Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
476-машқ. I. Ўқинг. Боғланган, эргашган, боғловчисиз қўшма гапларни топиб, улар орасидаги фарқни, компонентлар орасидаги муносабатни изоҳланг; эргаш гапларнинг турини аниқланг.
I. Ҳаво юзини тўсган парда кўтарилгач, чўлқуварлар ўринларидан туриб, пахтазор томон юришди. (С. Кароматов.)2. Томчи сел бўлмас, душман эл бўлмас! (О. Ё.) 3. Ваҳобовнинг чеҳрасидаги қувонч ўрнини маъюслик қоплади, аммо қалбида жўш ураётган умид сўнмади. (С. Кароматов.) 4. Зўр дарёдан канал, ариқ ва эгатлар орқали ғўзаларга обиҳаёт олиб борилгани каби, тарих дарёсидан ҳар бир бўлажак эшитувчисининг онгига оловли ҳақиқат олиб бормоқчи эди. (П. Қ.) 5. Ҳаётда шундай дақиқалар бўладики, киши ўз мақсадини аниқ белгилаб олиши заруратга айланади. (С. Кароматов.) 6. Тилнинг гўзаллик қоидаси — мантиқ ва табиийлик, бойлик манбаи халқчиллик. (Ас. М.) 7. Чўлда қиш қанча қаҳрли келса, баҳор шунча мулойим бўлади. (С. Кароматов.) 8. «Лочин»нинг радиоузатгичига нимадир бўлган-у, Шаҳбоз морзе луғати ёрдамида гаплашишга ҳаракат қилганди. (Ҳ. Шайхов.) 9. Қаер қулай бўлса, ўша ерда яшайверадиган замон ҳозир. (Ў. Усмонов.) 10 Ҳар йили ёз келди, сув жанжали бошланади. (С.Кароматов.) 11. Унинг соғайиб кетиши йўлида нимаики лозим бўлса, барчасини қиламиз. (Ф. Бойқурт.) 12. Аммо бахтим шунда эдики, она табиатнинг қўйнида эдим. (Ас. М.) II. Ўқинг ва ёзинг. Қўшма гап турини аниқланг. Ҳар бир мисолдан сўнг қўшма гап қисмларининг боғланишини схемада кўрсатинг. 1. Ўқишига халақит берадиган нимаики учраса, ҳаммасини кескин рад этиб келяпти. (П.Қ.) 2. Сен илмга ўзингни буткул бағишламасанг, илм сенга ҳеч нима инъом қилмайди. (Т. Малик.) 3. Донишманднинг шоҳга эҳтиёжи йўқ, аммо шоҳ донишмандга ҳамиша муҳтождир. (Т. Малик.) 4. Фойда бермас нодонларга ҳақиқат шамин ёқиш, Будир гўё кеча-кундуз заранг тошга мих қоқиш. (Ҳ. Ирфон.) 5. Ғорнинг оғзини портлатиб буткул беркитиб қўйиш керак, токи бирорта одам ҳам у ерга киролмасин! (Ҳ. Шайхов.) 6. Ие, баҳор кирганини сезмай қолибманми ё бу бир кечада гуллаб чиқибдими... (П. Қ.) 7. Наима тўғрисидан ташвиш йўқ; ҳусн, одоб, юмуш ҳаммасидан кўнгил тўқ. (А. Қод.) 8. Кеча кечқурун ойнангиз қарсиллаб синган заҳоти югуриб кўчага чиқсам, Қосимов муюлишда қочиб бораётган экан. (Ў. Усмонов.) 9. Ҳаво айтарли совуқ эмас, бироқ кучсиз изғирин баданни жунжиктиради. (Т. Малик.) 10. Дарҳол ичкарида енгил оёқ шарпаси эшитилиб, эшик аста очилди. (О. Ё.) III. Ўқинг. Мураккаб қўшма гап компонентлари сони ва уларнинг ўзаро боғланиш усулини изоҳланг. Мураккаб қўшма гапнинг ҳар бир турига мос келадиган биттадан мисолни танлаб кўчиринг, улардаги қисмларнинг боғланишини схемада кўрсатинг, гап бўлакларини аниқлаб, тагига тегишлича чизинг. 1. Осмон мусаффо, қуёш чарақлаган бўлса-да, яланглик у қадар иссиқ эмасди. (Т. Малик.) 2. Шаҳар кўчалари кимсасиз, дўконлар ёпилган, фақат сой бўйидаги баъзи карвонсаройлардагина тунги сирли ҳаёт нишоналари сезилар, қурғонларда гулхан ёнар, ўчоқлар атрофида одамлар куймаланар эди. (0.Ё.) 3. Инсон, уни ҳеч ким йўқламай бор-йўқлиги аҳамиятсиз бўлиб қолганда, ўлади. (Н. Қобул.) 4. Маҳмуд ака онда-сонда гапириб қўяр, лекин иккови ҳам ўғилларидан кўнгиллари тўлиб суҳбатлашаётганлари билиниб турар ва бу Маҳкамга ажиб бир хотиржамлик бағишларди, (П. Қ.) 5. Ғулом усталик билан машинага газ берди, бироқ ғилдирак энди уч метрча олға силжиган эдики, кўприк бир томонга оға бошлади. (Д. Нурий.) 6. Кимнингдир кўнглида зебу зийнат, айшу ишрат ҳирси аланга олса, у ерда инсоф, одамгарчилик хас ўрнида ёниб, кимларнидир ўз қопқонига тортиши турган гап. (Ў.Усмонов.) 7. Аминмизки, ўртоқлар, она-Ватан сиз ижодкор, янгиликка ташна ёшларни қайси жабҳага юбормасин, юзимизни ерга қаратмайсизлар, совет ёшларига хос ғайрат билан фидокорона меҳнат қиласизлар. (Ҳ. Тожибоев.) 8. Улар барча қилган ишларини ҳисоблаб ўтишди: темир йўл кўприги портлатилди, натижада, бир ҳафта поезд ўта олмади; Крутой Яр посёлкасидаги немис гарнизонига ҳужум қилиб, солдатлар турган уйларга гранаталар ташланди; қисқа, шиддатли жангдан сўнг партизанлар ортга қайтди, гитлерчилар эса ўлганларни икки кун кўмишди; қўпорувчи группа ўқ-дори омборини ва учта ёнилғи омборини портлатди; солдат ва техника ор-тилган эшелон жарга ағдарилди. (А. Воинов.) IV. Ўқинг ва кўчиринг. Ўзга гапнинг кўчирма ва ўзлаштирма гап турларини аниқланг. Кўчирма гапларни ўзлаштирма гапларга, ўзлаштирма гапларни кўчирма гапларга айлантириб ёзинг. 1. Навоий бу ўлкага ҳушёр одамлардан юбориб, улар орқали бутун вазиятдан огоҳ бўлиб туриш мумкинлигини баён қилди. (О.) 2. Латипов: «Уни тезроқ оёққа турғизмасак бўлмайди. Апрелда Чимқўрғон командаси билан мусобақа қиламиз. Эшмат дарвозабонсиз командамизнинг чанги чиқади», — деяпти. (Ҳ. Н.) 3. Зоҳид кетиш олдида Маликахонни кўролмаганига жуда ачинганини, у киши билан бир гаплашиш учун алоҳида келишини айтиб кампирни юпатди. (С.Аҳм.) 4. Салимов кабинетига ҳеч кимни киритмасликни буюрди. (Ж.Абд.) 5. Йигит бир-икки қадам орқароқда юриб, ҳар замонда эгилиб, тўкилган пахталарни терганча, институтнинг агрономия факультетини битирганини, агар бу ерга ўрнашса, ёлғиз онасини кўчиртириб келишини айтди. (С. Нуров.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling