Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet158/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

475- машқ. I. Ўқинг ва кўчиринг. Тўлиқсиз гаплар ва сўз-гапларни топиб, тагига чизинг, устига номини ёзиб қўйинг; тўлиқсиз гапларда қайси бўлаклар тушириб қолдирилганини изоҳланг.

I. Очил ўша куни келмади. Эртасига туш пайтида Маҳкам поездга чиқмоқчи бўлиб чамадонини йиғиштираётганда келди. — Қаерда эдингиз? — Редакцияда. — Кечаси-я? — Ҳа. Навбатчилик қилдик. (П. Қ.) 2. — Камбағалларнинг куни туғди — оқ пошшо тахтдан тушибди! — Ростми? — Ҳа. (Ё.Шукуров.) 3. Майнинг бошлари эди. Маъмура тўққизинчи синфни битираётганди. (Тўлқин.) 4. — Танимасангиз, билиб олинг: Ҳабиба опам Нортожи акамларнинг хотинлари. А?— Ҳа. У киши докторлар. (Н. Фозилов.) 5. — Идорада ким бор? — Ҳеч ким... — зўрға жавоб бера олди Фазилат. — Раис қани? — Даштда. Ўроқда. — Сиз ким бўласиз? — Мен... ҳисобчига ёрдамчи. (О. Ё.)


II. Ўқинг. Содда ва қўшма гапларни аниқланг. Қўшма гап турларини, компонентлари ўзаро қандай боғланганини изоҳланг.

1. Бу вақт маҳалла-кўй, яқин-йироқ, дўстлар йиғилишган, тўп-тўп бўлиб суҳбатлашишарди. (Ҳ. Ғ.) 2. Ҳаракат беш минут тўхтаб қолса, машиналар йўлга сиғмай кетар экан. (Б. Эргашев.) 3. Ўтираётиб яна орқамга қарадим: Шоҳиста ҳамон пастликда қўл силкиб турарди. (Э. Усмонов.) 4. Мақсадим битта: бригадада ишлаб туриб ўқиш, техникани ўрганиб олиш, институтни битириб инженер бўлиш. (Ҳ. Н.) 5. Алангани гулхандан ажратиб бўлмаганидай, бу фикрларнинг шаклини мазмунидан ажратиш мумкин эмасди. (П. Қ.) 6. Болалар ёғин-сочинли кунларда лой кечиб қийналишмасин деб кўчаларга асфальт ётқизди. (Э. Усмонов.) 7. Ёзувчиликнинг бошқа касблардан фарқи шундаки, унинг бўш вақти бўлмайди. (Ас. М.) 8. Тошкентдаги тўқимачилик фабрикасининг собиқ мастери, бурунлар об-ҳаво ҳодисаларига бепарво қарарди. (О.) 9. Замира ҳаяжондан хиёл нўноқлашган қадамлар билан ичкари кирар экан, Очил унинг томошага отлангандай башанг кийиниб чиққанини сезди. (П. Қ.) 10. Инсон ҳаётидаги энг қувончли дамлар — бу ёруғ дунёнинг ташвиш-ғамларини унутган дамлар бўлса керак. (Т. Қаипберганов.) 11. Гап Сайёрага тааллуқли экан шекилли, унга тикилиб қолишди. (Олмос)


III. Қўшма гапларни ўқинг, турини айтинг. Боғланган ва боғловчисиз қўшма гапларни топиб, алоҳида-алоҳида гуруҳлаб кўчиринг; компонентларнинг мазмун муносабатини изоҳланг.




1. Шаҳардаги Навоий, Шота Руставели, Дўстлик кўчаларида транспорт ҳаракати ниҳоятда тиғиз бўлганлиги сабабли, велосипед қатнови тақиқлаб қўйилган. (Б. Эргашев.) 2. Манзура опам кичик ўғиллари Сухроб билан овора эдилар; бир пайт дарвозадан ҳовлиқиб Хайриддин ака кириб келдилар. (Ў. Усмонов.) 3. Қоратошнинг осойишталигини сен асрашинг керакми ёки мен асрашим керакми? (Ф. Бойқурт.) 4. Сиз қаерда бўлсангиз, мен ўша ерга боравераман. (Ф. Бойқурт.) 5. Ҳеч нарсани билмовчи ва ҳеч нарсани билиб олишга интилмовчи киши энг ёмон кишидир: ахир, унда икки иллат бир-бирига чирмашиб кетгандир. (Платон.) 6. Кимни ҳам қўмсатмас умр баҳори? Кимни ром этмагай туғилган уйи? (Т. Сайдалиев.) 7. Илгари Замиранинг рад жавоби туфайли ўзини камситилгандай ҳис қилар ва бу ҳис қалбини тутундай қоплаб ётарди. (П. Қ.) 8. Насиҳат қилиш осон, уни адо этиш қийин. (Ў. Усмонов.)

IV. Ўқинг. Эргашган қўшма гапларни топиб кўчиринг; бош гап тагига бир тўгри, эргаш гап тагига тўлқинли чизиқ чизиб, эргаш гапнинг турини устига ёзиб қўйинг.


1. Боласини ким кўп эркалатса, кейин у ўзига шунчалик кўп азоб-уқубат сотиб олади. (Ў. Усмонов.) 2. Катта қора стол устига юз шамлик қалпоқсиз лампочка паст тушириб осилган эдики, ўтирган кишининг пешанасига иссиғи уриб турарди. (П. Қ.) 3. Борлиқ тун қўйнида тинчгина ором олар, фақат ариқларда шарқираб оққан сувларгина, майин шабадада астагина тебраниб, ўзаро секингина нималарнидир шивирлашаётган ғўза япроқларигина бу сокинликни бузарди, холос. (Ж. Абд.) 4. Тоғ-тошлардан кўтарилаётган ҳовур еру кўк оралиғида беҳол тебраниб турар, табиат гўё борлиқни улкан беланчакда аллалаётгандек эди. (С. Кароматов.) 5. Боя билдингиз-ку, ўқиган, тушунган, ўзини маданиятли ҳисоблаган мудирдан кўра оддий бир чаласавод аёлнинг фаҳми ўткирроқ чиқди. (Ў.Усмонов.) 6. Наҳотки, инсон умри шу қадар тез ўтса-ю, ёшлик кўчаларини йиллар хазони шу қадар тез, шошилиб беркитса? (У. Усмонов.) 7. Нигора қийналиб қолмасин, деб болаларингизни боғчага жойлаштирдик. (Э. Усмонов.) 8. Райҳон Самадовна вужуди билан сезиб турибди — Зулхумор яна дадасини қўмсаган. (Ў.Усмонов.) 9. Очил сўзини тамом қилар-қилмас, Виталий Александрович сўзга чиқди. (П. Қ.) 10. Ёшликнинг топилмас фазилати шуки, одам ҳеч нарсадан қўрқмайди. (Ў. Усмонов.) 11. Офтоб ҳали қор ташлаган... булутлар ортидан чиқмаган бўлса ҳам, тушга бориб ҳамма ёқ илиб кетади. (П. Қ.) 12. Қўшнимиз Аҳмад буванинг уйи тепаликда бўлгани учун, ҳовлиси, айвони бизникидан кўриниб турарди. (Ў.Усмонов.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling