X14, Cв-07X19H9, Cв-07X25H20 ва бошқалар киради.

Пайванд бирикмаларнинг асосий турлари:
а) учма-уч бирикма; б) устма-уст бирикма; в) бурчак ҳосил қилган бирикмалар; г) таврсимон бирикма
Пайванд чокларининг турлари:
1. Фазодаги ҳолатига қараб: пастки, вертикал, горизонтал ва шип чоклари ;
2. Бостирилиш характерига қараб: узликсиз ва узликли чокларга бўлинади;
3. Таъсир этувчи зўриқиш кучлар юналишига қараб: ёнланма (фланг,) рўпара (торец), аралаш ва қия чоклар бўлади

Download 202.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling